Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


МЕГАОММЕТР ВА ЭЛЕКТР ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ БИЛАН


Download 1.31 Mb.
bet62/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

15.4. МЕГАОММЕТР ВА ЭЛЕКТР ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ БИЛАН
БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
15.4.1. Изоляция қаршилигини мегаомметр билан ўлчашни ўчирилган ток ўтказувчи қисмлардаги электр заряди олдин ерга улаш орқали олингандан кейингина бажарилиши керак. Ток ўтказувчи қисмдаги ерга улагич фақат мегаомметр улангандан сўнггина олиниши зарур.
15.4.2. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашда мегаомметрдан чиққан симни ток ўтказувчи қисмга изоляцияланган қисқич (штанга) ёрдамида улаш керак. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори электр ускуналарида бундан ташқари диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур.
15.4.3. Мегаомметр билан иш бажариш жараёнида мегаомметрга уланган ток ўтказувчи қисмларга тегиш ман этилади. Иш тамом бўлгандан сўнг ток ўтказувчи қисмлардаги қолдиқ заряд уларни қисқа вақт ерга улаш билан олиниши зарур.
15.4.4. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашни III группага эга бўлган ходим бажариши мумкин.
Агар изоляция қаршилигини ўлчаш, ушбу электр ускунасида бажарилаётган иш ҳажмига кирса, наряд ёки фармойишда бу иш тўғрисида эслатиш талаб қилинмайди.
15.4.5. Асбобни улаш ва ажратиш 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр занжирини узишни талаб қилса, бу ишларни ушбу тармоқдан кучланиш олингандан кейингина бажариш керақ Асбобни улаш ва ажратиш электр занжирини узишни талаб қилмаса, бу ишларни электр ҳимоя воситаларини қўллаб кучланиш остида бажариш мумкин.
15.4.6. Мабодо, 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр ускуналарининг электр параметрларини ўлчаш талаб қилинса, у ҳолда кўчма ўлчов асбобини металл ғилофи ерга уланиши ва изоляцион тутқичли уловчи сим ёки махсус шчупдан фойдаланиш лозим.
16. КУЧЛАНИШ ОСТИДА ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ
ИЗОЛЯТОРЛАРИНИ ЮВИШ ВА ТОЗАЛАШ
16.1. Электр ускуналаридаги изоляторлар шокилаларини, таянч изоляторларни ва чинни изоляцияларни ток ўтказувчи қисмдан кучланишни олмасдан туриб, ҳаво электр узатиш тармоқлари учун солиштирма ўтказувчанлиги 1430 мкСм/см бўлган ва очиқ тақсимловчи электр ускуналари учун 667 мкСм/см бўлган узлуксиз оқимли сув билан ювиш мумкин.
Оқим узунлиги 16.1. жадвалда кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.
16.2. Ювиш жараёнида дастак телескопик минора ва сувли цистерна ерга уланиши шарт.
Телескопик минорада туриб ювишда учига дастак ва унга кийдирилган учлик кундаланг кесими камида 25 мм2 бўлган эгилувчан мис сим ёрдамида телескопик минора корзинаси ва автоцистерна рамаси билан бир-бирига уланган бўлиши зарур.
Ердан туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур, телескопик минорадан ёки автоцистернага ўрнатилган махсус металл майдончада туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш талаб қилинмайди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling