Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/23
Sana19.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1603599
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
amir temur saltanatida millij davlatchilikning rivozhlanishi

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ушбу 
тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон тарихининг Амир Темур салтанати 
даврига оид масалаларини ёритишда, жаҳон тарихининг ўрта асрлар қисмини 
ёзишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият 
қурилиши академияси тингловчиларига маърузалар матнлари тайёрлашда ва 
амалий машғулотлар ўтказишда, сиёсатшунослик, фалсафа, ҳуқуқшунослик 
фанларидан маъруза матнлари, ўқув дастурлари, қўлланмалар тузишда, 
махсус курслар ўқишда ҳамда давлат ҳокимияти идоралари фаолиятларининг 
баъзи жиҳатларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. 
Натижаларнинг 
жорий 
қилиниши: 
Мазкур 
тадқиқотнинг 
натижалари муаллиф томонидан Тошкент Кимё-технология институти 
талабаларига “Ўзбекистон тарихи” фанидан маърузалар ўқишда, маъруза 
матнлари, ўқув-услубий қўлланмалар ёзишда, маънавий-маърифий тадбирлар 
ўтказишда, шунингдек республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган илмий 
конференцияларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат 
ва жамият қурилиши академияси тингловчиларига маърузалар қилишда, 
оммавий ахборот воситаларида давлатчиликнинг долзарб муаммоларини 
тарғиб этишда кенг жорий қилинмоқда. 
Ишнинг синовдан ўтиши. Тадқиқот иши Тошкент Кимё-технология 
институти Ижтимоий-гуманитар фанлар марказининг 2005 йил 4 майда (№ 
13 Баённома), Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат Университети 
тарих-фалсафа факультети илмий семинарининг 2007 йил 30 январда (№ 7 
Баённома) ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги махсус илмий 
семинарнинг 2007 йил 7 февралда (№ 1 Баённома), ЎзР ФА Абу Райҳон 
Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий семинар мажлисида 
мажлисининг 2007 йил 24 декабрда бўлиб ўтган (№ 6 Баённома) 
мажлисларида муҳокама қилинган ва ҳимоя қилиш учун тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги: Тадқиқот иши бўйича 
муаллиф томонидан турли илмий журналларда 15 та мақола чоп этилган. 


20 
Жумладан, “Соҳибқироннинг бир фармони ҳақида” мақоласи “Давлат ва 
ҳуқуқ” (2001, -№1-2), “ Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий 
ҳимоя” мақоласи “Қонун ҳимоясида” (2001. -№1-2), “Амир Темур даврида 
ишбилармонларга муносабат” номли тадқиқоти “Хўжалик ва ҳуқуқ” (2003. – 
№8) ва бошқаларда чоп этилган. Шунингдек, илмий тўпламларда, илмий 
конференцияларда қилинган маърузалар юзасидан жами 19 та мақола ва 
тезислар чоп этилган. Шулардан “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар: 
тарих ва ҳозирги замон” мавзуидаги республика илмий-амалий анжуманида
“Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий муносабатлар ҳамда 
дипломатик алоқалар тарихидан” (ЎзМУ, 2003), “Ўзбекистон давлатчилиги-
тараққиёт 
босқичлари” 
мавзуидаги 
республика 
илмий-амалий 
конференциясида “Амир Темур ва темурийлар даврида миллий 
давлатчиликнинг ривожланиши” (ЎзМУ, 2003), “Буюк Ипак йўли ва 
Фарғона водийси” мавзусидаги республика илмий – амалий анжуманида
“Амир Темур ва Буюк Ипак йўли” (АндДУ, 2004), “Тарихий манбашунослик 
муаммолари” номли республика илмий-амалий анжуманида “Амир Темур 
давлатчилиги тарихшунослигига доир” (ЎзМУ, 2008) номли маърузаси ва 
бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. 
Диссертант томонидан тадқиқот ишига тааллуқли битта монография
эълон қилинган
52
.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling