Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРНИНГ, ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ


Download 1.31 Mb.
bet19/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

4.11. ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРНИНГ, ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ
ЭЛЕКТРУСКУНАЛАРИДА ВА КАБЕЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ
БАЖАРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАШКИЛИЙ
ТАДБИРЛАР. иш раҲбарини тайинлаш
4.11.1. Иш раҳбари қуйидаги ҳолларда тайинланиши керак:
- механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб ишланганда;
- 1000 В кучланишдан юқори ускуналарда қурилмалардан кучланишни олиб ишлашда (ушбу Қоиданинг 4.11.3-бандига мувофиқ ҳамма электр қурилмалардан кучланиш олинган ҳоллар, оддий ва аниқ схемали электр қурилмалар, электродвигателлар ва улар уланган ёпиқ тақсимловчи ускуна қурилмалари бундан мустасно);
- транспорт ҳаракати серқатнов, ҳамда коммуникациялар зонасида жойлашган кабел электр узатиш ва алоқа кабелларида ишланганда.
Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишлар учун ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат берилади.
ПОДСТАНЦИЯЛАРДА, ҚЎШИЛМАЛАРДА БИТТА НАРЯД БИЛАН БИР НЕЧТА ИШ ЖОЙЛАРИДА ИШ БАЖАРИШ
4.11.2. Ушбу Қоидани 4.11.3., 4.11.4., 4.11.6., 4.11.7., 4.11.9.-бандларида қайд этилган ҳолатлардан ташқари битта қўшилманинг битта ва бирнечта иш жойларида ишлашга битта наряд бериш рухсат этилади.
4.11.3. Ҳамма ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари кириб-чиққан қисмидан кучланиш олинган электр ускуналарида ва қўшни электр ускуналарга кириш йўллари беркитилган (1000 В кучланишгача бўлган шчит ва ускуналар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда, барча қўшилмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд беришга рухсат берилади. Бундай пайтда иш раҳбарини талаб қилинмайди.
4.11.4. Агрегатлар (қозон, турбина, генератор) ва алоҳида технологик ускуналарни (қўл чиқариб ташлаш, иситиш, ёқилғи майдалагич тизмалари ва бошқаларни) таъмирлашга чиқарилган тақдирда битта наряд ушбу агрегат электродвигателларининг ҳаммасида (ёки бир қисмида) ва ушбу агрегатларни (ускуналарни) электродвигателларини электр энергияси билан таъминловчи тақсимловчи электр ускуналарнинг ҳамма (ёки бир қисми) қўшилмаларида ишлаш учун битта наряд берилади.
Кучланиши бир хил ва бир тақсимловчи электр ускунасидан уланган электродвигателларда ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин.
4.11.5. Электродвигателларда ва улар уланган комплект тақсимловчи электр ускуналари билан жиҳозланган тақсимловчи ускуналарда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. Бригадани ушбу электр ускуналарнинг бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашига рухсат этилади.
Конструкцияси бошқача ишланган тақсимловчи электр ускуналаридаги электродвигателлар қўшилмаларида ишлашга ижозат олинганда ва иш бажарилганда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш нарядда расмийлаштирилиши зарур.
4.11.6. Якка тизимдор шинали ва исталган миқдорда секцияга эга бўлган 6-110 кВ кучланишли тақсимловчи электр ускунасида таъмирлаш учун барча секцияларни тўла чиқарилган тақдирда, шиналарда ва шу секциянинг барча (ёки бир қисми) қўшилмаларида битта наряд бериб ишлашга рухсат этилади. Ушбу секция чегарасида бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тарқатиб ишлатиш мумкин.
4.11.7. Электр ускунанинг битта ва бирнечта қўшилмаларининг ҳар хил иш жойларида бир вақтда ёки навбатма-навбат ишлаш учун қуйидаги ҳолларда битта наряд беришга рухсат этилади:
- куч ва текшириш кабелларни етказиш ҳамда кўчириб етказишда, электр ускуналарини синашда, ҳимоя воситалари ва ўлчов асбобларини, блокировка, автоматика, телемеханика, алоқа ва бошқа воситаларни текширишда;
- бир қўшилмадаги коммутацион аппаратларни таъмирлашда, шу жумладан ушбу аппаратларнинг узатмаси бошқа хонага жойлашган тақдирда ҳам;
- тунелларда, коллекторлар, қудуқлар, ҳандақлар ва чуқурларда алоҳида жойлашган кабелларни таъмирлашда;
- иш жойининг жойлашиши ишбошчига бригада устидан назорат олиб бориш имкониятини яратиши мумкин бўлган тақдирда, ёнма-ён жойлашган чуқурда, тақсимловчи ускуна ёки иккита чуқур ичида бажариладиган кабелларни (иккитадан ортиқ бўлмаган) таъмирлашда.
Бу ҳолда бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашга рухсат берилади. Бригада бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
4.11.8. Ушбу Қоидани 4.11.3., 4.11.4., 4.11.6., 4.11.7.-бандларига асосан бажарилиши керак бўлган ҳамма иш жойлари ишлашга ижозат беришдан олдин тайёрланиши зарур.
Наряд бўйича иш батамом тугатмагунча бирон-бир қўушилмани улашга тайёрлаш, шу жумладан электродвигателни синаб кўриш ман этилади.
Агар бригада турли иш жойларига тақсимланган бўлса, III группага эга бўлган бир ёки бирнеча бригада аъзолари ўз иш жойларида ишбошчисиз алоҳида-алоҳида ишлашларига ижозат этилади.
Ишбошчи назоратсиз алоҳида ишлаёттан бригада аъзоларини ишбошчи иш жойига олиб бориб уларга иш жараёнида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари ҳақида йўриқнома бериши керак.
4.11.9. Бир нечта подстанцияларда ёки бир подстанцияни бир нечта қўшилмаларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат этилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради:
- изоляторларни артиш;
- қисқичлардаги болтларни тортиб қўйиш;
- симлар ва шиналар уланган қисмини тортиб маҳкамлаш;
- текшириш учун мой олиш ва етишмаганда қуйиш;
- трансформатордаги ўрамларнинг сонини кўпайтириш ва камайтириш билан кучланишни ўзгартириш;
- релели ҳимоя воситалари, автоматика, ўлчов асбобларини текшириш;
- бегона энергия манбаи ёрдамида электр ускунани юқори кучланишда синаш;
- ўлчов штангаси ёрдамида изоляторлар­ни текшириш;
- кабел электр тармоқларининг шикастланган жойларини топиш.
Бундай нарядларнинг муддати 1 кун.
Ҳар бир подстанцияда ва ҳар бир қўшилмада ишлашга ижозат бериш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади.
Ҳар бир подстанцияда иш ушбу наряд бўйича тўла тамом қилинганидан кейингина ускунани электр тармоғига улаб туширишга рухсат берилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling