Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги: Тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишларига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг ўрганилиш даражаси. Асардаги тарихий-миллий ўзига хосликни таржимада сақлаш ва уни қайта яратиш таржимашунослик фанининг долзарб муаммоларидан саналади. Ушбу масала бир қатор жаҳон ва ўзбек таржимашунос олимлари – К.Чуковский, А. Федоров, В.Виноградов, Г.Гачечиладзе, И.Левый, Л.С.Бархударов, А.Швейцер, А.Лилова, Л.Кушнина, Б. Уорф, Вандруавера Риа (Vandurauwera Ria), Лин Ютанг (Lin Yutang), Зан Чунфан (Zan Chunfan), Ғ. Саломов, Н. Владимирова, Ж. Шарипов, Ҳ. Ҳамраев, Р. Файзуллаева, И. Мирзаев, С. Шермуҳаммедов, Н.Комилов, Э. Очилов, Ҳ. Ҳамидовнинг ишларида у ёки бу йўсинда аксини топган2. Бадиий таржима назарияси ва амалиёти, хусусан, ўзбек тилидан бошқа тилларга амалга оширилган бадиий таржималарга алоқадор масалалар турли аспектда ўрганилган бўлса-да, Ойбекнинг “Навоий” романининг хитой тилидаги таржима нашрлари, унга доир қатор илмий-назарий муаммолар юзасидан алоҳида фундаментал тадқиқот яратилмаган. Ҳолбуки, “Навоий” романи хитой тилига икки марта таржима қилинган. Муаммонинг ўзбек адабиётшунослигида яхлит тарзда ўрганилмаганлиги ҳам масаланинг монографик тарзда тадқиқ этилиши муҳимлигидан далолат беради. Ўзбек-хитой адабий алоқалари йўналишида қатор йирик тадқиқотлар яратилган бўлса-да, бу икки халқ бадиий таржимачилиги борасида ишлар ниҳоятда кам.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий ишлари режасидаги ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” номли фундаментал лойиҳа доирасида бажарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |