Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси
Download 0.56 Mb.
|
жонибек хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Тадқиқот объекти ва қўлланилган услублар 3.1. Тадқиқот объекти
15 калит майдон. Охангарон тумани “Ангрен” массивида бўлиб, релъеф ва геоморфологияси жихатидан, субтропик ўрта тоғ зонаси, тоғ жигарранг тупроқлар минтақаси, лёссимон ва делювиал ётқизиқлардан иборат, ўрта тоғларда жойлашган қўриқ ерлардир. Тоғ жигарранг тупроқлар, тупроқ иқлим шароити ва морфогенетик хоссаларига кўра, чимли ва чим ости қатламларда гумусга бой, механик таркиби, асосан, оғир қумоқли, шўрланмаган, юзаси тошлоқли, шағалли, кам, ўрта ва кучли ювилганлик даражалари бўйича бошқа тупроқ типларидан ажр тоғ ён бағирларида жойлашган, механик таркиби оғир қумоқли.
Тоғ жигарранг тупроқлар, тупроқ иқлим шароити кўра, денгиз сатҳидан 1200-1500м баландликда жойлашган ва морфогенетик хоссаларига кўра, чимли ва чим ости қатламлардан иборат, гумусга бой, механик таркиби, оғир қумоқли, шўрланмаган, юзаси тошлоқли, шағалли, кам, ўрта ва кучли ювилганлик даражалари бўйича бошқа тупроқ 3.Тадқиқот объекти ва қўлланилган услублар 3.1. Тадқиқот объекти Ҳудуднинг геологик тузилишида Чирчиқ дарёси ҳосил қилган биринчи, иккинчи ва учинчи аллювиал пиллапоялар ҳамда вақтинча оқадиган мавсумий сойлар ҳосил қилган пролювиал ётқизиқлардан иборат. бу ётқизиқлар турли қалинликдаги шағал, қум, чанг ва лой заррачалардан ташкил топган. Уларнинг қалинлиги рельефга боғлиқ бўлиб, бир неча см дан тортиб, то бир неча м гача етиши мумкин. Аллювиал ва пролювиал ётқизиқлар тўртламчи даврда ҳосил бўлиб, ерларнинг устки қатламини соз ва созсимон (лесс ва лессимон) ётқизиқлар ташкил қилади. Бу ётқизиқларнинг генезиси, хосса ва хусусиятлари, таркиби ва таснифини Л.С.Берг (1932), В.А.Обручев (1948), Ю.А.Скворцов (1957), Г.А.Мавланов (1958) ва бошқалар тадқиқотчилар ўз асарларида ёритиб берганлар. Соз ётқизиқлар енгил, ўрта, оғир қумоқли механик таркибга эга бўлиб заррачаларнинг асосий қисми чанг ва лой қолдиқларидан иборатдир. Уларнинг таркибида чанг заррачалари 40-50%, лой заррачалари эса 20-30% ни ташкил этади. Бу тоифадаги ётқизиқлар кулранг, серғовакли бўлиб, уларнинг миқдори 50-60% ни ташкил этади. Соз ётқизиқлар майда, донадор микро ва макроғоваклардан ташкил топган бўлиб уларнинг таркибида карбонат бирикмалари, органик моддалар, минерал майда заррачалар билан эгалланган. Майда ғоваклар ва ёриқларнинг атрофида, яъни деворларида кальций ва карбонатли тузлар мавжуд. Тўртламчи давр қатламларининг остки қисми неоген, полеоген даврга мансуб бўлиб, қумтош, шағал, қум ётқизиқлар ташкил қиладию Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling