3.2. Қўлланилган услублари
Тадқиқотларни бажаришда генетик-географик, профил-геокимёвий ва кимёвий-аналитик услубларидан фойдаланилди. Тупроқни умумий кимёвий, физик-кимёвий, физик тавсифи-умумий қабул қилинган услублар бўйича Е.В Аринушкина (1970), Агрохимические методы исследования почв(1975), ЎзПИТИ (1963, 1977) қўлланмалари асосида, гумус таркиби – Тюрин схемаси, Пономарева ва Плотникова модификацияси бўйича (1975) бажарилди.
Изланишлар натижалари
4. Тупроқларни морфологияси, морфо-генетик белгилари
4.1.Морфологик кўрсаткичлари
Ушбу тупроқлар Чирчиқ дарёсининг лёссимон қумоқлар ва аллювиал-пролювиал ётқизиқлардан ташкил топган, Чирчиқ дарёсининг III-қайир усти террасасида жойлашган.
Типик бўз тупроқлар поясининг ярим гидроморф тупроқлари – бўз – ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Бўз ўтлоқи тупроқларда грунт сувларининг доимо кўтарилиб туриши натижасида (айниқса суғориш даврида) пастки қатламларда ўтлоқиланиш жараёни кузатилади. Пастки қатламларда шағал ва қум-шағалли қатламлар ётқизиқлар билан тушалган бўлиб, баъзи ерларида 60 см дан шағалли қатламлар учрайди. Механик таркиби оғир ва ўрта қумоқлардан иборат (2-жадвал).
Суғориладиган ботқоқ ўтлоқи тупроқлар механик таркиби оғир, ўрта ва енгил қумоқлар қумлардан иборат, бир оз гипслашган гумус миқдори 0.477-4.124% гача қалинлиги 30-35 см, пастки қатламлари шағал билан тўшалган, юзаси кам ва ўрта тошли харакатчан фосфор 5.3-38.0 мг/кг, деярли ўрта таъминланган харакатчан калий 86.7-101.1 мг/кг кам таъминланган, карбонат 6.3-8.80 % гача пастки қатламга қараб ошиб боради, гипс деярли кам ер ости сизот сувлари 0.5-1.0 м.
Ўтлоқи тупроқларнинг хайдов қатлами кулранг, ўртача кам, кесаксимон донадор тузимида, илдизлар ва ер ости хайвонлари излари ажралиб туради. Кесмани хайдов ости қатлами бир оз зичланган. Бу туроқлар асосан оғир ва ўрта қумоқлардан иборат булиб, баъзан енгил қумоқлар учрайди. Баъзи жойларда 60 - 75 смдан шағалли қатламлар учрайди. Юза қисмида тош аралашган бўлиб, кам, ўрта, баъзан кучли даражада.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани лёссимон проллювиал-делювиал ётқизиқлардан ташкил топган Чотқол тизмасининг сочилган юқори тоғ олди қисмида жойлашган.
Бу ерда лалмикор тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган бўлиб, кам ва ўрта ювилган. Юза қисми қуруқ, донадор ва кесаксимон: кўринишга эга. Тупроқ кесмасининг юза қисми сур тусли ва сур тусли – дала ранг бўлиб, пастки қисми оч – қўнғир – дала ранг ва оч – сарғиш – дала рангда .
Do'stlaringiz bilan baham: |