Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Download 282.99 Kb.
bet1/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ЎЗБЕК ТИЛИ, АДАБИЁТИ ВА ФОЛЬКЛОРИ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УЎК: 811.581’25
811.512.133’25


Намазова Гулжаҳон Бердиқуловна

Навоий” романининг хитой тилига таржималарида тарихий-миллий колоритни сақлаш муаммоси




10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик


филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган

Д И С С Е Р Т А Ц И Я



Илмий раҳбар: филология фанлари доктори
С.Тўлаганова

Тошкент – 2023

МУНДАРИЖА:

Кириш……………………………………………………………… 3

I боб. “Навоий” романи таржималари лисоний-эстетик ҳодиса
1-§. Бадиий таржима кўп босқичли жараён............................. 13
2-§. “Навоий” романининг жаҳон тилларига таржималари хусусида ....... 30

II боб. Таржимада асар бадииятини қайта яратиш
1-§. Таржимада қаҳрамон портретини беришнинг ўзига хос хусусиятлари........................ 52
2-§. Этнопсихологик омилларнинг таржимада берилиши......................... 68

III боб. Таржимада талқин ва таржимон изоҳининг ўрни
1-§. Бадиий таржимада макон ва замон талқинига доир........................... 90
2-§. Таржимада изоҳларнинг ўзига хос аҳамияти.................................... 104

Хулоса..................................................................................................... 118

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................... 121

КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида бугунги кунда таржима назарияси, бадиий таржима, таржиманинг умумфилологик масалалари ва муаммолари турли аспектларда ўрганилиб келинмоқда. Бадиий таржима турли миллатларни бир-бирига яқинлаштириш ҳамда таништириш асносида тилларни тилларга боғлайди, маданий ва адабий алоқаларни мустаҳкамлайди. Ҳар бир халқ адабиётининг ривожланишида таржиманинг таъсири катта, зеро таржима тарихи адабиёт тарихи билан тенгдош. Тарихий асарлар таржимасида муаллиф услубини бера олиш, таржимон маҳорати, тарихийлик ва миллийликни сақлаш, шунингдек, бошқа тилларга адекват таржима қилиш каби масалаларни тадқиқ этиш таржимашуносликдаги долзарб масалалардан биридир.
Дунё адабиётшунослигида аслият ва таржима матнини қиёслаш орқали миллий-маданий ўзига хосликларини ўрганиш, тарихий асарлар таржимасида учрайдиган тарихий давр манзарасини қайта яратиш, таржимада тасвир ва талқин муаммоси, вақт бирликлари, муаллиф ва таржимон изоҳларининг берилиши, адекватлик тамойилига амал қилиш марказий муаммолардан ҳисобланади. Шу жиҳатдан, фаннинг ушбу йўналишида яратилган тадқиқотлар таржималарнинг санъат сифатида баҳоланишида муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда жаҳон таржимашунослигида асарни аслият матнига мос равишда ўгириш, таржималарда тарихий-миллий колоритни сақлаш муаммоларини тадқиқ этишни илмий эҳтиёжга айланиб бормоқда.
Ўзбек адабиётшунослиги ва таржимашунослигида ўзбек-хитой халқларининг ижтимоий-сиёсий жабҳадаги дўстлик алоқалари қаторида адабий алоқалар, икки халқ адабиётининг Ўзбекистон ва Хитойда тарғиб ва ташвиқ этилиши янгича талқин ҳамда таҳлил этиш заруратини туғдиради. «Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт»1лиги адабиётшунослик фани олдига ҳам назарий масалаларни жаҳон андозалари даражасида юксалтириш масъулиятини қўяди. Шунга кўра, бадиий таржималарнинг қонуният ва тамойилларини ишлаб чиқиш, Ойбекнинг “Навоий” романининг хитой тилига, зарур бўлган ҳолларда рус ва уйғур тилларига қилинган таржималарини қиёсан ўрганиш, таржималар сифатини аниқлаштириш ва тадқиқ этиш мазкур диссертациянинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”, 2017 йил 7 февралдаги ПФ – 4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ–2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимги ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ қилиш ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ–3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”, 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4871-сон “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 124-Ф-сон “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling