Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
АМАЛГА ОШИРИШ ТУЗИЛМАСИ
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Хатарлар
5.
АМАЛГА ОШИРИШ ТУЗИЛМАСИ 5.1. Умумий тамойиллар СРМСни амалга оширишда ва ўринли деб топилган барча йўналишларда халқаро стандартлар, таснифлар ва методология ва илғор тажрибалар фойдаланилади. Барча ҳолларда тадбирлар халқаро ва миллий ҳамкорлар томонидан мувофиқлаштириб борилади. Тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларнинг эҳтиёжлари, таклифлари ва кўмаклари инобатга олинади. Янгича ёндашувлар, стандарт ва илғор тажрибалар мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан пухта ўрганилгандан сўнг тадбиқ этилади. Барча янги тизим ва жараёнлар ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланишга тадбиқ этилгунга қадар синовдан ўтказилади. Ҳар қандай янги ишлаб чиқилган ёки такомиллаштирилган саволнома амалиётга жорий этилишига қадар синовдан ўтказилади, қайта қурилган тизим эса амалдаги тизим билан параллел равишда ишлатилади ёхуд саволномадан-саволномага, кузатувдан-кузатувга ўтиш принципи асосида босчиқма-босқич жорий этилади. 5.2. Хатарлар Ҳозирги кунда миллий статистика тизими салоҳиятини ошириш масаласини ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқдалар. Бироқ, ислоҳотлар жараёнида аниқ натижаларга эришилмас экан, бу қўллаб-қувватлашлар ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Давлат статистика қўмитаси миллий статистика тизимининг асосий бошқарувчи органи сифатида қўллаб-қувватлашнинг амалдаги даражасини сақлаб қолиш учун ҳукумат билан яқиндан ҳамкорликда ишлашни, тезкор ва самарали натижаларга эришишни ҳамда юқори сифатли статистикани етказиб беришни таъминлаши лозим. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 178 Яна бир муҳим хавф сифатида зарур норматив-ҳуқуқий асосларнинг етишмаслигини кўриш мумкин (Статистика тўғрисидаги Қонун, қонун ости ҳужжатлар ва тартиблар). Ҳозирда ушбу хавфни камайтириш учун статистикага тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Давлат статистика қўмитасида соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга етарли даражада тажриба мавжуд эмас, шу боис СРМСни амалга ошириш жараёнлари Давлат статистика қўмитаси ходимларидан қўшимча саъй-ҳаракатларни талаб қилиши мумкин. Табиийки, СРМСни самарали тадбиқ этиш учун рағбатлантириш механизмларини таъминлаш зарур бўлади. Иш ҳақининг паст даражасини тажрибали ва салоҳиятли кадрларни сақлаб қолишдаги яна бир хавф сифатида кўриш мумкин. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling