Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


-илова 18 ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАР МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 1.31 Mb.
bet93/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

4-илова
18 ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАР МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ
МАН ҚИЛИНГАН ОҒИР ВА ЗАРАРЛИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ
БИЛАН БОҒЛИҚ ИШ ВА КАСБЛАР РЎЙХАТИ.
18 ёшга тўлмаган шахсларни қуйидаги оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишлашга жалб қилиш ман этилади:
- иссиқлик электростанцияларни электр ускуналарини ҳамда қозонтурбина, ёқилғи кукуни тайёрлаш ва ёқилғи узатиш цехларини ҳамда гидроэлектростанция машина цехларини, иссиқлик автоматикаси ва ўлчов ускуналарини ва диспетчерлик ва технологии бошқарув алоқа воситаларини таъмирлащда;
- навбатчи электромонтер ва электрослесарь, реле ҳимояси электромонтёри, контакт электр тармоқлари электромонтёри, станционер радиооператор ва радио ускуналари электромонтёри сифатида ишлаш;
- кучланиш остидаги ток ўтказувчи тармоқларда ишлаш;
- кабеллардаги (қўрғошиндан муфта ва буюм тайёрлаш, кабеллардан қўрғошин қобиғларини олиб ташлаш, қўрғошин қобиғли кабелларни барабанга ўраш, трасса бўйлаб тортиш ва хандақларга ташлаш, иссиқ қоришмалар билан ишлаш, полиэтилен ва полихлорвинил қобиғли кабеллардаги таъмирлаш ва кавшарлаш ишларида қатнашиш;
- таркибида қўрғошин ва уни бирикмалари бўлган металларни кавшарлаш лампалари ёрдамида улаш ишларида;
- қўрғошин аккумуляторларини зарядка қилиш ва таъмирлаш ишларида;
- электр ускуналарини юқори кучланиш билан синаш ишларида;
- компрессор ускуналари ва кучланиши 1000 Вольтдан юқори бўлган электродвигателларни эксплуатация қилиш ишларида;
- ишлатилган мойларни тозалаш (регенерация) ишларида;
- устунларпи ўрнатиш ва йиқитиш, дарахтларни кесиш ва ағанатиш, ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ишларида;
- баландликдаги ишларда;
- автотранспорт воситаларини бошқаришда, юк кўтариш машина ва механизмларида кранчи, машинист, тракторист, юк илувчи, юк ташувчи сифатида ишлаш;
- термит, газ ва электр кавшарлаш ишларида;
- пневматик асбоб ва қурилиш-монтаж пистолетларини ишлатиш билан боғлиқ ишларда;
- нитробўёқ ва нитроэмал ишлатиб, пулверизатор ёрдамидаги бўяш ва асфальт лакларини қўллаш билан боғлиқ ишларда;
- ёғочларни антисептик ва ёнғинга чидамли бирикмалар билан шимдириш ишларида;
- ер ости иншоотларида ва ер қазиш ишларида;
- портлаш хавфи бўлган моддаларни сақлаш, ишлатиш ва ташиш билан боғлиқ ишларда;
- балоғатга етмаган ходимларга белгиланган меъёрда оғир нарсаларни ишлатиш ва кўтариш билан боғлиқ бўлган ишларда;
- маҳаллий навбатчисиз кучайтиргич алоқа пунктлари ускуналарини таъмирлаш ва профилактика ишларида.
18 ёшгача бўлган профессионал техника билим юртлари ва техникумларнинг талабаларини ва умумий таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини корхоналарда ишлаб-чиқариш практикасидан ўтиш даврида (яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда касб ўрганиш даврида) меҳнат таълими мастери ва корхона (ташкилот) ишчилари назорати остида санаб ўтилган ишларда бир кунда 4 соатгача ишлаш учун рухсат этилади.
Ўқиш муддати 3 йилдан кам бўлмаган профессионал техника билим юрти ва ўрта маълумот берувчи махсус билим юртларини тамомлаб, махсус профессионал касб ўрганиб, 18 ёшга тўлмаган билим юрти битирувчилари юқорида санаб ўтилган ишларда ишлаш учун, амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича. қоида ва нормаларга риоя қилувчи тажрибали ишчи-мураббийлар раҳбарлигида, рухсат этилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling