Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/23
Sana19.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1603599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
amir temur saltanatida millij davlatchilikning rivozhlanishi

Тадқиқотнинг услубий асоси. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.А. Каримовнинг тарих фани олдида турган долзарб масалалар тўғрисидаги 
фикрлари ва Амир Темур ҳақидаги асарлари илмий ишнинг услубий асосини
белгилашда омил бўлиб хизмат қилди.
Шунингдек, тадқиқотда тарих фанининг илмийлик, холислик, 
танқидий ва қиёсий таҳлил усулларига таянилди, узвийлик, давомийлик 
тамойилларига амал қилинди хамда бугунги кунда дунё олимлари томонидан 
эътироф этилаётган цивилизацион услубга ҳам таянилди.
Диссертацияни ёзишда Б. Аҳмедов, А. Ўринбоев, Д. Юсупова,
А.Аҳмедов, У.Уватов, О. Бўриев, А. Саидов, Ҳ. Бобоев ва бошқа темуршунос 
олимларнинг тадқиқотларидаги тавсиялардан ҳам унумли фойдаланилди.
Миллий давлатчилик тарихига бағишлаб хорижда ҳамда Ўзбекистонда 
чоп этилган шарқшунос, тарихчи ва ҳуқуқшунос олимларнинг асарлари,
Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган 
илмий-назарий ва амалий конференциялар материаллари, тадқиқотлардаги 
тавсиялар диссертациянинг илмий услубини белгилашда асос бўлиб хизмат 
қилган манбалардан саналади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
– Амир Темур шахсида шаклланган сиёсий-маънавий ва аҳлоқий 
фазилатлар унинг сиёсий мавқеи кўтарилишига асос бўлган.
– Амир Темур ўша даврда мавжуд бўлган мўғул, туркий, форсий, араб 
усулларининг 
муҳим 
ва 
керакли 
жиҳатларини 
бир-бири билан 
уйғунлаштирган ҳолда янгича бошқарув асосларини ярата олган.
– Амир Темур томонидан олиб борилган сиёсат, айниқса унинг 
мутахассислар кучидан максимал даражада фойдаланиши ва кучли 
ижтимоий ҳимояни ташкил этиши салтанат тараққиётига катта таъсир 
кўрсатган. 
– Амир Темур салтанатининг марказлашувида ва мустаҳкамланишида 
қурултой, марказий ҳамда маҳаллий бошқарув органлари муҳим рол ўйнаган. 
– Давлатда маъмурий тизим ишининг самарали ташкил этилишида 
мансаб (лавозим), унвон ва уларга ҳукмдор томонидан салоҳиятига қараб 
тайинланган шахсларнинг таъсири катта бўлган. 
– Ташкил этилган мудофаа тизими ҳамда юзага келиши мумкин бўлган 
ички ва ташқи хавфларни бартараф этиш учун юритилган изчил сиёсат 
салтанат барқарорлигига асос бўлиб хизмат қилган. 


18 
– Олиб борилган ҳарбий сиёсат ва яратилган ҳарбий тизим, жумладан, 
қўшин тузилиши, сипоҳнинг ҳаракат усуллари, шахсларнинг ҳарбий 
мансабларга тайинланиши билан боғлиқ тадбирлар ва бошқа шу соҳада 
амалга оширилган муҳим сифат ўзгаришлари давлатда барқарорликнинг 
қарор топишида муҳим аҳамият касб этган.
– Салтанатда жорий этилган суд-ҳуқуқ тизими давлатнинг мажбурлов 
аппарати бўлиб, у қонун устуворлигини таъминлаб турган.
– Амир Темур ташқи сиёсатда турли вазият талабидан келиб чиқиб, 
ушбу соҳанинг муҳим йўналишларини белгилаб олган. У асосан дўстлик ва 
ҳамкорлик йўлида ҳалқаро муносабатлар ўрнатган, ҳамда бу борада адолат 
тантанаси учун курашган.
– Амир Темур дипломатиянинг огоҳлантириш, вақтни чўзиш, овоза 
тарқатиш каби кўплаб усулларига таянган. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳалқаро 
зиддиятли муносабатларни тинчлик йўли билан ҳал қилишга интилган. 
Унинг ғоялари, дипломатияга оид тадбирлари давлатнинг ички ҳамда ташқи 
мавқеини мустаҳкамлашга жуда катта таъсир кўрсатган. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling