Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ХАВФСИЗЛИК ШИОРЛАРИНИ ОСИШ, ИШ ЖОЙИНИ ТЎСИШ


Download 1.31 Mb.
bet26/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

5.2. ХАВФСИЗЛИК ШИОРЛАРИНИ ОСИШ, ИШ ЖОЙИНИ ТЎСИШ
5.2.1. Ёқилиши билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват ўчиргичларининг юритмаларига, узоқдан бошқарувчи кнопкалар ва калитларни, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубилниклар, ўчиргичларга) «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осиб қўйилиши зарур.
1000 В кучланишгача бўлган автомат, рубилниги ва ўчиргичи бўлмаган уламаларда шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади.
Изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда шиорлар тўсиқларга, бир кутбли ажратгичларда эса шиорлар ҳар бир ажратгичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр ускуналарда шиорлар 10.9., 10.10.-бандларга мос равишда осилади.
Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига ҳаво очадиган задвижкаларига «Очманг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади.
5.2.2. Кабел ва ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаётган бригадаларни сонидан қатъий назар битта «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларни ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади.
5.2.3. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларга қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, ширма, экран ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Кучланишни олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа 3.1.-жадвалида кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак.
6-10 кВ кучланишли электр ускуналарида керак бўлиб қолган ҳолларда бу масофа 0,35 метргача камайтирилиши мумкин.
Вақтинчалик тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган ёзув ёзиб қўйилган ёки керакли хавфсизлик шиорлари маҳкамланган бўлиши зарур.
5.2.4. 6-15 кВ кучланишли электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишни иложи бўлмаган ҳолларда ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич қўйишга рухсат берилади. Бу изоляцион қоплагич кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.
Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III группага (улардан бири навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ёки махсус омбир ёрдамида бажарилиши зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling