Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини
Ўзбошимчалик билан ишлаш ҳамда наряд ёки фармойишда кўрсатилгандан ортиқ иш бажариш, иш жойини ва иш ҳажмини кенгайтириш ман қилинади. 3.2.3
Download 1.31 Mb.
|
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Келишилди
3.2.2. Ўзбошимчалик билан ишлаш ҳамда наряд ёки фармойишда кўрсатилгандан ортиқ иш бажариш, иш жойини ва иш ҳажмини кенгайтириш ман қилинади.
3.2.3. Наряд билан иш қилинаётган электр ускунада ҳар қандай бошқа ишни олиб бориш, наряд билан иш олиб бораётган шахс ёки ушбу нарядни берган шахс билан келишилган ҳолда бажарилиши лозим. Келишув, иш жойини тайёрлашдан олдин, нарядда (2-жадвал ёнида) «Келишилди» деган сўз ёзилиб, келишилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади. 3.2.4. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунасини ҳамда кучланишидан қатъий назар ҳаво электр узатиш тармоғини тўлиқ (жорий) таъмирлаш технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси билан бажарилиши шарт. 3.2.5. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари ва кабель электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш бажарилаётганда қуйидагиларни бажариш керак: - иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги бехосдан тегиб кетиш эҳтимоли бўлган электр ускунани тўсиш; - диэлектрик калишда, бўлмаса изоляцияланган тахтачада ёки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш; - изоляцияланган дастакли асбоблар ёрдамида (отвёрткада бундан ташқари стержени ҳам изоляцияланган бўлиши керак) ишлаш, мабодо бундай асбоб бўлмаса, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур. Енги калта ёки енги шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш ман қилинади. 3.2.6. Агар электр ускуна ичида эгилиб ишлаётган шахc қfддини ростлаганда, электр ускунани ток ўтказувчи қисми билан шахc орасидаги масофа 3.1.-жадвалда кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай ҳолатда ишлаш ман қилинади. 6-110 кВ кучланишли электростанция ва подстанцияларнинг электр ускунасидаги тўсиқсиз ток ўтказувчи қисми, ишлаётган шахснинг орқа ёки икки ён томонида жойлашган ҳолатларида иш бажариши ман қилинади. 3.2.7. Кучланиш остида бўлган ускуна изоляторларига ҳимоя воситасисиз тегиш ман қилинади. 3.2.8. Ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоғини кучланиш остидаги қисмини (симлар, троссларни) улаш ёки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалини тенглаштириш эса, уларни (кесилиши керак бўлган жойнинг иккала тарафини) бир-бирига сим орқали улаш ёки бўлиниши керак бўлган қисмининг иккала томонини алоҳида-алоҳида ерга улаб, сўнгра уларни ҳар бирини умумий бир ерга улагич ускунасига улаш керак. 3.2.9. Электр ҳимоя воситасидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва омбирдан, ўлчов штангаси ва омбирдан, кучланишни ўлчовчи асбоблар билан) ишлаганда ходимнинг шу ҳимоя воситаларини изоляцияланган қисми узунлигидан бошлаб, то электр ускунанинг кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмигача бўлган масофагача яқинлашишга рухсат этилади. 3.2.10. Очиқ тақсимловчи электр ускуна ва ҳаво электр узатиш тармоғини кесишишган оралиғида кучланиш остида бўлган симдан пастда жойлашган сим (трос) ва унга тааллуқли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симга, алмаштириш учун мўлжалланган симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу ўзгартирилаётган сим устига ўсимлик ёки синтетик толадан тўқилган арқон ташланади. Кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки ердан иккала тарафга арқон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот пойдевори ёки бошқа жойга тортиб маҳкамлаш керак. Симни (тросни) кўтариш аста-секин бир меъёрда бўлиши керак. 3.2.11. Подстанция ва электр узатиш тармоқларида кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симлар (трослар) ва уларга тааллуқли изолятор ва арматурада ишлаш корхона раҳбарияти тасдиқланган иш бажариш лойиҳаси бўйича олиб борилиши керак. Иш бажариш лойиҳасида симни осилиб тушиб кетмаслиги чораси ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсирида ҳосил бўлган кучланишга қарши ҳимоя чоралари кўзда тутилиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симдан кучланишни олмасдан туриб сим (трос) алмаштириш ман қилинади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling