Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet10/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

3.2.12. Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр ускунада кучланиш тўсатдан йўқ бўлиб қолса, огоҳлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин.
3.2.13. Қоронғи тушган пайтда иш олиб берилаётган жой, йўлкалар, у ерга бориш йўли ва иш жойи ёритилган бўлиши керак.
Ёритилиш даражаси бир хил бўлиб ишчи кўзини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман қилинади.
3.2.14. Момақалдироқ пайтида ҳаво электр узатиш тармоғи, ҳаво алоқа тармоғи, очиқ ва ёпиқ тақсимловчи электр ускуналаридан чиққан электр узатиш тармоғида ва электр тармоғидаги ажратгичда, ҳаво электр тармоғига уланган кабелда, хамда алоқа аппаратлари жойлашган хонани алоқа линияси кирган қисмида ва антенна-устун жойлашган иншоотлардаги барча ишлар тўхтатилиши керак.
3.2.15. Электростанция ва подстанцияни ишлаб турган электр ускуна жойлашган биносида (бошқариш ускунаси, реле ҳимояси ва шу ускуналар жойлашган бинодан ташқари), ёпиқ тақсимловчи электр ускуна, очиқ тақсимловчи электр ускуна, қудуқ, ер ости йўли ва хандақларда ишловчи барча ишчилар ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғида хизмат қилувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан (дубулғадан) фойдаланиши лозим.
3.2.16. Компрессор (босқон) ва ҳаво йиғувчи, аккумулятор батареяси ва зарядловчи ускуналарга хизмат қилувчи ходим электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлиши керак.
3.2.17. Бошқариш шчитида ва тақсимловчи электр ускуналарида жойлашган счётчикларнинг ва бошқа ўлчов асбоб кўрсаткичларини корхона ёки бошқа ташкилот ходими (хизмат сафарига келган ходимнинг ҳуқуқидан фойдаланган каби) якка ўзи навбатчи рухсати билан ёзиб олиши мумкин. Агар электр ускунада навбатчи бўлса бу ходим электр хавфсизлиги бўйича II группага, навбатчисиз электр ускунада эса III группага эга бўлиши керак.
3.2.18. Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда СНиП III-4-80 «Қурилишда техника хавфсизлиги» (9-бўлим) талабига риоя қилиш зарур.
4. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling