Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида
Download 282.99 Kb.
|
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)
Сўфи сўғон ер, топилса йўғон ер, дегандай энди подшоҳдан бир нима юлмоқчимисизлар! Тангрига сиғининглар... Тождорларнинг ўзига яраша ташвиши бор: навкар сақлаш керак, қўрғон тузатиш керак. Подшоҳлар мадрасадан кўра, сафар тўғрисида кўпроқ ўйлаши керак, – деди”.114
托汉别克直阴沉着脸,像平时一样,他不慌不忙地说:“俗话说,‘苏菲吃葱头,挑个大个儿的”。如今你们竟想从帕德夏“那儿拔出点儿什么”.115 Хитойчада “Sufei chi congtou, tiao ge da ge’er de” – “Сўфи пиёз ейди, катта-каттасини сайлаб ейди” деб, сўзма-сўз таржима қилинган. Бу ерда топилса феъли сайлашга алмаштирилган. Бир қараганда маъно чиққандай туюлади. Аммо аслиятда муаллиф топилса деганда, биринчидан имкон топилса, иккинчидан бўлса кўп-кўп ейди, ўзгалар ҳисобига кун кўради, деган маънода қўллаган. Sufei chi congtou, tiao ge da ge’er de деб ўқилганда мақолнинг ритмик уйғунлиги бузилган ва бу хитой тилида оддий гапга айланиб, хитойлик китобхонларга аслиятдаги маъно, муаллиф мақсади англашилмай қолган. Ваҳоланки, мақолнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – шаклнинг ритмик-фонетик мукаммаллигидир. Мақол асосан қофияли шаклда бўлади. Бундай мақоллар халқона оҳангни ўзида жамлагани учун инсонга ижобий таъсир кўрсатади ва хотирада қолади. Масалан, Текин еган – кўзга тикан; Югурганники эмас, буюрганники (бу мақолларда еган-тикан, югурганники-буюрганники сўзлари қофиядош) ва ҳоказо. “Ритмик-фонетик мукаммаллик хитой мақоллари учун ҳам муҳим хусусиятлардан саналади. Асосан тузилиши жиҳатидан икки ёки ундан ортиқ бўлакли гапларнинг охирги сўзлари қофияланади: 吃好睡好,长生不老 (Яхши есанг ва ухласанг, узоқ умр кўрасан). Биринчи ва иккинчи бўлакдаги 好(хао), 老(лао) бир-бири билан қофияланган”.116 Фикримизча, Ванг Женг Жонг бу ўринда китобхонга тушунарли бўлиши учун мақолнинг хитой тилидаги муқобилини ишлатиши, ё бўлмаса, мақолнинг сўзма-сўз таржима вариантини қолдирганда ҳам қайси маънода ишлатилгани ҳақида изоҳ бериши (иловада фақат сўфи сўзининг изоҳи бор – Г.Н.) керак эди. Таржимон эътиборини фақат сўфи ким, у нима қилади, диний мансаби билан боғлиқ нуқталарга қаратиб, мақол эса иккинчи планга ўтиб қолади. Натижада, мақолнинг тўлиқ мазмуни очиқланмагани ва изоҳланмагани ўқувчида матнни тушуниш билан боғлиқ муаммони туғдиради, мақсад англашилмай қолади. Бу эса, таржиманинг бадиий жиҳатдан заифлашувига олиб келади. Зотан, “Мақолга адабий нуқтаи назардан қизиқиш, асар бадиийлигини ошириш ва бадиий тил равонлигини таъминлаш учун ундан фойдаланиш ҳамма замон сўз санъаткорларининг диққат марказида бўлган”.117 Саннама кўп! Худой аёлларни сўзга яратган-да. Арзи-додимни кимга айтайин, қулоқ сол, болам! – мулойимланиб деди кампир. Кўп сўз эшакка юк... Қозонни ос. Мўл қилиб этни сол. Шаробинг бўлмаса, бўза келтир. Тез бўл, ўбдон очиқдим. Биз эт кўрмаймиз, – деди кампир, – мирзо йигит агар убра, ёки умоч десанг, жоним билан қилиб берайин. Анов улоқ-чи. – Тўғонбек узоқда ўт чимдиб юрган ориқ эчкини кўрсатди. Болам, у қўшниники... – Ишонтиришга тиришди кампир. Не зарари бор? Туя кўрдингми – йўқ! – Заҳарханда қилди Тўғонбек.118 (49) Бу ердаги Кўп сўз эшакка юк, Туя кўрдингми – йўқ, мақоллари худди русча вариантлардаги каби берилган. Яъни биринчи Кўп сўз эшакка юк мақоли Хитойчага: 话多了对驴子都是重负…把锅支上,多炖些肉。没有酒就拿米酒来。快点儿,我太饿了”。“我们连肉星儿都见不到”老姬说,“官家壮士,要是你要面条或粥,我全心为你做”。“那边那只山羊羔呢?”托汉别克指着远处吃草的瘦山羊“我的孩子,那是邻居的…“有什么要紧?就说没看见!”老姬把头缩到瘦骨麟峋的肩!老姬努力说服他。托汉别克恶狠狠地说。119 (Huà duōle duì lǘzi dōu shì zhòngfù…bǎ guō zhī shàng, duō dùn xiē ròu. Méiyǒu jiǔ jiù ná mǐjiǔ lái. Kuài diǎn er, wǒ tài èle”.“Wǒmen lián ròu xīng er dōu jiàn bù dào” lǎo jī shuō,“guān jiā zhuàngshì, yàoshi nǐ yào miàntiáo huò zhōu, wǒ quán xīn wèi nǐ zuò”.“Nà biān nà zhǐ shānyánggāo ne?” Tuō hàn biékè zhǐzhe yuǎn chù chī cǎo de shòu shān yáng “wǒ de háizi, nà shì línjū de…“yǒu shé me yàojǐn? Jiù shuō méi kànjiàn!” Lǎo jī bǎtóu suō dào shòu gǔ lín xún de jiān! Lǎo jī nǔlì shuōfú tā. Tuō hàn biékè èhěnhěn de shuō.) Русчага (П. Слётов таржимасида): Не болтай зря! Бог создал женщин, чтобы болтать! Кого же просить, кому жаловаться. Послушай меня, сынок, – умоляющим голосом сказала старуха. Много слов – бремя для осла... Повесь котел, положи побольше мяса. Если нет вина, принеси бузы. Поторопись! Я голоден! Мы никогда не видим мяса, мирза-йигит, – ответила старуха, – если скажеш – каши или мучной похлебки, подам с удовольствием. Ну, а там что – коза. – Туганбек указал на пасущуюся вдали тощую козу. Сынок это соседская, – поспешно откликнулась старуха. Что за беда! – Туганбек злобно засмеялся.120 Мазкур “Кўп сўз эшакка юк”, “Туя кўрдингми – йўқ” мақоллари Шоҳидахон Исоқованинг филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган “Бадиий таржимада миллийлик ва тарихийликнинг акс эттирилиши” номли диссертациясида ҳам айнан таҳлилга тортилган. Тадқиқотда “Навоий” романининг француз тилидаги таржимасига (Алис Оран таржимаси – Г.Н.) таянилган. “Кўп сўз эшакка юк” мақолининг таҳлили қуйидагича берилган: “Тўғонбек нутқидаги “Кўп сўз эшакка юк...” мақоли рус тилига “Много слов – бремя для осла” тарзда ўгирилган. К. Муҳаммаджонов юқорида келтирилган мисолларда ўзбек мақол, маталлари аниқ, ихчам таржима қилинган, дейди. Муҳаммаджонов фикрини жуда ҳам тўғри деёлмаймиз. “Бремя” – оғирлик, асосан инсонларга нисбатан ишлатилади. Эшакнинг устига юк тушса “груз” бўлади. Рус тилида бу мақолга мос келадиган бир нечта муқобиллари бор. Масалан, “Меньше слов, больше дела”, ёки “Не спеши языком, торопись делом”, ёхуд айнан мос келадиган “Много слов груз для осла” деб ўгирилган мақсадга мувофиқ бўлар эди”, деган фикрни билдиради.121 Аслида, Ш.Исакова диссертациясида келтирилган мақол122 ҳақидаги мулоҳазалар К.Муҳаммаджоновга эмас Л.Азизхоновага тегишли. Тадқиқотчи бу ерда мақола муаллифини бошқа муаллиф билан чалкаштирган ва хатога йўл қўйган. Яна, “Бремя” – оғирлик, асосан инсонларга нисбатан ишлатилади”, деган фикрни ҳам илгари сурган. Лекин “Большой академический словарь русского языка” китобининг 2-томида: “Бремя, мени, ср. 1. Устар. Ноша, груз. {Путники}, снявши с слонов и верблюдов лишнее бремя, спокойно легли на траве под открытым небом и скоро заснули. Жук. Наль и Дамаянти».123 Луғатдаги изоҳдан кўриниб турибдики, бремя сўзи ҳайвонларга нисбатан ҳам ишлатилар экан. Демак, таржимонлар Ш. Исоқова тавсия қилгандай “Много слов груз для осла” эмас, “Много слов – бремя для осла” деб тўғри таржима қилган. Туя кўрдингми – йўқ мақолини эса ҳар учала таржимон ҳам асл маъносини тушунмаган шекилли, таржима қилмай кетган. Таржимада миллий колорит бузилган. Масалан, П. Слётовда фикр “Что за беда!” деган гап билан қуруққина ифодаланган бўлса, М.Сальеда “Что за беда? И чужую можно, – ехидно засмеялся Туганбек”, деб берилган. Хитойча вариантида эса “Кўрганингни айтмайсан”, деб ўгирилган. Бу ерда таржимон Ванг Женг Жонг мақолни таржима қилмасдан, фикрни парчага сингдириб юборишга ҳаракат қилган. Аслида русча таржималарда ҳам, хитойча вариантда ҳам мақолнинг асли ёки ўша тиллардаги муқобили қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Таржимашунос олим Ғайбулла Саломов: “Бадиий асарлар таржимасининг хусусияти шундаки, у чинакам нафис нарсадан баҳраманд этишдан ташқари, хусусан, эстетик туйғуни ўстиришга, дид пайдо қилишга ва нафис нарса тўғрисида ҳаққоний тушунча тарқалишига хизмат қилади”124 – деб ёзган эди. Ҳақиқатан, мукаммал таржима ўқувчида катта билим ҳосил қилади ва эстетик дидни ўстиради. Шу маънода “Навоий” романининг хитой тилидаги таржимасида баъзи камчиликларга йўл қўйилган бўлса-да, ҳар бир иероглифи алоҳида маъно касб этадиган хитой тилида ўзбек тилидаги сўзларни маҳорат билан қўллай олгани таҳсинга сазовор. Download 282.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling