Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Download 282.99 Kb.
bet12/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Soft

Юмшоқ

Flexible

Мослашувчан, қайишқоқ

Mild

Юмшоқ

Supple

Эгилувчан

poor in quality

Сифатсиз


Ушбу луғатни инглиз тилида беришимиздан мақсад, хитой тилидаги 软(Ruǎn) сўзининг таржималарини бошқа тилли луғатлардан қидирганимизда, унинг фақат “юмшоқ” деган маъносига дуч келдик. Фикримизни аниқроқ ифодалаш ва исботлаш учун сўзнинг инглиз тилидаги беш маъносини ҳам беришга ҳаракат қилдик. Бизнингча, таржимон қўллаган сўздан «poor in quality» – «сифатсиз» маъноси ҳам англашилиб қолиши мумкин экан. Аслида хитой тилида абришимнинг тўғридан-тўғри маъноси “丝绸 (Sīchóu) – ипак, ипак мато” ҳам бор. Таржимон шу сўзни қўллаганида аслиятдаги маънога путур етмаган бўлар эди.
袍хитойликларнинг қизил рангли “пао” астарли халати. Бу кийим ҳам устдан кийилади, биздаги яктакка ўхшашиб кетувчи, лекин енглари узун ва кенг, бели белбоғ билан боғланади. Қадимда Хитойда катта амалдорлар шу кийимдан кийишган. Лекин темурийлар даври султонлари, шаҳзодалари кийган кийимлар суратларига назар ташласангиз, устдан кийилган тўнларнинг елка қисми қимматбаҳо тошлар билан безатилган, енг қисми калта бўлган. Демак хитойча таржимада шоҳ ва шоирнинг уст кийимини тасвирлашда хитойликларнинг “пао” си назарда тутилган. Бу эса тарихий-миллий колоритнинг бузилишига олиб келган. Фикримизча, рус таржимонлари ўзбекча кийимлар ҳақида саҳифа остида ёки матн ичида ҳеч қандай изоҳ қолдирмаган. Бундан ташқари, таржималарда Ҳусайн Бойқаро портретидаги улуғворликни бера олишмаган. Асл матнда образ таърифи икки жумлага жамланган бўлса, М. Салье беш жумла, П. Слётов тўрт жумла, Ванг Женг Жонг эса уч жумла ажратади.
Адиб романнинг бошқа образлари портрети тасвирига алоҳида ўрин ажратмайди, қисқа сатрларда тасвирлаб кетади. Чизгиларда қаҳрамонларнинг ботиний ва зоҳирий олами аниқ кўриниб туради.
Учинчи талаба икки йил бурун Шаҳрисабздан таҳсил учун келган дўнг пешонали, миқти гавдали, ўткир, йирик кўзли ўн саккиз яшар Султонмурод эди. ...У барча мавжуд илмларни эгаллаб, замона олимларининг пешвоси, “саромади” бўлишга тиришади.
Адибнинг бу таърифидан Султонмуроднинг илмда тенгсиз, закий одам экани англанса, Тўғонбекка берилган қуйидаги таърифдан:
Бу ерда ҳаммадан ажралиб турган шахс — Алоиддин Машҳадийнинг меҳмони, самарқандлик Тўғонбек эди. У йўғон чорпахил гавдали, даккам-дуккам қизғиш мўйлабли; кенг қорамтир юзининг ёноқлари бўртган; қисиқ кўзлари айёрча беқарор; кунлар исиб кетган бўлса ҳам, унинг эгнида қўпол эски пўстин, бошида қундузи қалин катта бўрк...
Тўғонбекнинг айёр, разил қиёфаси, қўпол эски пўстинидан дидсизлиги сезилади. Адиб Навоий, Бойқаро, Тўғонбек образлари таърифида кўзларига бир хил маънодаги сўзларни қўллаган. Қуйидаги жадвалга эътиборингизни қаратинг:

Алишер Навоий

Қобориқроқ қовоқлари остидаги қийғоч кўзларида...

Ҳусайн Бойқаро

Йирик, қийиқ, ўткир қаровчи кўзлари ирода ва ингичка ҳийла билан бирга қандайдир беқарорлик, енгил ва шўх табиатини ҳам ифодалар эди...



Тўғонбек


қисиқ кўзлари айёрча беқарор



Учала таърифда ҳам ёзувчи сўзларни саралаб ишлатиб,

        • Қийғоч

        • Қийиқ

        • Қисиқ

синонимларидан фойдаланган. Матндан ҳар учала қаҳрамон туркий антропологияга хос кишилар экани англашилади. Лекин ёзувчи Навоийнинг қийғоч кўзларига ижобий бўёқдорликни, Бойқаронинг қийиқ кўзларига беқарорликни, Тўғонбекнинг қисиқ кўзларига салбий яъни айёрликни моҳирона жойлаган. Лекин матннинг хитойча таржималарида ушбу бўёқдорликни ҳис қилмайсиз, ҳар учала қаҳрамоннинг кўзи бир хил (Xiéshì)的眼睛 бўлиб кетган. Матнда на салбийлик ва на ижобийлик сезилади.
Образларнинг ташқи кўриниши, кийиниши орқали уларнинг миллати, қай қатламга мансублиги, шу билан бирга, уларнинг ботинида кечаётган ички туғёни, руҳий кечинмалари, дард-ҳасратларини билиб оласиз.
Романда ўзбек аёли гўзаллиги Дилдор образида чизиб берилган.
Анингким ол энгинда менг яратти,
Бўйи бирла сочини тенг яратти. (60)


Менг (хол)

Ёзувчи “... баланд бўйли, жуссаликкина, бутун андоми ўзига келишган, тиниқ оқ юзли, ингичка нафис қошли, кўзларининг қора юлдузи, ёшлик ҳуснининг, кучининг жонли, фусункор олови билан ёнган ўн олти-ўн етти яшар қиз” таърифи билан матнни жонлантиради.


Таржимонлар бу сатрларни қуйидагича ўгирганлар:


М. Салье:


Той, на чьих ланитах алых – нежное родинки агат,
Бог дал косы вровен телу, достающие до пять. (стр. 56)

«Это была девушка (Дильдор – Г. Н.) шестнадцати – семнадцати лет высокого роста, несколько полная с изящной, стройной фигурой, чистым белым лицом, тонкими бровями» (стр.55)


Таржимон П. Слётов ушбу таърифни кераксиз санаган шекилли, Дилдор таърифидаги икки мисра байтни таржима қилмаган. Ванг Женг Жонг таржима қилишга ҳаракат қилган. Аммо аслиятдаги гўзалликни ўзидай сақлаб қололмаган, маъно ҳам ўзгариб кетган.

美哉,她面颊上的那颗黑痣
美哉,一头秀发和她的脖子

Měizāi, tā miànjiá shàng dì nà kē hēi zhì (Яноғидаги қора холи гўзал)


měizāi, yītóu xiù fà hé tā de bózi (Сочи-ю бўйни гўзал)

Мутаржимлар персонажлар портретини қайта яратиш, жоиз бўлса “жонлантириш” жараёнида жилокор тасвир воситаларини қўллаш билан чекланиб қолмасдан, қаҳрамоннинг ҳис туйғуларини идрок этолса, воқеликка муносабатини илғасагина аслиятдагидек образ тасвирини чиза олади. Бунинг учун таржимон билимдон, закий ва ўзига ўта талабчан бўлмоғи керак. Бундан ташқари, у аслият битилган ўша миллат, халқ ҳаёти билан яқиндан таниш бўлиши зарур. Украин ёзувчиси ва таржимони Алексей Кудзич87 таъкидлаганидек: “Таржимон ўзга миллий олам ичига қоришиб кетиши, уни ўзига сингдириб олиши, ўз қалбидан жой олган санъат асарини яратган юрт муҳибига айланиши керак. Таржимон ўз халқини бошқа бир халқ билан таништирар экан, унинг ўзи ҳам ўша халқнинг вакили бўлиб қолади, акс ҳолда, муаллиф унга ўзининг барча ҳислари, фикрларини, асл нусхада ўз ифодасини топган юксак руҳ ва жўшқинликни ишониб топширмаслиги мумкин”.


Тарихий асарларда портретнинг бажарадиган вазифаси каттадир. Муаллиф портет яратишда бир нечта бадиий-эстетик жиҳатларга эътибор қаратмоғи лозим. Портрет биринчидин, ўша битикда тасвирланган даврнинг манзарасини берса, иккинчидан, манзарада миллий ўзига хос жиҳатлар чизилади, учинчидан, тарихий шароитдаги лаҳзаларни ўзида бирлаштиради, тўртинчидан, замоннинг нафасини беради, бешинчидан, муаллиф образнинг ташқи кўриниши: гавда тузилиши, кийим-кечак, хатти ҳаракатини тасвирлайди, олтинчидан, бу кабилар қаҳрамоннинг типиклигини таъминлайди, еттинчидан ташқи тасвир воситасида образнинг руҳий портрети ҳам яратилади. Бу саноқ тартибини давом эттириш мумкин, аммо биз ишга бевосита алоқадорларини ажратиб олишни маъқул кўрдик. Юқорида саналган жиҳатлар бадиий асарда портетнинг бадиий-эстетик аҳамиятни кўрсатади.

Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling