Ўзбекистон республикаси фанб таълим ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети


Download 41.1 Kb.
bet6/10
Sana15.11.2023
Hajmi41.1 Kb.
#1777141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жаҳон географияси Курс иши бўйича қўлланма

6.Курс ишини тақдим этиш.
Тақдим этилган курс ишлари 10 кун муддат ичида профессор-ўқитувчилар (камида 3 кишидан иборат комиссия) томонидан кўриб чиқилиб, мазкур курс ишига тақриз ёзилади ва унга “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” каби баҳолар қўйилади. Агарда ёзилган тақриз ижобий бўлса талаба курс иши ҳимоясига тавсия этилади. Аксинча, тақриз ёзилиш мобайнида камчиликлар аниқланса, ишни қайта ишлаш учун қайтарилади. Қайта ишлаш муддати талаба томонидан 10 кун муддат ичида амалга оширилади. Ҳар бир талаба ўз ишини алоҳида ҳимоя қилади. Бошқалардан кўчириб олинган, бир хил мавзуда ёзилган курс ишлари «Қониқарсиз» деб ҳисобланади. «Қониқарсиз» баҳоланган иш ҳимояга қўйилмайди. Бундай ҳолатда кафедранинг қарорига мувофик янги мавзу талабага бириктириб қўйилади ва ушбу мавзу бўйича талаба янги курс ишини бажариши керак. Агар шунда ҳам курс иши ижобий баҳога ҳимоя қилинмаса талаба ўзлаштира олмаётган талаба сифатида талабалар сафидан чиқарилиши мумкин.
7. Курс ишининг мазмуни
Курс иши режаси талаба танлаган мавзудан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Курс иши қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

  1. Мундарижа

  2. Кириш

  3. Мавзуни назарий асослаш

  4. Асосий қисм

  5. Хулоса, таклифлар

  6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  7. Иловалар

Курс ишининг мундарижасида боб ва параграфларнинг номланиши ҳамда уларнинг бети кўрсатилади.
Курс ишининг “Кириш” қисмида Республикамиз иқтисодиётида бўлаётган ислоҳотлар, муаммо ва ютуқлар бевосита мавзуга боғланиши, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мавзунинг долзарблиги асосланиши лозим.
Курс ишининг “Асосий қисм”ида танланган мавзу юзасидан мамлакатимизда ва хорижда чоп этилган адабиётлар маълумотларидан фойдаланиш ва таҳлил қилиш тавсия этилади. Шу билан бирга талаба томонидан тўпланган статистик материаллар мантиқий кетма-кетликда таҳлил қилинади ва хулосалар чиқарилади.
Хулоса, таклифлар ва мулоҳазалар қисмида талаба курс иши мавзуси бўйича тўпланган материаллар, таҳлилий натижалар ва эришилган ечимлар асосида мустақил равишда қисқа хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда баён этади.
Курс иши бажаришнинг энг муҳим шарти, мавзуни мустақил ёритиш саналади. Агар айрим манбалардан, ўқув қўлланмаларидан ҳеч ўзгаришсиз кўчириб қўйишлар бўлса, талаба масалага мустақил ёндашмаган бўлса, курс иши ҳимояга қўйилмайди.
Агар бирор парча сўзма – сўз кўчирилган бўлса, унинг манбаси аниқ қилиб кўрсатиб қўйилиши шарт: муаллиф, ишнинг номи, нашр қилинган жой, йил, саҳифаси. Бундай матн қўштирноқ ичида ёзилади. Аммо кўплаб ихтибос келтиришга ҳам йўл қўймаслик керак. Дарслик ва ўқув қўлланмаларидаги материалларни ўз сўзингиз билан ўзлаштирма гап шаклида ёзишга эътибор беринг.
Курс ишининг охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилади. Адабиётлар алфавит кўрсаткичи бўйича қуйидаги тартибда ёзилади: муаллифнинг фамилияси ва исми, китобнинг (ёки журналнинг, газетанинг) номи, нашр қилинган жойнинг номи ва вақти. Аммо давлат раҳбарларининг асарлари олдин ёзилади. Бу рўйхатнинг охирида статистик тўпламлар берилади.



Download 41.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling