Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида
Мазкур боб юзасидан қуйидаги хулосаларни бериш мумкин
Download 282.99 Kb.
|
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)
Мазкур боб юзасидан қуйидаги хулосаларни бериш мумкин:
1. Тарихий мавзудаги асарларда муаллиф ҳар бир қаҳрамон портретини ёритиш орқали даврнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва миллий манзарасини чизиб беради. Унда миллатнинг этник ўзига ўзига хос жиҳатлари акс этади. Шу билан бирга, муаллиф образнинг ташқи тасвирини бериш орқали қаҳрамон ички кечинмалари, руҳий ҳолатини ҳам очиб беришга муваффақ бўлади. Ойбек романда Навоий, Бойқаро ва Тўғонбекларни тасвирлашда уларнинг кўзлари тасвирига қисиқ, қийиқ, қийғоч сифатларини ишлатади. Ва бу сифатлар орқали портретга ўзига хос бўёқдорлик беради. Хитойлик таржимон Ванг Женг Жонг эса ҳар учала қаҳрамонга ҳам битта сифатни қўллаган, аслиятдаги бўёқдорликни сақлаб қола олмаган, натижада кўзланган маъно англашилмай қолган. 2. Портрет қаҳрамон характерини ёрқинроқ очишда, образ ҳақида тугал маълумотга эга бўлишда, сурат ва сийратдаги уйғунликни ёки тафовутни очиб беришда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, тарихий асарлардаги портрет тасвирларида тарихий-миллий бўёқдорлик энг муҳим поэтик воситалардан бири саналади. Ванг Женг Жонг ва Хао Гуанг Жонг қаҳрамон портрети тасвирини мукаммал беришга ҳаракат қилган бўлса-да, баъзи ўринларда миллий колоритни етарли даражада сақлаб қолишмаган. Айниқса, ташқи кийимлар тасвирида бу яққол кўзга ташланади. 3. Этнопсихология миллий ўзликни ўрганувчи соҳа сифатида адабиётшуносликнинг бир тармоғи бўлиб, таржима матнида миллий колоритни сақлашда бош омил бўлиб хизмат қилади. Қиёсий адабиётшуносликда ўзга миллат этнопсихологиясини ўрганиш миллатлараро муносабатларни ташкил қилишда ва маданий алоқалар ўрнатишда илмий-назарий аҳамият касб этади. 4. Бадиий таржимада ўзга миллат этнопсихологияси, орадаги фарқ ва айрималарни қиёслаш, хусусий ва умумийлик жиҳатларини муқояса қилиш етакчи факторлардан бири саналади. Ванг Женг Жонг ва Хао Гуанг Жонг урф-одатлар, мақол ва маталлар, асрлар давомида шаклланиб келган миллий қадриятлар таржимасини аниқ ва лўнда бериш орқали фарқли жиҳатларни очиб беришга муваффақ бўлишган. 5. Мақолда ритмик-фонетик мукаммалликни сақлаш, унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Мақол асосан қофияли шаклда бўлади, халқона донишмандлик ва оҳангни ўзида жамлайди, шу боис ўқувчига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай хусусиятлар хитой мақоллари учун ҳам хос хусусият саналади. Лекин асардаги мақоллар таржимасида Хао Гуанг Жонг баъзи ўринларда аслиятдан бироз чалғиб, тамоман бошқа маънода берган бўлса, Ванг Женг Жонг сўзма-сўз таржима услубидан фойдаланиб, мақолларни оддийгина гап қилиб таржима қилган. Бу эса китобхонда баъзи тушунмовчиликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Download 282.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling