Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet18/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

4.10. ИШ ТЎЛИҚ ТАМОМ БЎЛГАНДАН СЎНГ
ЭЛЕКТР УСКУНАНИ УЛАШ
4.10.1. Электр ускунани электр тармоқда улаш, иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган ёки уни ўрнини алмаштирган шахснинг рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина мумкин.
Электр ускунани улаб ишга тушириш ҳақидаги рухсат (фармойиш) фақат ушбу электр ускунасида ишлашга ижозат берилган ва иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат берилган ишбошчи ва ишлашга ижозат берувчиларнинг барчасидан ишни тўлиқ тамомланганлиги, 4.9.5.-банд талаблари бажарилганлиги ва электр ускунани улаш имкони борлиги тўғрисидаги хабар олингандан сўнггина берилиши мумкин.
4.10.2. Ҳамма иш тугагандан сўнг электр ускунани электр тармоқда улашга рухсат (фармойиш) олган навбатчидан ёки тезкор-таъмирлаш ходимидан тайинланган шахс ушбу электр ускунани электр тармоққа улашдан олдин навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими қўйган вақтинчалик тўсиқ, шиорлар, ерга улагичларни олиб доимий тўсиқни тиклаши керак.
4.10.3. Тезкор-таъмирлаш ходимдан тайинланган ишга ижозат берувчи шахсга электр ускунада бажарилаётган иш тамомлангандан сўнг иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган ёки уни ўрнини алмаштирган ходим рухсатини (фармойишини) олмасдан электр ускунани электр тармоққа улаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Электр ускунани бундай улашга ҳуқуқ берилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзилган бўлиши ва ишлашга ижозат берувчига иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш вақтида тасдиқланиши керак.
Бундай тасдиқ нарядда расмийлаштиришни талаб қилмайди.
Бундай улаш ҳуқуқи фақатгина ушбу ускунада ёки унинг участкасида бошқа бригада ишлашига ижо­зат берилмаган бўлсагина берилади.
4.10.4. Авария пайтида таъмирлашга чиқарилган электр ускунани навбатчи шахс ёки ишлашга ижозат берувчи иш бажараётган бригада йўқлигида иш та­мом қилингунга қадар, ишбошчи ўз иш жойига етиб келгунча ёки наряд улардан қайтариб олингунча иш жойига ишбошчини, электр ускуна уланганлиги ва иш­ни бошлаш ман қилиниши ҳақида огоҳлантирувчи одамлар жой-жойларга қўйилиши шарти билан улаши мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling