Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ҲАВО ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА


Download 1.31 Mb.
bet23/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

4.12. ҲАВО ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА
ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР. ИШ РАҲБАРИ ТАЙИНЛАШ
4.12.1. 1000 В кучланишдан юқори бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларида қуйидаги ишларни бажаришда иш раҳбари тайинланади:
- ҳаво электр тармоқларининг қўриқ майдонларида юк кўтариш машиналари ва механизмларни қўллаб ишланганда;
- ҳамма турдаги устунларни олиб ташлашда ва ўрнатишда;
- ҳаво электр узатиш тармоқларининг транспорт магистраллари ва бошқа ҳаво электр узатиш тармоқлари билан кесишган жойларидаги ишларда;
- янги қурилган ҳаво электр тармоқларини электр тизмасига улашда;
- симлар ва троссларни улаш схемаларини ўзгартиришда;
- кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқларида, агар унинг бир занжири иккинчисига устма-уст жойлашган бўлса, ёки занжирлар сони иккитадан кўп бўлган ва уларнинг бири ёки барча қолганлари кучланиш остида қолса, унинг ўчирилган занжирида ишлашда;
- ҳаво электр узатиш тармоғини алоҳида фазаларида ишлашда;
- кучланиш таъсири остида бўлган электр узатиш тармоқларида ишлашда;
- одамни ердан изоляция қилиб электр тармоқларининг ток ўтказувчи қисмида кучланиш остида ишлашда;
Юқорида қайд қилинган ишлардан ташқари бошқа ишларга ҳам наряд берувчига иш раҳбари тайинлаш рухсат берилади.
ФАРМОЙИШ БЎЙИЧА ИШ БАЖАРИШ
4.12.2. Ҳаво электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларида электр тармоғидан кучланишни олмасдан туриб қуйидаги ишларни фармойиш билан бажариш мумкин:
- ердан одам оёғигача ҳисоблаганда 3 м юқоригача кўтарилиб бажариладиган ишлар;
- устунларнинг конструктив қисмларини бузмасдан бажариладиган ишлар;
- устунлар тагини 0,5 метргача чуқурликла қазиш ишлари;
- ҳаво электр узатиш тармоқлари трассаларини дарахтлар ва шох-шаббалардан тозалаш ишлари (бунда кесилган дарахтлар симга ағанаб тушмаслигига, шох-шаббалар кесилганда одамларни симларга яқин келиб қолмаслигига ва уларни симлар устига тушмаслигига қарши кўриладиган чораларини бажариш талаб қилинмаган ҳолларда).
4.12.3. Электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган ишчига ҳаво электр узатиш тармоғида фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади:
- об-ҳаво яхши пайтда ва яхши йўл шароити бор жойлардаги ҳаво электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш;
- устунлардаги доимий белгиларни ва ёзувларни тиклаш;
- бурчак ўлчаш асбоблари ёрдамида ҳаво электр тармоқларини ергача бўлган баландлигини ўлчаш;
- устунлар атрофини ўт-ўланлар ва шох-шаббалардан ёнғин чиқмаслиги учун тозалаш;
Устунлардаги бандажларни бўяш.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling