Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 17.01 Kb.
Pdf ko'rish
Sana19.06.2023
Hajmi17.01 Kb.
#1626344
Bog'liq
ЭЙЛАТОН – ОҚТОМ МУАММОСИГА ДОИР





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ 
МИЛЛИЙ АРХЕОЛОГИЯ МАРКАЗИ 
Я. ҒУЛОМОВ НОМИДАГИ 
САМАРҚАНД АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ 
ЎЗБЕКИСТОН ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ 
ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ТИЗИМИДА
 
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Миллий археология маркази Самарқанд археология 
институтининг 50 йиллиги ва академик А. Асқаровнинг 
85 йиллиги юбилейи муносабати билан ташкил этилган
халқаро илмий онлайн конференция материаллари 
Самарқанд - 2020 


45 
Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ
ЎзР ФА МАМ, Самарқанд археология институти, Ўзбекистон 
ЭЙЛАТОН/ЭЙЛАТОН – ОҚТОМ МУАММОСИГА ДОИР
 
1. Эйлатон/Эйлатон – Оқтом маданияти аксарият фарғона шу-
нослар (Латинин, Бернштам, Заднепровский, Горбунова) томони-
дан, гарчи Эйлатон шаҳридан ташқари барча очилган ёдгорликлар 
қабр-қўрғонлигига қарамай, қадимги деҳқончилик маданияти деб, 
хато қабул қилинган. Ваҳоланки, ХХ асрнинг 60-йилларида бу 
фикр шубҳа остига олинган (Б. А. Литвинский) ва у кўчманчи сак 
қабилаларига тегишли маданият деб, айтилган эди. 
2. 1960-1970 йиллар давомида водийнинг шарқида Ю. А. За-
днепровский ва минтақанинг ғарби ҳамда жануби-ғарбида
Н. Г. Горбунова ўз дала тадқиқотларида Эйлатон/Эйлатон – 
Оқтом қадимги деҳқончилик маданияти ғоясини ҳимоя қилиб, 
амалий изланишлар олиб борган. Бироқ, водий шарқида бу мада-
ниятга тегишли қабр қўрғонлар ва Шўрабошот зироатчи мадания-
тига оид манзилгоҳлар топилган бўлса, минтақанинг ғарби ҳамда 
жануби-ғарбида фақат қабр-қўрғонлар қайд қилинган. 
3. Шу йилларда водийнинг шарқида П.П. Гаврюшенко томони-
дан 0,5 га майдонга эга мудофааланган Қулунчоқ ёдгорлиги тўлиқ 
очиб ўрганилган ва у Шўрабошот зироатчи маданиятига оидлиги 
ҳамда топилмалар таҳлилига кўра, бу маданият Чуст маданиятига 
яқин бўлган. Шунинг билан бирга, Қулунчоқтепада Эйлатон ма-
даниятига оид сопол топилмалари аниқлангани ва уларнинг 
таҳлилига кўра, Шўрабошот ҳамда Эйлатон маданиятлари маълум 
вақт бирга умргузаронлик қилгани таъкидланади. Н. Г. Горбуно-
ванинг 1977 йилда нашр этилган танқидий мақоласидан сўнг, 
Шўрабошот маданияти илк темир даврига оидлиги масаласи узоқ 
вақт қайтиб кўтарилмади. 
4. 1976 йили Б. А. Литвинский ўз мақоласида Эйлатон/Эйлатон
-Оқтом маданияти кўчманчи сак қабилаларига тегишли эканини 
археологик ва ёзма манбалар асосида таҳлил қилиб берди. Аммо, 
бу ҳолат Фарғонанинг қадимги маданиятлари кетма-кетлигида 
Чуст маданиятидан сўнг келаётган “зироаткор” маданиятни олиб 
ташлаш кераклигини ва бутун концепцияни қайта кўриб чиқишга 


46 
олиб келар эди. Шу сабабли, ўтган асрнинг 90-йилларигача бу му-
нозаралар атоқли фарғонашунослар (Ю. А. Заднепровский,
Н. Г. Горбунова ва Б. А. Литвинский) орасида якун топмади. 
5. 1999 йилда Г. П. Иванов томонидан Эйлатон/Эйлатон-Оқтом 
маданиятига оид ярим асрдан кўпроқ давом этган мунозарали тор-
тишувларга назарий якун берилди, яъни шу вақт мобайнида 
қилинган дала тадқиқотлари ва улар асосида чиқарилган илмий 
хулосалар умумлаштирилиб, Фарғона водийси қадим маданиятла-
ри кетма-кетлигига оид янгича қараш чизгилари шаклланди. 
Бироқ, чамаси якуний тадқиқот хулосалари эски археологик мак-
таблар намоёндалари ва давомчиларини қониқтирмаган. Зеро, 
охирги 20 йил ичида нашр этилган мақолаларда водий қадим ма-
даниятларига доир муаммолар айланиб ўтилмоқда. Ваҳоланки, 
йиллар давомида тўпланган осори-атиқалар қайта ўрганилиб, 
Фарғона водийсининг қадимги маданиятлари кетма-кетлигига оид 
илмий концепция янгиланиши лозим. 

Download 17.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling