Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Ишловчиларга санитар маиший хизматни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Ишловчиларга санитар маиший хизматни 
ташкил этиш 
63. 
Ишловчиларга санитария маиший хизматни ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 

ишлаб чиқаришни стационар объект ва участкаларини, агар ишлар чангланиш ва 
умумий ифлосланиш билан боғлиқ бўлса ҳамда вахта посёлкалари, дала лагерлари, базалари 
ва якка дала объектларини нормативларда белгиланган ҳамда ишлаб чиқаришни 
хусусиятларига мувофиқ (душлар, ҳаммомлар, гардероблар ва қуритиш курилмалари, ишчи ва 
уй кийими, пойабзални сақлаш учун шкафлар, қўл ювгичлар, аёлларни шахсий гигиена хонаси) 
санитария-маиший хоналар ва қурилмалар билан таъминлаш; 

базалардан ажралган, вахта усули билан ишловчиларга смена орасида дам олиш учун 
етарли шароитлар яратиш: яшаш хоналари ва вагон-уйларни керакли мебел ва ётоқ буюмлари 
билан жиҳозлаш, овқат ва чой тайёрлаш учун асбоблар ва ёқилғи, музлатгичлар, идишлар, 
кондиционерлар ва маданий ашё-анжомлар билан таъминлаш; 

цехлар ва ишлаб чиқариш участкаларида ишловчиларни қиш пайтида дам олиши ва 
исиниши, овқатланиши ва сув истиши учун хоналар билан таъминлаш; 

ишловчиларни умумий овқатланиш пунктига бириктириш (керакли ҳолларда шундай 
пунктлар ташкил этиш), мавсумий ва вахта партиялар, отрядлар, бригадаларни озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан таъминлаш; 

сувсиз ҳудудлардаги объектларда ишловчиларга яроқлик ичимлик сувларини узлуксиз 
етказиш, дала объектлари ва транспорт воситаларини ичимлик сувини сақлаш учун махсус 
идишлар билан таъминлаш; 


13 

санитар-маиший хоналар ва мосламаларни меъёрида ишлашини ва уларни тегишли 
ҳолатда тутилишини таъминлаш.
3.11. 
Ишловчиларга даволаш профилактика 
хизматини кўрсатиш 
64. 
Ишловчиларга даволаш профилактика хизмати қуйидаги йўллар орқали амалга 
оширилади: 

қонунчиликка мос равишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш 
Вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғига мувофиқ корхона хизматчиларини 
олдиндан (ишга жойлашишда) ва даврий (ишлаш жараёнида) тиббий кўрикдан ўтказиш. Бунда 
корхона маъмурияти ҳудудий санэпидназорат органлари билан келишилган ҳолда 
ишловчиларнинг тоифа бўйича рўйхати ва уларни даврий тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари 
тасдиқланиши лозим; 

геологик посёлкаларда соғлиқни сақлаш муассасалари ва пунктлари, йиллик дала 
партияларида тиббиёт (фелдшерлик) пунктлари (ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари 
бўлмаган жойларда), улар учун хоналар, штатлар, асбоб-ускуналар, алоқа воситалари
транспорт ажратилиши, тиббиёт пунктлари учун даволаш воситаларини олишни ташкил қилиш; 

санитария инструкторларини тайинлаш ва ўқитиш, дала объектларида уларни 
ишларини ташкил этиш; 

ҳаракатдаги иш объектлари ва участкаларини тиббиёт аптечкалари билан таъминлаш 
ва ходимларни бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўргатиш; 

стационар автохўжаликларда транспорт воситалари ҳайдовчиларини йўлга 
чиқишдан олдин мунтазам равишда тиббий кўригидан ўтказиш; 

касб касаллиги аломати бор шахсларни кўрикдан ўтказиш ва даволаш, бундай 
шахсларни қонунчиликка биноан ишлаб чиқаришни зарарли омиллари бўлмаган ишларга 
ўтказиш; 

белгиланган тартибда ишловчиларни касб касаллигига чалиниши сабабларини 
текшириш, шу сабабларни бартараф қилиш чора-тадбирларини бажариш, касб касаллигига 
чалинганларни ҳисобга қўйиш ва улар соғлигига етказилган зарар учун компенсация тўлаш; 

ўта зарарли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётганларни амалдаги низомлар 
ва жамоа шартномаларига мувофиқ бепул даволаш-профилактика овқати, сут билан 
таъминлаш; 

ёз пайтида дала шароитларида ёки очик ҳавода ишловчиларга тармоқ низомига 
мувофиқ (илова №5) бепул кўк чой бериш, ҳарорат режими юқори бўлган ишлаб чиқаришларда 
тузли газ сув сатуратор қурилмаларини ўрнатиш; 

шикастланган ва касал бўлган ишловчиларни иш участкаларидан даволаш 
муассасаларига етказиш тартибини ўрнатиш; 

иш ўринларида елвизакларни бартараф қилиш, ишлаш ва дам олиш жойларида энг 
қулай ҳарорат режимларини ушлаб туриш; 

геологик бўлинмалар фаолият кўрсатаётган ҳудудларда ноқулай эпидемиологик ҳолат 
юз берганда ишловчиларни эмлашни ташкил этиш; 

жамоа шартномалари ва битимларга мувофик ишлаётганларни санитария - курорт 
йўлланмалари билан таъминлаш; 

дам олиш зоналарини жиҳозлаш ва меҳнаткашларни оммавий дам олишини ташкил 
қилиш. 
3.12.  

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling