Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси ҳузуридаги фискал институти


Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари


Download 51.42 Kb.
bet2/2
Sana08.03.2023
Hajmi51.42 Kb.
#1251237
1   2
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

2. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон хуқуқий давлат,очиқ фуқаролик жамияти барпо этмоқда.Бунда фуқароларнинг уюшмаларга бирлашиш, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш каби конституциявий хуқуқлари таъминланган.Ушбу хуқуқни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларининг турли шакллари-жамоат фондлари,жамоат ташкилотлари,сиёсий партиялар,касаба уюшмалари, хайрия ташкилотлари кабиларни тузиш имкониятини берадиган қонунчилик базаси барпо этилган.


Ўтган давр мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.
НТТ ларнинг тараққий этишида 2007 йилда қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти эркинлигининг кафолотлари “ тўғрисидаги қонун мухим ахамият касб этди.
Шу билан бирга бу соҳанинг институционал базаси ҳам шакллантирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Республика байналмилал маданият маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ташкил топди.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришда давлат сиёсати айнан шу масалани рўёбга чиқариш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беришга йўналтирилди.
НТТлар фаолиятини кучайтириш баробарида учинчи секторнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклик асосида хамкорлик қилиш, табиатни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш,давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалаларидаги хуқуқ ва имкониятларини кенгайтирди.
Адлия вазирлиги ушбу қонунларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этди. Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг қулай фаолият кўрсатиши учун бир қанча имтиёзлар берилди. Жумладан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, мол-мулкига солинадиган солиғи, ер солиғи ва бошқа солиқлардан, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда давлат божи тўланишидан озод этилди. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган ислоҳотлар натижасида ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш имконияти яратилди. Шунингдек ННТлар учун қонунчиликдаги айрим ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида 2013 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасида ҳуқуқий ислоҳотлар давом этмоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси жорий йилнинг 25 апрелида парламент томонидан қабул қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, ННТлар Адлия вазирлиги учун фақат назорат объекти эмас, балки энг фаол ҳамкорлар хисобланади. Вазирлик ўзининг барча асосий фаолият йўналишлари бўйича ННТлар билан ҳамкорлик қилмоқда: жумладан ҳуқуқий тарғибот, инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, уларни экспертиза қилиш йўналишларида. Бу йўналишларнинг айримлари бўйича вазирлик йирик ННТлар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаган. Адлия вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотларга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, ННТлар соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам давом этади.

Хулоса
Хулоса ўрнидан айтиш мумкинки, нотижорат секторининг муҳим вазифаси — ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, фуқароларга давлат сиёсатига таъсир қилиш имкониятини бериш, ҳукумат сиёсатини танқид қилиш ва кузатиб боришдир. Бунда нодавлат ташкилотлар жамиятнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилишда, инсон ва молиявий ресурсларни жалб қилишда, давлат сиёсати самарадорлиги даражасини баҳолашда ўз аҳамиятини намойиш этади.
Шу сабабли нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсати олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаверади.
Фойдаланилган адабиётлар.


  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ

  2. https://lex.uz/acts/1101278 (https://www.lex.uz)

  3. http://ngo.uz/old/index.php/biz-a-imizda/znntma-a-ida-is-acha-ma-lumot-2

  4. https://hsti.uz/?p=27158

Download 51.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling