Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

5-
Илова 
 
КЕЛИШИЛГАН: 
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика, геология ва 
кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси 
Марказий қўмитаси Раиси 
________________________ А.Ҳ. Ғуломов 
2004йил « 7 » июл 
ТАСДИҚЛАЙМАН: 
Ўзбекистон Республикаси Давгеолқўми 
Раисининг ўринбосари 
_____ _____________ 
И.Г. Горлов 
2004йил « 8 » июл 
Давгеолқўмнинг ташкилотлари ва корхоналари 
ходимларига бепул кўк чой бериш тўғрисида 
НИЗОМ 
1. 
Ходимларга чой йилнинг иссиқ даврида (май-сентябр ойларида) профилактика 
мақсадида берилади. 
2. 
Чой ҳар сменада, уни давом этиш муддатидан қатъий назар, ходимга дала ишларида ёки 
бинодан ташқари ишларда ҳақиқатдан банд бўлган кунларида, бир одамга 5г. ҳисобида 
берилади. 
3. 
Бепул чой бериладиган ходимлар касблари ва лавозимларининг аниқ рўйхати касаба 
уюшмаси билан келишилган ҳолда ташкилот, корхона маъмурияти томонидан белгиланади ва 
жамоа шартномаси орқали тасдиқланади.
4. 
Ишлаб чиқаришнинг аниқ шароитларини ва маблағларни борлигини ҳисобга олган ҳолда, 
меҳнат жамоасининг қарорига мувофиқ, жамоа шартномасида чой беришнинг кўпайтирилган 
муддатлари ва меъёрлари кўзда тутилиши мумкин. 
5. 
Ташкилотларни чой ҳамда уни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар ва асбобларни сотиб 
олишни савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва чакана-савдо тармоқлари орқали амалга 
оширилади. Бепул чой бериш, чой тайёрлашда марказлаштирилган жойлар учун зарур бўлган 
асбоблар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйича ҳаражатлар меҳнат муҳофазасига 
ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. 
6. 
Иш жойларида одатда чойни марказлаштирилган равишда тайёрлаш лозим 
(ошхоналарда, буфетларда, овқат тайёрлайдиган пунктларда, иш участкалари ва объектларида 
махсус жиҳозланган хоналарда). Иш жойларида марказлашган равишда чой тайёрлашни 
ташкил қилиш имконияти бўлмаса, уни тайёрлаш ва истеъмол қилиш учун ёнғин хавфсизлиги ва 
санитария меъёрларига жавоб берадиган махсус жойлар тайёрланади. 
7. 
Чой ўрнига пул бериш, уни бошқа товарлар билан алмаштириш, чойни ўтган кунлар 
учун ва уйга беришга йўл қўйилмайди. 
8. 
Чой бериш тартиби, ҳисобини ва ҳисоботини юритишни ташкил этиш учун жавобгар 
шахслар тегишли буйруқлар билан белгиланади. 
9. 
Ходимларга чой беришни таъминлаш ишларини тўғри ташкил этиш назоратини 
ташкилотларнинг, корхоналарнинг касаба уюшмаси қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш 
хизматлари амалга оширадилар. 


58 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling