Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


НАРЯД БЎЙИЧА КЎПЗАНЖИРЛИ ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ


Download 1.31 Mb.
bet24/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

НАРЯД БЎЙИЧА КЎПЗАНЖИРЛИ ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ
ТАРМОҚЛАРИДА, ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ
КЕСИШГАН ЖОЙЛАРИДА, ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ
ТАРМОҚЛАРИНИНГ ТУРЛИ УЧАСТКАЛАРИДА
БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
4.12.4. Ҳар бир ҳаво электр узатиш тармоғига, кўп занжирли электр узатиш тармоқнинг ҳар бир тармоғига алоҳида наряд берилади. Бир неча ҳаво электр узатиш тармоқларига (занжирларига) қуйидаги ҳолларда битта наряд берилади:
барча занжирлардаги кучланиш олиб ташланганда ёки кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқнинг бирор-бир занжиридан кучланиш олинмаганда кучланиш остида бажариладиган ишларга:
Ҳаво электр узатиш тармоқларини бир-бири билан кесишган жойларда бажариладиган ишларга;
трансформатор пунктлари ёки комплект трансформатор пунктлари ўчириб қўйилган жойдан чиққан 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида навбатма-навбат бажариладиган ишларга;
бир нечта электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларидаги кучланишни олмасдан туриб бир турдаги бажариладиган ишларга.
4.12.5. Нарядда таъмирланаётган электр узатиш тармоғини қайси электр узатиш тармоғи кесиб ўтган бўлса, уни ўчириш ва ерга улаш кераклиги кўрсатилиши шарт (ерга улагичларни иш жойи яқинига ҳамда 5.6.1.-бандда кўрсатилган жойларга қўйиш шарти билан). Худди шундай кўрсатма агар иш шароити таъмирланаётган электр узатиш тармоғи яқинидан ўтган электр узатиш тармоғини ўчириш талаб қилинадиган бўлса у ҳақда ҳам худди шундай кўрсатма нарядда қайд қилиниши керак. Бунда таъмирланаётган электр узатиш тармоғини кесиб ўтган ёки яқинидан ўттан электр узатиш тармоғини ерга улаш, бригадани ишлашига ижозат беришдан олдин бажарилиши керак. Ушбу электр узатиш тармоқларидан ерга улагични иш тўла тамомланмагунча олиш ман қилинади.
4.12.6. Ҳаво электр узатиш тармоқларини алоҳида фазаларида бажариладиган ишларга наряд ушбу электр узатиш тармоғининг фақат бир транспозиция рақами оралиғида берилиши мумкин.
4.12.7. Иккита анкер устуни оралиғи 2 километрдан ошиқ бўлса симлар ва троссларни осиш ва алмаштиришдан бошқа ишларда ўчирилган тармоқларда бригада аъзоларини 2 километрдан кўп бўлмаган участкада тақсимланишига ижозат берилади. Бундай пайтда бир бригада участкасининг узунлигини наряд берувчи белгилайди.
Агар бригада кучланиш остидаги электр узатиш тармоғини ток ўтказувчи қисмида иш бажарадиган бўлса, у бир устунда (2 устун оралиғида) ёки икки ёнма-ён турган устунда туриши керақ
4.12.8. Агар бригада бир наряд билан ҳар хил участкаларда, ҳаво электр узатиш тармоғи устунларида иш олиб борса, бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилмайди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling