Ўзбекистон республикаси фанб таълим ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети


Download 41.1 Kb.
bet4/10
Sana15.11.2023
Hajmi41.1 Kb.
#1777141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жаҳон географияси Курс иши бўйича қўлланма

3.Курс ишини ёзиш тартиби.

  1. Танланган курс иши мавзуси бўйича адабиётлар рўйхатини тузиш ва мавзуга доир назарий маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

  2. Мавзуга оид статистик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

  3. Статистик маълумотлар асосида жадваллар тузиш;

  4. Журналлар, газета ва интернет материалларини тўплаш;

  5. Мавзуга оид карталарни таҳлил қилиш;

  6. Курс ишига раҳбарлик қилувчи профессор-ўқитувчи билан ишлаб чиқилган режани келишиш;

  7. Тўпланган материаллардан фойдаланган ҳолда курс ишини ёзиш;

  8. Тайёрланган курс ишини талаб даражасида расмийлаштириш;

  9. Мавзу юзасидан тақдимот материаллари тайёрлаш;

  10. Курс ишини ҳимояга тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш.



4. Курс ишларининг режасини тузиш.
Танлаб олинган мавзу устида ишлаш учун энг аввал унинг режасини тузиб олиш курс ишини бажаришда муҳим босқич ҳисобланади. Курс ишининг режасини талаба мустақил тузади. Бунинг учун курс дастуридаги тегишли бўлим билан, ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган услубий кўрсатмалар ва ушбу мавзу бўйича тавсия қилинган адабиётлар билан олдиндан танишиб чиққан бўлиши керак.
Режа тузишда асосий эътиборни мавзунинг бош масалаларига қаратиш лозим. Режа аниқ, мавзуни тўлиқ ёритиб бериши лозим. 2 – 3 та бўлим ва бу бўлимларнинг ҳар бирида бир нечтадан пораграф бўлса кифоя. Масалан, “Жаҳон металлургия мажмуи тармоқлари географияси” мавзуси бўйича курс иши ёзиш учун қуйидагича режа тузиш мумкин:
Кириш.
I Бўлим. Металлургия мажмуи тармоқларининг хом ашёлари ва жойлашиш хусусиятлари.
1. Жаҳон металлургия мажмуи тармоқлари учун мавжуд хом ашёлар.
2. Металлургия мажмуи тармоқларининг жойлашиш хусусиятлари.
II Бўлим. Металлургия мажмуи тармоқларининг жойлашиши ва ривожланиши.
1. Қора металлургия саноати.
2. Рангли металлургия саноати.
Хулоса.
Курс ишини ёзишда унинг режасига мос ҳолда сарлавҳалар қўйиб, ҳар бир режа тўлиқ ёритилиши керак.



Download 41.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling