Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana19.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1603599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
amir temur saltanatida millij davlatchilikning rivozhlanishi

Диссертациянинг илмий янгилиги. Мазкур тадқиқот Амир Темур 
салтанати давлатчилиги тарихининг асосий йўналишларини яхлит ҳолда 
очиб берувчи дастлабки илмий ишлардан биридир.
Диссертация мавзусининг айрим жиҳатлари тадқиқотчилар томонидан
қисман ўрганилган, аммо давлат бошқарувининг муҳим йўналишлари, 
уларнинг давлатчилик тараққиётига кўрсатган таъсири, алоҳида мавзу 
сифатида таҳлил этилмаган. Тадқиқотнинг ёзилишида ана шу жиҳатларга 
эътибор қаратилди.
Тадқиқотлардаги Амир Темур шахси, унинг аҳлоқий фазилатларига 
оид масалалар янада тўлдирилиб, илк бор Амир Темурнинг ҳукмдор 
сифатида давлатчиликда тутган сиёсий мавқеи таҳлил этилди. 
Амир Темур давлатининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, давлатни 
бошқаришда форсий-арабий, туркий-чингизий анъаналардан ижодий 
фойдаланилганлиги, ўзбек давлатчилиги тараққиётига кўрсатган таъсири илк 
бор таҳлил этилди.
Шунингдек, тадқиқотда илм-фан, маданият тараққиётига туртки берган 
омиллар, Амир Темурнинг ушбу соҳаларга давлат сиёсати даражасида 
ёндашганлиги, натижада Уйғониш, илм-фан интеграцияси юзага келганлиги 
ҳақидаги дастлабки таҳлиллар берилди. 
Унда Амир Темур салтанатида мавжуд булган ижтимоий табақалар ва 
уларнинг мавқеига оид илмий хулосалар ҳамда ижтимоий соҳа 
тизимлаштирилган ва кенгайтирилган ҳолда очиб берилди. 
Диссертацияда марказий ва маҳаллий давлат бошқарув идоралари 
фаолияти алоҳида тадқиқ этилиб, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, бир-бирига 
бўйсуниши ва чамбарчас боғлиқлиги, бу механизмнинг давлатчиликнинг 
ривожланишига таъсири таҳлил этилди.


19 
Қурултойлар ҳақидаги мавжуд илмий хулосалар янада кенгайтирилди
унинг давлатчилик асосларини такомиллаштиришга кўрсатган таъсири очиб 
берилди.
Ушбу диссертацияда Амир Темур давридаги мансаб (лавозим) ва 
унвонларга оид масалаларга ойдинлик киритилди. Илк марта мансаб ва 
унвонлар марказий, маҳаллий, суд-ҳуқуқ ва диний бошқарув тизимига 
ажратилиб таҳлил этилди, уларнинг давлатчиликдаги ўрни, моҳияти 
кўрсатиб ўтилди.
Амир Темур даврида кечган суд-ҳуқуқ тизимининг ихтисослашиш 
жараёни, мудофаа сиёсати ва унинг барқарор давлат қуришга кўрсатган 
таъсири тадқиқ этилди.
Мазкур тадқиқотда илк бор Амир Темур дипломатияси ва ташқи 
сиёсатининг айрим йўналишлари, ўзига хос хусусиятлари, дипломатик 
ёзишмаларнинг давлатчиликдаги ўрни яхлит ҳолда таҳлил этилди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling