Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти


Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/23
Sana19.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1603599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
amir temur saltanatida millij davlatchilikning rivozhlanishi

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Мазкур диссертация Тошкент Кимё-технология институти 
талабалари учун “Ўзбекистон тарихи” ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси 
тингловчилари учун мўлжалланган “Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи” 
фанлари бўйича ўтилаётган маъруза режалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда 
бажарилган.
Тадқиқот мақсади. Диссертациянинг асосий мақсади Амир Темур 
салтанатида миллий давлатчиликнинг ривожланишини ҳар томонлама, чуқур 
илмий ва холисона тадқиқ этишдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш 
учун тадқиқот олдига қуйидаги аниқ вазифалар белгилаб қўйилди:
– Амир Темурнинг давлат раҳбари сифатида тутган сиёсий мавқеини, 
унинг давлатчилик тараққиётига таъсирини таҳлил этиш; 
– ўрта аср давлатчилик анъаналаридан фарқли равишда Амир Темур 
давлат бошқарувига пойдевор бўлиб хизмат қилган омилларни, уларнинг 
ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб бериш; 
– Амир Темур салтанатининг ижтимоий тизимига тавсиф бериш ва 
унинг давлатчиликдаги ўрнини очиб беришга эътиборни қаратиш; 
36
Амир Темур жаҳон тарихида / Иш раҳбари проф. С. С. Саидқосимов. 

Тошкент:
Шарқ, 1996; Аҳмедов Б. 
Амир Темурни ёд этиб. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996; Амир Темур ва унинг дунё тарихида тутган ўрни. –
Тошкент

Фан, 1996; Бобоев Ҳ. Б. Амир Темур ва унинг қарашлари. – Тошкент:
Адолат, 1992; Бўриев О. 
Амир Темур даврида Мовароуннаҳр ва Мўғулистон муносабатлари // Шарқшунослик. – Тошкент, 1996. – 
№7.– Б.37-44; Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё. – Тошкент:
Ўзбекистон, 
1997; Керен Л., Саидов А. Амир Темур ва Франция. ... ва бошқалар.
37
Давлат бошқаруви / Амир Темур жаҳон тарихида ... – Б. 64-69.
38
Амир Темур жаҳон тарихида / Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашри. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 
304 б. 


13 
– марказий ва маҳаллий бошқарув усуллари, давлат бошқарув 
идоралари, уларнинг ўзаро алоқадорлик томонларини кўрсатиб бериш ҳамда 
уларнинг давлатчиликда тутган ўрнини таҳлил қилиш; 
– қурултойларнинг Амир Темур салтанатини мустаҳкамлашдаги 
аҳамиятини кўрсатиб бериш; 
– Амир Темур салтанатида мавжуд бўлган мансаб (лавозим) ва 
унвонлар, уларнинг давлатчиликни мустаҳкамлашдаги ўрнини таҳлил этиш; 
– Амир Темур салтанатида амалда бўлган суд-ҳуқуқ соҳасини 
тизимлаштирилган ҳолда очиб бериш ва унинг давлатчиликка кўрсатган 
таъсирини тавсифлаш; 
– салтанатнинг мудофаа ва ҳарбий тизими, ташкиллаштирилиш 
даражаси ҳамда уларнинг кучли давлат асосларини қуришдаги ўрнини очиб 
бериш; 
– Амир Темур давлатининг ташқи сиёсати йўналишларини, 
дипломатиясининг ўзига хос хусусиятларини, жумладан, унинг бошқа 
давлатлар томонидан олиб борилган дипломатик усулларидан фарқли 
жиҳатларини ҳамда бу соҳанинг давлатни мустаҳкамлашдаги ўрнини 
кўрсатиб бериш, дипломатик ёзишмалар, мактубларнинг давлатчиликдаги 
ўрнини таҳлил этиш.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling