Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси ҳузуридаги фискал институти


Download 51.42 Kb.
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi51.42 Kb.
#1251237
  1   2
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ФИСКАЛ ИНСТИТУТИ



СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ” ФАКУЛТЕТИ
Бизнесни солиққа тортиш” фани


МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан узаро муносабатлари”


Тайёрлади: 3-КУРС (ССТ-2С 03-21)
Бекмуродов Бобур Худойкулович
Қабул қилди: Қ.Исломов


Тошкент-2023

Мавзу: “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан узаро муносабатлари”
Режа

Кириш
1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ҳақида


2. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.


Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.


Нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ) тушунчаси
Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти умумий тартибда – Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конун билан тартибга солинади. Махсус қонунларга “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонун, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасида нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Берилган таърифдан кўриниб турибдики, ННТлар фаолияти учун давлатдан ажратилганлиги, ихтиёрийлик, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганлиги, фойда олишни мақсад қилмаганлиги, ўзини ўзи бошқариш каби хусусиятлар хос экан.
Албатта, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзаро бирлашуви ўз-ўзидан нодавлат нотижорат ташкилотига айланиб қолмайди. Улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгандан сўнггина ННТ мақомига эга бўлади. Уларнинг фаолияти муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав ва қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси асосида тартибга солинади.
Бундан ташқари, муайян ННТ турлари учун қонунчиликда рўйхатдан ўтиш шартлари белгилаб қўйилган. Масалан, диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади.
ННТлар мақсадлари
Ҳар қандай тижорат ташкилотининг мақсади даромад олишдир. Бошқача қилиб айтганда, улар ўз манфаати учун ишлайди. Бироқ, асосий мақсади жамиятга хизмат қилиш, яъни умуман жамият манфаати учун ишлайдиган ташкилотлар бор. Булар нодавлат нотижорат ташкилотларидир.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мақсади умуман жамиятда, ҳудудда, мамлакатда ва ҳатто глобал миқёсда бошқаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдир. Ушбу ташкилотлар фаолияти шахсий ёки молиявий манфаатларга эмас, балки жамоат манфаатларини илгари суришга қаратилган.
Аъзоларнинг мақсадлари турлича: ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадлар (касалликларни тадқиқ қилиш, гуманитар ёрдам, таълимни молиялаштириш) бўлиши мумкин.
Мақсадларидан келиб чиқиб, ННТлар жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин. Масалан, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар шулар жумласидандир. Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга оширади.
ННТларнинг аҳамияти
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти, аввало, уларнинг мақсадлари давлат олдида турган муаммоларни ҳал қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Яъни ННТлар давлат ҳокимияти органлари эътиборидан четда қолиши мумкин бўлган масалаларни ёритади, давлат органларига ушбу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради ва ҳатто уларнинг фаолиятини назорат қилади.
Шунингдек, ННТлар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда давлат бошқарувига қараганда самаралироқ ва камроқ харажатларни ўз ичига олган аниқ ечимларни таклиф қила олади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг қуйидаги вазифалари уларнинг аҳамиятини оширади дейиш мумкин:
* фуқароларни (истеъмолчиларни) тижорат субъектлари билан бўлган муносабатларда ҳимоя қилади;
* фуқароларни жамият ҳаётида иштирок этишга чақиради;
* давлат муассасалари ва давлат бошқаруви органлари ходимларининг турли хил эҳтиёжлари ва манфаатларини бирлаштиради;
* гуруҳлар ва шахсларни ижтимоий ва сиёсий интеграция жараёнларига киришига ҳисса қўшади;
* турли этник миллатлар мавжуд бўлган жамиятларда хилма-хилликни тарғиб қилишда, этник зиддиятларнинг олдини олишда ва миллатлараро мулоқотда қатнашади;
* жамиятда фикрлар хилма-хиллигини таъминлайди;
* жамоатчилик қарорларини сезиларли даражада такомиллаштиради (масалан, турли қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш);
* ижтимоий соҳани ривожлантиришда, жумладан, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, таълимни ислоҳ қилиш жараёнларида фаол қатнашади;
* жамоатчилик назоратини амалга оширади ва шу кабилар.
Кўриниб турибдики, ННТлар орқали жисмоний ва юридик шахслар ўз демократик қарашларини ифода этиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қизиқишларини амалга ошириш, бошқа фуқароларга ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлади. Ҳукумат ҳам ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда ННТларга таянади. Улар ёрдамида мамлакатнинг ривожланиш йўналишларини белгилайди, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак беради, муайян фуқаролар тоифаларини рағбатлантиради, халқ билан мулоқотга киришади ва ҳ.к.


Download 51.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling