Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини
Download 1.31 Mb.
|
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari
3.1.11. Иш олиб борилаётган электр ускуна ҳужрасидан ташқари, хонада қолган барча хона, ҳужра, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиши керак.
3.1.12. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна (ёпиқ комплект, очиқ тақсимловчи электр ускунанинг хона ва ҳужралари), ҳамда 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва электр ускуна шчит ва йиғилмаларнинг калитлари навбатчи ҳисобида бўлиши шарт. Навбатчи бўлмаган электр ускуналарида калитлар маъмурий-техник хизматчи ҳисобида бўлиши мумкин. Ҳар бир калит номерланган бўлиши даркор. Калитларнинг бир комплекти захирада сақланиши шарт. Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак: - якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга—барча хоналарнинг калитлари; - тезкор-таъмирловчи ходимлар ичидан ажратилган ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига—фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хона калити берилади. 3.1.13. Ҳар куни иш тугагандан сўнг ва электр ускуна кўриб чиқилгандан кейин калитлар албатта қайтариб топширилиши керақ Навбатчи бўлмаган электр ускунада иш олиб борилганда ушбу электр ускуна жойлашган хона калити, кўриб чиқилгандан ёки иш батамом тугаллангандан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак. Электр ускуна жойлашган хона калитини узоқ муддатга бериш электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ўчириш-ёқиш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчи ходимига ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор — таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш заруратини корхона бош муҳандиси белгилайди. Калитни олиш ва қайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор-диспетчерлик журналларида қайд қилиниши керак. 3.1.14. Электр токига тушиб, жароҳатланганни қуnқариш учун электр ускунадан кучланишни олиш рухсатсиз бажарилиши мумкин. 3.2. ИШ БАЖАРИШ ТАРТИБИ 3.2.1. Ишлаб турган электр ускунада бажариладиган ишлар наряд билан олиб борилиши керак. Наряд нусхаси ва уни тўлдиришга оид кўрсатма 5-иловада кўрсатилган. Ушбу Қоидада кўрсатилган ҳолларда ишни фармойиш асосида бажаришга рухсат берилади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling