Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
СУОТ uz
15-
Илова АСОСИЙ АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР Хавфсизлик техникаси Ишловчиларга таъсир қиладиган хавфли ишлаб чиқариш омилларини бартараф қилувчи ташкилий тадбирлар ва техник воситалар тизими Ишлаб чиқариш санитарияси Ишловчиларга таъсир қиладиган хавфли ишлаб чиқариш омилларини бартараф қилувчи ёки камайтирувчи ташкилий тадбирлар ва техник воситалар тизими Меҳнат муҳофазаси Меҳнат жараёнида инсон хавфсизлигини таъминловчи, соғлиғи ва ишлаш қобилиятини сақловчи қонунчиликка оид ҳужжатлар, ижтимоий- иқтисодий, ташкилий, техник, гигиенага оид ва даволаш-профилактика тадбирлари ва воситалари тизими Меҳнат муҳофазасини бошқариш Тармоқ бўлинмалари, корхоналари ва ташкилотларидаги меҳнат муҳофазасини ҳолати тўғрисидаги маълумотларни қайтадан ишлаб, бошқарув ечимига келтириш асосида жамоа одамлари ва алоҳида шахсларга доимий суръатда ва аниқ мақсадга қаратилган таъсир қилиш жараёнлари ва уларни амалга ошириш Бошқарув қарорлари Меҳнат муҳофазаси бўйича директивалар, қарорлар, фармойишлар, кўрсатмалар, иш режалари Бошқарув даражаси Ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини поғонали тузилишининг элементи (объектлар, ишлаб чиқариш бўлинмалари, корхоналар ва ташкилотлар) Иш объекти Ташкилий расмийлаштирилган жамоа (бригада, смена, вахта ва б.) ходимлари бошқарадиган ягона технологик жараёнлар (иш турлари)га бирлаштирилган иш ўринларини мажмуи Меҳнат муҳофазаси ҳолатини баҳолаш Иш объектларидаги, ташкилотларидаги ва корхоналардаги меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолатини ушбу тизим, меъёрлар ва қоидалар талаблари бўйича баҳолаш Таъминот Меҳнат муҳофазаси бўйича норматив ҳужжатлар, иш режалари, паспортлар, лойиҳалар, буйруқлар, фармойишлар ва б. регламентлар асосида бажариладиган вазифалар бўйича ишларни амалга ошириш Тезкор таъминот Меҳнат муҳофазаси бўйича бошқарув қарорларини бевосита амалга ошириш Мансабдор шахслар Давлат ёки жамоат муассасаларида, ташкилотларида ва корхоналарида ташкилий-бошқаришга оид ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган лавозимларни доимо ёки вақтинча эгаллайдиган (директорлар, бошлиқлар, уларнинг ўринбосарлари, бош муҳандислар, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, цех бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, участкалар бошлиқлари, иш бошқарувчилар, усталар, бригадирлар) ёки бундай мажбуриятларни кўрсатилган муассасаларда ташкилотларда ва корхоналарда махсус ваколат (буйруқ, фармойиш) бўйича бажарадиган шахслар Меҳнат шароитлари Одамни иш жараёнида соғлиғига ва ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш омилларининг мажмуи Меҳнат хавфсизлиги Ишловчиларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир қилмайдиган меҳнат шароитларини ҳолати Йўл қўйиладиган меҳнат шароитлари Иш ўринларида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражаси гигиеник меъёрлардан ошмайдиган, иш жараёнлари натижасида мумкин бўлган функционал ўзгаришлар эса, иш кунида рухсат этилган дам олиш вақтида ёки кейинги смена бошлангунча уйда дам олишда тикланадиган ва ишловчиларни ҳамда уларнинг бўлажак авлодларини соғлиғига ёмон таъсир қилмайдиган меҳнатшароитлари ва характери Меҳнат хавфсизлиги ни Қонунчиликка оид ҳужжатларда, меъёрий-техник ҳужжатларда, қоидаларда, қўлланмаларда белгиланган, ишловчилар хавфсизлигини 97 талаблари таъминлайдиган талабларнинг бажарилиши Ишлаб чиқариш асбоб- ускуналари хавфсизлиги Берилган вазифаларни меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган шароитларда бажарилиши пайтида ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг меҳнат хавфсизлигига тегишли талабларни сақлаб қолиш хусусияти Ишлаб чиқариш жараёнини хавфсизлиги Ишлаб чиқариш жараёнини меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган шароитларда меҳнат хавфсизлигига тегишли талабларни сақлаб қолиш хусусияти Зарарли ишлаб чиқариш омили Ишловчига айрим шароитларда таъсир этиши натижасида, уни касалланишига олиб келадиган ёки ишлаш қобилиятини пасайтирадиган ишлаб чиқариш омили Зарарли меҳнат шароитлари Санитария меъёрлари ва қоидаларни бузилиши натижасида гигиеник нормативлар қийматидан ошадиган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳитини ва иш фаолиятини руҳий-жисмоний омилларини эҳтимолий таъсири организмнинг функционал ўзгаришларини келтириб чиқарувчи, бу ўз навбатида ишловчиларнинг ишлаш қобилиятини қатъий пасайишига ва (ёки) соғлиғини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган меҳнат шароитлари ва хусусиятлари Энг қулай меҳнат шароитлари Ишловчиларнинг соғлиғига хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини ёмон таъсир этишига йўл қўймайдиган, юқори даражали ишлаш қобилиятини сақланишига шарт-шароит яратадиган меҳнат шароитлари ва хусусияти Хавфли ишлаб чиқариш омили Ишловчига айрим шароитларда таъсир этиши натижасида уни шикастланишига ёки кутилмаганда соғлиғини ёмонлашишига олиб келадиган ишлаб чиқариш омили Ишлаб чиқариш омилининг йўл қўйиладиган даражаси Жами меҳнат стажи давомида белгиланган иш узунлигида иш бажариш жараёнида таъсир қилиши шикастланишга, касалликка ёки соғломликдан четга чиқишга олиб келмайдиган ишлаб чиқариш омили даражаси Иш зонасидаги ҳавода зарарли моддаларнинг энг юқори концентрацияси Жами иш стажи давомида беш кунлик иш ҳафтасида 8 соат ёки олти кунлик иш ҳафтасида 7 соат, ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган, ҳар кунли (дам олиш кунларидан ташқари) иш давомидаги иш жараёнида ҳозирги ва келажак авлодни ҳаётини узоқ даврларида, ҳозирги замон методлари билан аниқланадиган касалликка ёки соғломликдан четга чиқишга сабаб бўлмайдиган концентрациялар Ишлаб Бир ёки ундан кўпроқ ишловчиларга ишлаб чикаришни хавфли ва (ёки) чиқаришда ҳимоя воситаси зарарли омиллари таъсирини олдини оладиган ёки ёки камайтирадиган восита Шахсий ҳимоя воситаси Бир ишловчини ҳимоя қилишга мўлжалланган восита Жамоа ҳимоя воситаси Икки ёки ундан кўп ишловчиларни бир вактда ҳимоя қилишга мўлжалланган восита Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса Корхона ҳудудида ва уни чегарасидан ташқарида ишловчини ўз меҳнат мажбуриятларини ёки иш бошқарувчининг топшириғини бажараётганда хизматчига хавфли ишлаб чиқариш омилини таъсири, хамда табиий офатлар пайтида (ер қимирлаши, кўчкилар, сув тошқинлари, довуллар ва ҳ.к.) саломатлигининг бошқа ҳил зарарланиши ходисаси Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатлаш Иш ўринларини, уларни белгиланган меъёрларга мувофиқлигини аниқлаш ва зарарли меҳнат шароитларидаги ишлар учун бадаллар тўлашни асослаш мақсадидаги таҳлил қилиш ва баҳолаш тизими Иш жойи Меҳнат фаолияти жараёнида ишловчилар доимий ёки вақтинча турадиган жой 98 Иш зонаси Ишловчиларни доимо ёки вақтинча турар жойи жойлашадиган ер ёки майдонча сатҳидан 2 м гача баландликдаги майдон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling