Ўзбекистон республикаси фанб таълим ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети


Курс ишини расмийлаштириш тартиби


Download 41.1 Kb.
bet5/10
Sana15.11.2023
Hajmi41.1 Kb.
#1777141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жаҳон географияси Курс иши бўйича қўлланма

5. Курс ишини расмийлаштириш тартиби.

  1. Курс иши камида 25-30 бетдан иборат бўлиб, талабанинг ўз қўли билан ёки компьютерда аник, дона-дона қилиб ёзилиши зарур. Белгиланган варақдан ортиқчаси чегараланмайди.

  2. Курс ишининг бетларларига титул варағидан (титул варағига 1 рақами қуйилмайди) кейин тартиб билан (2.3.4....) охирги варақгача изчил кетма-кетликда рақамланади. Тартиб рақам саҳифанинг пастки қисмига сатрнинг ўртасига қўйилади. Курс иши саҳифасининг чап томонидан 30 мм, ўнг томонидан 15 мм, юқоридан 20 мм, паст томондан 20 мм. жой қолдирилади. Ҳар бир саҳифага 28-29 сатр жойлаштирилади. Агар курс иши компьютерда тайёрланган бўлса унинг матни қоида тариқасида Times New Roman 14 ўлчамли шрифт, 1,5 интервал оралиғида, хат боши 1,27, энига текисланган ҳолда ёзилади.

Курс ишининг мундарижаси, кириш кисми, асосий қисм параграфлари, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва бошқа таркибий қисмларининг ҳар бири янги бетдан ёзилади. Таркибий қисмларнинг бош сарлавҳалари бош ҳарфларда ёзилади ва рим рақамлари билан тартибланади. Параграфлар араб рақамлари билан рақамланиб, сарлавҳаларга эга бўлади. Бобларга мос тартибда кўрсатилади (масалан: 1.1, 1.2; 2.1, 2.2). Параграфлар сарлавҳаларининг юқори ва пастки қисмидан 12 ўлчамли оралиқ қолдирилиши керак.

  1. Курс иши матнда фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола сатр ости эслатмаларида келтирилиши керак. Ҳаволада олинган матерал, рақам ва сўзлар кесма қавсда саҳифа рақами билан берилади. Масалан: [5; 25 б.]

  2. Карта, график, чизма, диаграммалар “расм” сўзи билан ифодаланиб, улар варақда кўриш учун қулай жойлаштирилиши керак. Улар матндан ажралиб туриши учун расмнинг юқориси ва пастида бир қатордан жой қолдирилади.Матн ичидаги расмлар остига “1- расм” деб ёзилади. Матнда расмга илова қилинган ўринларда қавс ичига(1-расм),(2-расм) деб ёзилади. Расмлар албатта номланиши керак.

  3. Курс ишининг таҳлилий қисмидаги рақамли материаллар жадвал кўринишида расмийлаштрилади. Жадваллар албатта номланиши керак, изчил кетма-кетликда рақамланади. Жадвалнинг номи унинг устига ўртага ёзилади. Матн ичида жойлашган тегишли жадвал таҳлили ёзилган гап охирига қавс ичида жадвал тартиби ёзилиб борилади. Масалан: (1-жадвал). Агар жадваллар 1 саҳифадан ортиқ бўлса иловага ўтказилади. Матнда бериладиган жадваллар устининг чап томонига тартиб билан “1-жадвал”, “2-жадвал” деб ёзиб қўйилади.

  4. Курс иши талаба томонидан мавзу танлаб олинган кундан бошлаб ўқув семестри тугашига 10 қолгунга қадар кафедрага тақдим этилади. Курс иши мавзусини танлаш назарий машғулотлар бошланган кундан бошланади.

  5. Курс ишига 2-иловада келтирилган кўринишдаги титул варақ тўлдирилади.


Download 41.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling