Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Download 0.56 Mb.
bet10/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
жонибек хисобот

12 калит майдон. Паркент тумани “Гулбоғ” худудида бўлиб, рельефи ва геморфологияси жихатдан ўр-қирли тоғ олди текислиги, тўқ тусли бўз тупроқлар минтақаси, пролювиал ва лессимон ётқизиқлардан ташкил топган. Денгиз сатҳидан 650-700 метрдан 900-1000 метргача баландликда жойлашган. Асосан, суғориладиган тўқ тусли бўз тупроқлардан иборат бўлиб, кам, ўрта ва кучли ювилган, шўрланмаган, гумус қалинлиги 40-46 см бўлиб, ранги тўқ тусли қўнғир, механик таркиби оғир қумоқлардан иборат, 70-170 смдан карбонатли қатлам бошланади
7- калит майдони. Ўрта Чирчиқ тумани “Ким Пен Хва” массивида бўлиб, релъеф ва геомарфологияси жихатдан, субтропик тоғ олди ярим чўл зонаси, аллювиал ётқизиқлардан иборат, Чирчиқ дарёсининг
II-қайир усти терассасида жойлашган бўлиб, суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлардан ташкил топган. Механик таркиби оғир ва ўрта қумоқлардан, шўрланмаган, юзаси ўрта тошли, пастки қаватлари шағал билан тўшалган, ювилмаган, тупроқ морфогенетик хоссалари бўйича 2 та тупроқ айирмага ажратилди. Суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар.
14-калит майдон. Оҳангарон тумани ”Оҳангарон” массивида бўлиб, табиат ҳудуд ва релъеф, геморфологияси жиҳатидан, субтропик ўрта тоғ зонаси, тўқ тусли бўз тупроқлар минтақаси, лёссимон ва делювиал-пролювиал скелетли ётқизиқлардан ташкил топган, тоғ олди ўр қирли текисликларда жойлашган, лалми тўқ тусли бўз тупроқлардан иборат.
Тўқ тусли бўз тупроқлар тупроқ иқлим шароити ва морфогенетик хоссаларига кўра механик таркиби оғир қумоқли, шурланмаган, кам, ўрта ва кучли ювилган. Кам ювилган тўқ тусли бўз тупроқлари асосан, тоғ этаклари тоғ ён бағриларида жойлашган, механик таркиби оғир қумоқли,. Нишаблигини жанубий-шарқдан 5-80. Кучли ювилган тўқ тусли бўз тупроқлар асосан механик таркиби оғир қумоқли, шўрланмаган, шимолий-шарқдан 8-120 дан иборат.
13-калит майдон. Бўстонлиқ тумани “Қўшқўрғон” массивида бўлиб, релъефи ва геоморфологияси жихатидан, лёссимон проллювиал-делювиал ётқизиқлардан иборат, Чотқол тизмасининг сочилган юқори тоғ олди қисмида жойлашган. Лалми тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган бўлиб, кам ва ўрта ювилган. Юзаси қуруқ ва донадор кесаксимон кўринишга эга. Тупроқ кесмаси профили бўйича ранги юза қисмида сур тусли ва сур тусли – дала ранг бўлиб, пастки қисми оч – қўнғир ва дала ранг, ҳамда оч – сарғиш – дала рангдан иборат. Гумус қатлами аккуммулятив кесаксимон - донадор ва кесаксимон ёнғоқсимон кўринишга эга бўлиб, ишлов бериш осон. Пастки қатламларда кам миқдорда оч рангда карбонат доғлари учрайди. Гумус ва карбонатли қатлам қалинлиги бу тупроқларда ўзгарувчан холатда бўлади. Механик таркибига кўра, ўрта ва оғир қумоқлардан иборат. Ювилиши даражаси, кам ва ўрта ювилган, шўрланмаган. Ер ости сизот сувлари сатҳи жуда чуқурликда жойлашган. Калит майдонида асосан лалми ва қўриқ тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling