Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet22/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

4.11.19. Электростанция ва подстанциялардаги электр ускуналарида электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчига куйидаги ишларни фармойиш билан амалга оширишга ижозат берилади:
- очиқ тақсимловчи электр ускуналари ҳудудини ободонлаштириш, ўт-ўланлардан тозалаш, йўллар ва йўлакчалардаги қорни тозалаш;
- 2,5 метрдан паст баландликда тақсимловчи электр ускуналари хонасидан ташқарида жойлашган радио ва алоқа тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
- тақсимловчи электр ускуналари ҳужраларидан ташқари жойлашган тўсиқлардаги ва ускуна устига ёпилган қопламалардаги доимий ёзувларни қайта тиклаш;
- трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарни қуритилишини назорат қилиб туриш;
- мойларни қуритиш ва тозалашда мой тозалагич ва ёрдамчи аппаратларга хизмат кўрсатиш;
- компрессорларнинг, трансформатор мой насосларининг, вентиляторларнинг механик қисмлари ва электродвигателларида бажариладиган ишлар,
ҳаво тозалагич фильтрларини текшириш ва унинг ичидаги сорбентларни алмаштириш.
4.11.20. Тақсимловчи электр ускуналари ташқарисида, 2,5 метрдан паст баландликда жойлашган ёритгичларни тозалашга улардаги лампаларни алмаштиришни электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган бир ишчи фармойиш билан бажариш мумкин.
2,5, метргача баландликдаги тақсимловчи электр ускуналар ичида унинг хоналаридан ташқарида ўрнатилган ёритгич аппаратларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
4.11.21. Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналари жойлашган ходаларни, ҳамда бошқарув ва релели ҳимоя воситалари жойлашган хоналарни тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган бир ишчи томонидан бажарилиши мумкин. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонини тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчи томонидан бажарилиши мумкин.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling