Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Download 282.99 Kb.
bet9/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Иероглиф (Хао Гуанг Жонг)

纳瓦依 –瓦(wa)67

Таржимаси

том;

(yi)

суяниш, суянч, таянч;

Иероглиф (Ванг Женг Жонг)

沃”(wo) 68

Таржимаси

унумдор, ҳосилдор ер

(yi) 69

суяниш, суянч

Жадвалдан кўриниб турибдики, Навоий даҳоси шахсини маъно жиҳатдан тўлиқ очиб беришда таржимон Хао Гуанг Жонг фойдаланган иероглифдан кўра Ванг Женг Жонг фойдаланган иероглиф маъноси анчайин устунликка эга. Таржимон Ванг Женг Жонг ушбу Навоий атоқли отига мос товушларни англатувчи юқоридаги иероглифлардан фойдаланганда уларни асар қаҳрамонининг барча инсоний хислатларини ҳисобга олиб танлагани кўриниб турибди. Яъни “沃”(wo)– унумдор, ҳосилдор ер деганда Навоийнинг адабий хазинаси назарда тутилган бўлса, 依(yi) – суяниш, суянчда эса буюк сиймо она халқининг хақиқий суянчиғи деган маъно мужассам.


Фикримизча, ҳар иккала таржимон ҳам учинчи – 依(yi) иероглифи ўрнига “Ислом” – 伊斯兰 (Yīsīlán) сўзида ишлатиладиган 伊 (yi) – (“纳沃伊 Nà wò yī” тарзида – Г.Н.) иероглифини қўлласа ҳам бўларди. 伊 (Yī) иероглифи асосан чет тилларидан ўзлашган сўзларнинг фонетик таржимасида қўлланилади, сўзда ҳиссий бўёқдорликни ошириб, хитой тилига хос бўлган мусиқий оҳангни кучайтириб беради. Аммо таржимонлар Навоий сўзига мос товушларни англатувчи юқоридаги иероглифлардан фойдаланганда масалага ижодий ёндашган, Навоий шахсини тўлақонли очиб берувчи ҳар учала иероглифлардан ўринли фойдаланган. Зеро академик Наим Каримов айтганидек, – “Навоий, Ойбек наздида, асл, пок, улуғ қалбли инсон. XV асрда Хуросоннигина эмас, балки бутун ўзбек халқи тарихини қуёш каби ёритиб турувчи даҳо. У ўз замони ва замондошларидан бир неча асрларга илғорлаб кетган ва уларни келажак сари сари етаклаган инсон”.70
Мутахассисларга яхши маълумки, юқорида айтиб ўтганимиздек, хорижий тилдан хитой тилига ўгирилаётган топонимлар, этнонимлар ва антропонимлар махсус белгиланган иероглифлар ёрдамидагина амалга оширилади. Аммо мутахассислар орасида юқоридаги мисолдаги иероглифлар ўзлаштирилаётган исмлар, жой номлари, урф-одатлар ва бошқа шу каби ўзга маданиятга тааллуқли сўзларнинг фақатгина фонетик ўқилишини таъминлаш учун хизмат қилади, маъно хусусиятларига ҳеч қандай таъсир қилмайди, деган фикрлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, “Ўзбекистон” сўзи хитой тилида 乌兹别克斯坦 (Wūzībiékè sītǎn) тарзида ёзилади. Сўздаги биринчи 乌 иероглифи “қоп қора”, “қарға” деган маъноларни англатади. Демак, Ўзбекистон ёки Украина (乌克兰 Wūkèlán) сўзларини ёзишда иероглифнинг маъно жиҳатига эътибор қаратилмайди, бу ушбу давлатлар биринчи ҳарфининг фақатгина фонетик ўқилишини таъминлайди, деган фикр келиб чиқиши мумкин. Бизнингча, ушбу иероглиф “қоп қора”, “қарға” маъноларидан ташқари ҳам алоҳида маъно ташийди. Фикрни илмий асослаш учун хитойча белги ва сўзларни танлаш, уларни маданий контесктга мослаштириш бўйича хитой илмий журналлларида чоп этилган мақолалар билан танишиб чиқдик.
Олимлар Ванг Пей ва Жен Шаофейнинг ҳаммуаллифликда ёзилган айни мавзудаги мақоласида 乌 иероглифининг маънолари, қадимда қайси сўз маънолари учун қўллангани ҳақида ёзилган экан. Чангчун техника университетининг илмий журналида 2009 йили июль ойида чоп этилган ушбу “Ўзлашма сўзлар таржимасида маданий контекстга мослаштирилган ҳолда хитой тили иероглиф – сўзларининг танланиши” номли мақолада асосан замонавий хитой луғатларига инглиз тилидан кириб келаётган сўзларни таржима қилишда маданий контекстга мослаштириш масаласи муҳокама қилинади. Унга кўра, сўзларни хитой тилига таржима қилиш муваффақияти кўп жиҳатдан хитой маданий контекстига мослашиш билан белгиланади. Белгиларни танлашда уларнинг маданий аҳамияти ва жозибаси тўлиқ эътиборга олиниши кераклиги айтилади. Мақолада 乌 иероглифининг бир нечта маънолари келтирилади. Мақоладаги фактларга кўра, бу иероглифнинг бир маъноси қуёшга бориб тақалади. Яъни қуёш рамзи сифатида қаралади. Мақолада келтирилишича, қадимги одамлар қуёшга қараганда қора доғни кўришади ва бу доғни қарға деб ўйлашади. Юан Мингбаонинг “Баҳор ва куз” асаридан парча келтирилади: “Қуёшда уч оёқли қора қарға бор. Қора қарға моҳияти – ёруғлик”. Асарга кўра, қадимгиларда уч рақами тоқ сон, ижобий сон. Шу боис у хайрли рақамдир. Қадимда асарларда уч оёқли қарға тасвирининг пайдо бўлиши қуёшга сиғинишнинг қадрланиши ва мустаҳкамланиши белгисидир, дейилади мақолада. Демак, мақоладаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 乌 иероглифининг “қуёшли”, “хайрли” каби маънолари ҳам бор. Унга фақат “қоп қора” ёки “қарға” маъносида қараш тўғри бўлмайди. Демак, ҳар бир ўзлашма сўзни хитой жамоатчилиги, маданияти қабул қилиши ва уни йиллар давомида қўллаши учун танланаётган иероглифларнинг мазмунига алоҳида эътибор берилиши шарт. Масалан, Toefl сўзида 托福-福 fu “бойлик” иероглифи, Koka-kola可口可乐 даги乐le “бахтли” иероглифи ишлатилгани учун хитойда илиқ қабул қилинган.
Ишда “Навоий” романи номланишининг хитой тилидаги таржималарида танланган иероглифларнинг маъно жиҳатидан таҳлилга тортилиши шу жиҳатдан аҳамиятлидир.
Таржима жараёнида санъаткор сон-саноқсиз амалий мушкулотларга дуч келадики, бу ҳол, таржиманинг ижодий фаолият экани туфайли, мутаржимдан ҳар бир муаммоли ҳолат ечимига ижодий ёндашишни талаб қилади. Асл нусхага ижодий муносабатда бўлиш ўгирманинг муаллиф мақсадига мувофиқ тарзда амалга оширилишига сабаб бўлади.
Китобларни варақлар экансиз, таржималардаги баъзи чалкашликлар эътиборингизни тортади. Масалан, китобларнинг ички муқоваси ва энг охирги саҳифасида чиқиш маълумотларида (Ванг Женг Жонг таржимасида –Г.Н):
纳沃依/ ()阿依别克著;王振忠译. —乌鲁木齐:新疆人民出版 社,2005, 4. (Nà wò yī/ (sū) А yī biékè zhe; Wángzhènzhōng yì. —Wūlǔmùqí: Xīnjiāng rénmín chūbǎn shè, 2005, 4.)
Ва (苏联)阿依别克 著 (sūlián) А yī biékè zhe ёзувларида ()– (sū) ва (苏联) –(sūlián) иероглифлари эътиборни тортади.

  1. (sū)–1. Оживать; пробуждаться; 2. сокр. СССР; советский;...71

  2. 苏联 (sūlián) – ист. Советский Союз”72

Кўриниб турганидек, биринчи гапдаги苏联 (sūlián) - совет иттифоқи, (sū) –СССР маъноларида қўлланган. Бу ерда таржимонлар Хао Гуанг Жонг ва Ванг Женг Жонг хатога йўл қўйган. Биламизки, асар 2001 йили таржима қилиниб, 2005 йили китоб ҳолида нашр этилган. Бу пайтда Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқи таркибидан чиқиб, мустақил бўлганига аллақачон 14 йил тўлиб бўлган эди. Ўзбекистон мустақил давлат. Ойбек ҳам Совет иттифоқи ёзувчиси эмас, Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Демак Ванг Женг Жонг Ўзбекистон ҳақида, ўзбек миллати ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, асар таржимаси учун асосланилган русча таржималардаги маълумотларни бериб қўяқолган. Таржимон асар ўгирмасига киришишдан олдин Ўзбекистон ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганида эди, бундай сиёсий аҳамиятга эга хатога йўл қўймаган бўларди.

Хао Гуанг Жонгда эса:


责任编辑:李春华封面设计:木典纳瓦依(前苏联)阿依别克著都关中译新疆人民出版社出版 (Zérèn biānjí: Lǐchūnhuá fēngmiàn shèjì: Mù diǎn nà wǎ yī (qián sūlián) ā yī biékèzhe dōu guānzhōng yì xīnjiāng rénmín chūbǎn shè chūbǎn)

Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling