Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Сўроқ олмошлари. Илмий адабиётларда СўОлар орқали 
сўзловчи нутқ жараёнида иштирок этувчилардан ўзига маълум 
бўлмаган нарсани аниқлаб билиши айтилган ва БУда ҳам асосан шу 
маънолари билан иштирок этади.
1
Ҳозирги ўзбек адабий тилида СўОларнинг ким, не/на, нечун, 
нечук, нега, нима, нима учун, неча, қай, қайси, қандай, қани, қанча, 
қачон сингари ўндан ортиқ турлари мавжуд. (Уларнинг қўлланиш 
частотаси илованинг 2-жадвалида берилди). 
Жадвалда беш муаллиф асарида ҳам ким, нима, нега, қанча, 
қандай, қани, қанча, қачон каби олмошларнинг қўлланишидаги 
мўътадиллик буни яққол кўрсатиб турибди. 
Диққатимизни жадвалдаги нотекис ҳолатлар кўпроқ тортади. 
Нотекислик деганда не/на, нечун, нечук, нима учун олмошларнинг 
қўлланиш частотасидаги ҳар хилликларни назарда тутяпмиз. 
Масалан, сон жиҳатдан биринчи ўринда турган не олмоши 
О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романида 793 марта, Муҳаммад 
Али «Сайланма»сида 89 марта, Усмон Азим «Сайланма»сида 30 
марта қўллангани ҳолда, Ў.Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» 
романида атиги 1 марта ва Т.Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» 
романида 2 марта қўлланган. Ҳар бир ижодкорнинг сўз қўллашдаги 
индивидуаллигини инкор этмаган ҳолда ушбу фактларга таяниб 
айтиш мумкинки, не олмошининг қўлланиши тарихий мавзудаги 
прозаик ва барча поэтик асарлар доирасида чегараланган: Менга эрк 
на ҳожат, на ҳожат менга? / Интилиб, ялиниб-ёлвориб сенга, / 
Топиниб яшамоқ — буюк саодат! Итирқин ер эди хокисор, / Ақл кўзи 
ҳеч на илғамас... (М.Али). 
Замонавий мавзуларда ёзилган Ў.Ҳошимов ва Т.Муроднинг 
юқорида тилга олинган асарларида деярли учрамаслиги бу 
олмошнинг юқори поэтик услубга хосланганлигини яна бир бор 
кўрсатади. Айни замонда, на сўзининг бор-йўғи 4 марта 
қўлланганлиги ўз шаклдоши на юкламасидан фарқли ўлароқ 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.343. 


108 
тилимизда олмош сифатида ўз мавқеини тобора йўқота 
бораётганидан далолат беради. 
Демак, ҳозирги адабий тил меъёрлари нуқтаи назаридан 
қаралганда не/на олмошларининг нутқда қўлланиши чегараланиб 
бораётганлиги ва фақат БУда сақланиб турганлигини дадил айта 
оламиз: Уларга не керак, не керак энди, / Ахир ёш жонингга қилишсин 
шафқат! (М.Али). 
«Ўзбек тили грамматикаси»да шундай фикр баён этилган: 
«Нима сўзи баъзан не шаклида (ёлғиз ёки такрорланган ҳолда) 
келиб: а) предметга нисбатан қўлланиладиган нима СўО ўрнида 
ишлатилади; б) предмет белгисини ифодаловчи қандай олмошига 
яқин вазифада ёки гапнинг мазмунига қараб ёмон, кўп деган 
маъноларда ишлатилади; ҳаракат белгисни ифодалайди».
1
Ҳозирги тилимиздаги не/на нинг семантик кўлами кенгдир. 
Жумладан: 
- нима олмошига тенг келади: Яна отам йўл олар бугун! / Тўрт 
йил умр не бўпти, ахир? (М.Али); 
- нима ва қандай олмошларининг оралиғида туради: Аммо ўз 
бармоғингни ўзинг чополмас экансен, не қилай, ўз пуштикамаримдан 
бўлган фарзандим... (О.Ёқубов); 
- қанча олмошига тенг келади: Оғир эди таъна, маломат. / 
Ҳа... Ҳаётдан не улуш тегди (М.Али); 
- қайси олмошига тенг келади: Ҳозир у не йўлни тутмоқни 
билмас: / Хаёлингда не ўй, не малол (М.Али); 
- қандай олмошига тенг келадиНе бахтки, мусичадай беозор бу 
маъсума ҳам унинг соқолидаги оқ толаларни гўё кўрмади, кўксидан 
итармади (О.Ёқубов) Аммо бу каби мисоллардан не ва қандай  
олмошлари синонимияси мавжуд бўлса-да, уларнинг қўлланишига 
стилистик жиҳатдан бир хил баҳо бериб бўлмайди. Масалан: 
Бошимга не мусибат тушмасин сендан нолимаймен, билъакс, 
минбаад шукрона айтамен - Бошимга қандай мусибат тушмасин 
сендан нолимаймен, билъакс, минбаад шукрона айтамен (О.Ёқубов). 
Қандай олмошида қатъият оттенкаси мавжуд, не да эса сокинлик, 
тушкунлик, изтироб сингари руҳий ҳолатлар мужассам бўлган, 
қатъиятни эса минбаад сўзи ўз зиммасига олган. 
Бинобарин, тил элементлари қўлланиш частотасининг юқори 
бўлиши сўзнинг семантик-стилистик маъноларининг кенгайишига
уларнинг бошқа бирликлар билан синонимик муносабатга 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.346. 


109 
киришишига сабаб бўлиши ҳақидаги фикр олмошларга ҳам 
дахлдордир. 
Мазкур олмош баъзи сўзлар билан биргаликда турғунлик касб 
этган: Неча бор шарҳ айлабон, қолсам не тонг минг бора мот, / 
Келса не тонг, эртага оғир – Бизни кутиб ётган масофа! (М.Али) 
каби. 
Не ва нима олмошлари ўртасидаги мувофиқлик не учун ва  
нима учун ўртасидаги муносабатда яна ҳам аниқлашади: У ёш бола, 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling