Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Download 0.56 Mb.
bet11/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45
Bog'liq
жонибек хисобот

4 -калит майдон. Бўстонлиқ тумани “Бурчмулло” массивида бўлиб, рельефи ва геоморфологияси жихатидан, субтропик ўрта тоғли зонаси, тоғ жигарранг тупроқлар минтақаси, ўрта тоғларда жойлашган.
Паст тоғликлардан пролювиал-делювиал майда заррачали, айрим ерларда лёссимон ётқизиқлардан иборат, қаттиқ тоғ жинслардан ташкил топган, қўриқ тоғ жигарранг тупроқлар. Бу тупроқлар серкарбонат ва ишқорлиги билан ажралиб туради. Гумус, харакатчан фосфор ва калий билан ўрта таъминланган, ер ости сизот сувлари жуда чуқурда жойлашган ёғин-сочин сувлари билан намланади. Тупроқ иқлим шароити бўйича, денгиз сатҳидан 1200-2200м баландликда жойлашган бўлиб, морфогенетик хоссаларига кўра, гумусга бой, серкарбонат, ишқорли, шўрланмаган, асосан кам, ўрта ва кучли ювилган, тоғ жигарранг тупроқлардан иборат. Кам ювилган тоғ жигарранг тупроқлар, ишқорли ва серкарбонат бўлганлиги сабабли гумус миқдори – 2,870 – 3,460% атрофида, харакатчан фосфор билан кам таъминланган, харакатчан калий ўрта таъминланган, механик таркиби оғир қумоқли, шўрланмаган, карбонатлар миқдори 9,14-9,79% га чим ости қатламдан пастки қатламларга қараб миқдори ошиб боради. Ювилиш даражаси бўйича, нишаблиги шимолдан 3-50. Ўрта ювилган тоғ жигарранг тупроқлар ҳам гумус миқдори бўйича кам таъминланган, карбонатлар миқдори 7,24-16,17% гача, чим ости қатламдан пастки қатламга қараб ошиб боради. Ювилиш даражаси бўйича, нишаблиги шимолий-шарқдан 5-80. Кучли ювилган тоғ-жигарранг тупроқларда қиялик жуда катта бўлганлиги сабабли, гумус миқдори кам, механик таркиби оғир қумоқли, карбонат миқдорлари профил бўйича пастга қараб ошиб боради.
5-калит майдон. Бўстонлиқ тумани “Сижжак” массивида жойлашган бўлиб, рельефи ва геоморфологияси жиҳатидан, Субтропик тоғ зонаси, Ўрта Осиё вилояти, тоғ жигарранг тупроқлар минтақаси, паст тоғларда ҳосил бўлган лёссимон ётқизиқлардан иборат, қўриқ кам ишқорли тоғ жигарранг тупроқлардан ташкил топган. Денгиз сатҳидан 1100-1300метр баландликда жойлашган бўлиб, юзаси 0,5-2º ва 2-5º нишабликда кучли ювилган тупроқлардан иборат. Тоғ жигарранг тупроқлар қиялик ва экспозицияга боғлиқ ҳолда гумус қалинлиги 10-23 см, механик таркиби, асосан оғир қумоқ. Қўриқ тоғ жигарранг тупроқлар ювилиш даражасига кўра, ўрта, кучли ва жуда кучли ювилган, шўрланмаган, серкарбонат, гумус миқдори 1,208–3,328% атрофида.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling