2. ХОДИМЛАРГА ТАЛАБЛАР
2.1. Жойларда ишлаб турган ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш тартиби «Энергетика корхоналари ва ташкилотлари ходимлари билан ишни ташкил этиш бўйича раҳбарий қоида» талабларига мос бўлмоғи шарт.
2.2. Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш олиб борувчи ишчи ва муҳандис-техник ходимлар Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги белгилаган тартиб ва муддатда шифокорлар кўригидан ўтишлари шарт. (1,2-илова).
2.3. Электр ускунасида ишлаётган ишчи узининг лавозими ва касбига қараб, ушбу Қоидани билиши ва 3-илова-га мувофиқ электр хавфсизлиги группасига эга бўлиши керак. Қоидани ўзлаштирганлиги ҳақида синовдан ўтган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Ходим гувоҳномани иш пайтида ўзи билан олиб юриши шарт.
2.4. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (ёки махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақида ёзув бўлиши шарт.
Бундай ишларга қуйидагилар киради:
- баландликда бажариладиган ишлар;
- ток ўтказувчан қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар:
- изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларни уланган жойларини ҳамда изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш ва троссларни мойлаш;
- босим остида бўлган идишларга хизмат кўрсатиш;
- электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча ишлар билан тўлдирилиши мумкин.
2.5. 4-иловада қайд этилган ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишлашига ижозат бериш ман этилади.
2.6. Ушбу Қоида талабларини бузиб ишлаган ходимлар амалдаги қонунчиликка асосан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхона раҳбарияти бундай ходимларнинг электр хавфсизлик группасини пасайтириши мумкин.
3. ТЕЗКОР ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |