Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Download 282.99 Kb.
bet14/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Йўқ сен каби тиғпараст йигитга берамен. У шундайки, яхши тиғни дилрабо маъшуқасидан афзал кўради, ўзи барлос бекзодаларидан!

但你不要以为我会高价卖给随便一位买主…不,我会卖给一位像你一样喜爱と首的壮士,他得把好的匕首看得比心爱的恋人还宝贵,他该是白尔拉斯 部落的官家子弟!(Dàn nǐ bùyào yǐwéi wǒ huì gāojià mài gěi suíbiàn yī wèi mǎizhǔ…bù, wǒ huì mài gěi yī wèi xiàng nǐ yīyàng xǐ'àito shǒu de zhuàngshì, tā dé bǎ hǎo de bǐshǒu kàn dé bǐ xīn'ài de liànrén hái bǎoguì, tā gāi shì bái ěr lā sī bùluò de guān jiā zǐdì! Dàn nǐ bùyào yǐwéi wǒ huì gāojià mài gěi suíbiàn yī wèi mǎizhǔ…bù, wǒ huì mài gěi yī wèi xiàng nǐ yīyàng xǐ'àito shǒu de zhuàngshì, tā dé bǎ hǎo de bǐshǒu kàn dé bǐ xīn'ài de liànrén hái bǎoguì, tā gāi shì bái ěr lā sī bùluò de guān jiā zǐdì!) Бу ерда таржимон барлос сўзини bai er la si деб, транкрипция усулида таржима қилган ва барлос сўзига (白 尔拉斯是帖木儿帝园时代起过重大作用的马总别克部落之一。 一年者)95 — Барлослар Темур империяси даврида жуда катта роль ўйнаган ўзбек қабилаларидан биридир. Таржимон) саҳифанинг охирида изоҳ қолдирган. Хитойлик китобхонга мана шу кичик изоҳсиз ёзувчининг фикри, “барлос” сўзининг маъноси англашилмай қолган бўларди, таржима тўлақонли бўлмасди.
Тўғонбек беш динорни олиб белбоққа тугди-да, хайрлашиб, ўрнидан турди
托汉别克把五个第纳尔缠在腰带里,站起身来与店主告别。 (Tuō hàn biékè bǎ wǔ gè dì nà ěr chán zài yāodài lǐ, zhàn qǐshēn lái yǔ diànzhǔ gàobié) “Белбоғ” сўзи хитойча таржимасида “腰带 - yaodai” яъни “камар” дея таржима қилинган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида:
Белбоғ — белга боғланадиган, тўртбурчак рўмол шаклидаги гулли ёки гулсиз, четлари тикилган мато парчаси; қийиқ, қийиқча.
КамарКийим устидан белга боғланадиган, одатда кўндан қилинадиган, тўқали энли тасма; қайиш. Солдатча камар. 96
Бу жумлада ёзувчининг матоли белбоғни назарда тутгани аниқ. Қадимдан боболаримиз пулни матонинг ичига ўраб, белига боғлаб юрган. Таржимада эса таржимон бироз чалғиган ва маънога путур етган. Хитойлик китобхон ҳам ўзбек китобхони сингари камарда пулни сақлаб бўлмаслигидан ажабланиши табиий. Фикримизча, асарда миллий реалияни акс эттирувчи сўз эквиваленти айнан ўша сўз маъносини бермаса, сўз ўз ҳолича қолдирилгани маъқул.
Кеча Дилдор қўшни хотинларни йиғиб, тўйча қилиб берди: кампир қўғурмоч қовурди. Қозонда патирлаган қўғирмочни қўлларининг куйишига қарамай, ҳовучлаб-ҳовучлаб олиб, боланинг устидан сочдилар, унинг семиз, тиқмачоқдай оёқлари орасидан, махсус ёпилган, пиёланинг тагидай кичкина кулчаларни юмалатиб ўтказдилар”.97
刚刚学会走步。昨天晚上迪尔达把女邻居们请到家里,办了小型“托衣”。姨妈在锅里炒了小麦,女人们并不怕烫手,双手捧起劈里啪啦作响的麦粒,从孩子的头顶上方撒出去;把特别烤制 成小碗底大的圆馕从孩子的档下滚过去,他那两只小腿犹如香肠一般,胖乎乎的。
(①托衣,喜庆活动,泛指有庆祝意义伴有歌舞的宴会。此处为庆贺婴孩学会走路举办的“托衣。”一译者)98 (Gānggāng xuéhuì zǒu bù. Zuótiān wǎnshàng dí ěr dá bǎ nǚ línjūmen qǐng dào jiālǐ, bànle xiǎoxíng “tuō yī”. Yímā zài guō lǐ chǎole xiǎomài, nǚrénmen bìng bùpà tàngshǒu, shuāngshǒu pěng qǐ pīlipālā zuò xiǎng de mài lì, cóng háizi de tóudǐng shàngfāng sā chūqù; bǎ tèbié kǎo zhì chéng xiǎo wǎn dǐ dà de yuán náng cóng háizi de dàng xià gǔn guòqù, tā nà liǎng zhī xiǎotuǐ yóurú xiāngcháng yībān, pànghūhū de)
(① Tuō yī, xǐqìng huódòng, fàn zhǐ yǒu qìngzhù yìyì bàn yǒu gēwǔ de yànhuì. Cǐ chù wèi qìnghè yīnghái xuéhuì zǒulù jǔbàn de “tuō yī.” Yī yì zhě))
(Кеча кечки пайт Ди ер да (Дилдор фонетик таржима қилинган — Г.Н) қўшни аёлларни чақириб кичкина тўйча қилиб берди, холаси буғдой қовурди. Аёллар қўллари куйишидан ҳам қўрқмай, икки қўллаб чарс-чурс овоз чиқараётган буғдой донларини ҳовучлаб, боланинг устидан сочиб юборди. Кичкина нончаларни боланинг икки оёғи орасидан юмалатди).
Бу ерда таржимон ёзувчининг фикрини тўла ва аниқ етказиб берган. Аслиятдаги маъно ва матндаги миллий руҳ тўла сақланган. “Тўй” сўзини “托衣- tuo yi” деб таржима қилган ва саҳифа охирида сўзнинг изоҳини қолдирган. Хитойлик китобхонлар изоҳдан ўзбек миллатида боланинг илк қадамларини нишонлайдиган алоҳида тадбир (тўй) борлиги ва тўйдаги анъаналар ҳақида маълумот олади.
Яна романнинг асл вариантида оға-ини – Алишер ва Дарвешалининг мамлакатдаги шиъий ва суннийлар ғавғоси ҳақидаги суҳбатида Навоий:
“Иним, ҳар қандай мазҳаб жанжаллардан юқори турмоқ лозим. Ягона ҳусни мутлоқ мавжуддир. Қуёшнинг нурида, денгизларнинг жўшқинида, тоғларнинг муаззам жуссасида ва япроқларнинг титрашида унинг жамоли жилвасини кўрамиз. Кўнгилни унинг ишқи, ёди билан тўлдирмоқ керак”, дейди.
Хао Гуанг Жонг:
真主的灵迷无处不在,从日光中,大海的波海中,高山的维伟躯体中,树叶的瑟缩斷抖中,我们都可以看到它在闪光。我们的心,应该和对真主的学爱,忆念,跳背在一起,”載尔惟什艾里想极力理解诗人思想的真谛,類频点着头,駅默沉思者。
Zhēnzhǔ de líng mí wú chù bùzài, cóng rìguāng zhōng, dàhǎi de bō hǎizhōng, gāoshān de wéi wěi qūtǐ zhōng, shùyè de sèsuō duàn dǒu zhōng, wǒmen dōu kěyǐ kàn dào tā zài shǎnguāng. Wǒmen de xīn, yīnggāi hé duì zhēnzhǔ de xué ài, yì niàn, tiào bèi zài yīqǐ,” zài ěr wéi shén ài lǐ xiǎng jílì lǐjiě shīrén sīxiǎng de zhēndì, lèi pín diǎnzhe tóu, yì mò chénsī zhě.
Оллоҳ жамолини қуёш нурларида, денгиз тўлқинларида, тоғлар виқорида, тебраниб турган барглар титрашида милтиллаб турганини кўрамиз. Бизнинг қалбимиз Аллоҳни севиш, зикр қилиш ва ёд этмоқ билан банд бўлмоғи даркор.
惟一之美才是绝对存在。我们从太阳的光线中,从海洋的波涛中,从大山的巅峰,从树叶翼作响的抖动中看见它的仪容和征兆。应当用它的爱,它的思念填满内心。
Wéiyī zhīměi cái shì juéduì cúnzài. Wǒmen cóng tàiyáng de guāngxiàn zhōng, cóng hǎiyáng de bōtāo zhōng, cóng dàshān de diānfēng, cóng shùyè yì zuò xiǎng de dǒudòng zhòng kànjiàn tā de yíróng hé zhēngzhào. Yīngdāng yòng tā de ài, tā de sīniàn tián mǎn nèixīn.
Фақат гўзалликкина мутлақдир. Биз унинг аломатларини қуёш нурларида, денгиз тўлқинларида, тоғлар чўққиларида, барглар ва қанотларнинг титрашида кўришимиз мумкин. Қалбни унинг севгиси билан тўлдириш керак.
Таржималардан кўриниб турибдики, мутаржим Хао Гуанг Жонг бу ерда муаллиф “Ягона ҳусни мутлоқ” деганда Аллоҳни назарда тутаётганини тўлиқ тушуниб етган ва таржимага буни татбиқ қилган. Таржимон Ванг Женг Жонг эса “Ягона ҳусни мутлақ”ни “гўзаллик” дея тушунган. Ва таржимадаги маъно ҳам гўзалликни ифода этган. Бундан ташқари иккала таржимон ҳам “Кўнгилни унинг ишқи, ёди билан тўлдирмоқ керак” деган жумладаги “У”ни 它 – ta (у-жониворларга ёки жонсиз нарсаларга нисбатан ишлатилади – Г.Н ) билан ифодалаган ва қўпол хатога йўл қўйган. Мусулмон оламида Аллоҳга нисбатан бундай сўзни ишлатиш кечириб бўлмас хато ҳисобланади. Кўринадики, таржимонлар Ислом дини ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган.
Хитойлик таржимонлар баъзи диний масалаларни ҳисобга олмаганда, асар матнига ёндашув жараёнида унинг ўзига хос нафосатини, эпик кўламини ва энг муҳими, муаллиф руҳиятини ҳис қилган ҳолда сақлаб қолишга ҳаракат қилган, назаримизда. Таржимон Ванг Женг Жонг эса “Навоий” романини ўз тилида қайта яратар экан, ўз туйғулари ва муаллиф “ички олами”ини бирлаштириб юборишга эришган.
Ҳар бир халқ ўзининг минг йиллар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаларини мақолларда жамлаб, уларни келажак авлодга қолдирган ва қолдиришда давом этади. Мақолда миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, ўзига хос табиати, шу билан бирга, диний, фалсафий, этнопсихологик, психоэстетик, этнопедагогик қарашлари акс этади, асрий ҳаётий тажрибалари асосида пайдо бўлган хулосалари жамланади. Зеро “Ҳар бир халқнинг воқеликка ўз эстетик муносабати мавжуд. Бундай муносабат асотирлар, эртаклар, мақол-маталлар ва биринчи галда, йирик ҳажмли эпик асар – достонларда ўзининг бадиий ифодасини топган бўлади”.99
Мақол арабча сўз бўлиб, “қавл”, “қола” – айтмоқ, гапирмоқ, ҳикоя қилмоқ маъноларини англатади.100 Этнограф, тилшунос олим Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида мақол сўзи “саw” – “оталар сўзи”, деб ҳам берилган. Олим луғатда “саw” сўзининг “қисса”, “ҳикоя”, “рисола”, “мактуб”, “нутқ”, “янгиликлар, хабарлар” каби маъноларини ёзган.101 Мақол сўзининг ўзак маъноси “айтмоқ”, “гапирмоқ”, “хабар бермоқ”, “сўзламоқ” экани туркий тиллар оиласига мансуб бўлмаган рус, хитой тилларида ҳам учрайди. Масалан, русча “пословица” сўзининг ўзаги “слова”102 бўлса, хитой тилидаги 谚语(yanyu) – “мақол” сўзидаги 谚103нинг маъноси ҳам “айтмоқ”дир. Демак, ҳамма халқларда ҳам мақолда халқнинг фикри, ўйи, бадиий тафаккури авлоддан авлодга етказилади, айтилади.
Тилнинг кўрки ва бадиийлиги ифодаси саналмиш мақол, матал ва фразеологик бирликлар халқнинг миллий маданияти ва менталитети, миллатнинг турмуш тарзи ҳамда қадриятларини ифода этади. Ҳар бир мақол муайян бир миллатнинг ўзлиги, тарихи, эстетик тафаккури, халқона оҳангини ўзида мужассамлайди. Айнан паремалар туфайли асарнинг ўқишлилиги ортади, таъсири кучаяди, мазмун доираси кенгаяди. “Мақол ўз табиатига кўра, халқ ижодининг фалсафий жанри ҳисобланади ва унда халқнинг ҳаёт, кишилар, турмуш ҳақидаги чуқур, аммо оддий фалсафий хулосаси бадиий шакл жиҳатидан мукаммал, тугал ифодаланади. Мақоллардаги халқнинг фалсафий хулосалари воқеликдаги диалектикани объектив, аммо ўта умумлаштириш орқали ифодалашда намоён бўлади. Аксарият мақолларда нима ҳақида гап бормасин, юзаки қараганда, гўё унда алоҳида олинган нарса ёки воқелик устида фикр юритилгандек туюлади. Бироқ моҳиятан ҳар бир мақолда айтилган фикр умуман шундай нарса ёки воқеалар устидан чиқарилган категориал хулоса саналади”104.
Хўш, бадиий таржимада мақоллар қандай берилади? Бизнингча, таржимада мақолларнинг берилиши, сақланиши ва китобхонга тушунарли тарзда етказилиши ҳамда мақоллар объектининг ўзгариши фанда кам ўрганилган масалалардан. Ҳар бир мақол ўзининг бор мураккабликлари билан таржима жараёнини қийинлаштирувчи омиллардан саналади.
Мақол, матал, идиомалар таржимасини ўрганган таржимашунос олим Ғайбулла Саломов шундай ёзади: “...фразеологизмларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилганда, ҳар қандай ҳолларда ҳам уларнинг образли тамсилий (таянч) асослари айнан мувофиқ келадиган вариантлар билангина ўгириш маънонинг ўзгаришига, маъновий силжиш ҳодисаси содир бўлишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, бундай бирикмаларни муқаррар равишда асар таржима қилинаётган тилдаги бошқа узоқ муқобил вариантлар билан алмаштиришга, таржима тилининг лексик-фразеологик ва образли-услубий жиҳатдан камбағаллашишига олиб келади”105. Бундан ташқари, олимлар фразеологизмлар таржимасида учта принцип асос бўлиб хизмат қилишини кўрсатишади: “Мақол, матал ва идиомалар таржимасида уч принцип ҳукм суради:
1) асл нусхадаги фразеологизмга таржима тилидан тенг қийматли эквивалент қидириб топиш;
2) асар ўгирилаётган тилдан монанд муқобил вариант топиб қўйиш;
3) фразеологизмни айнан, сўзма-сўз таржима қилиш. Ҳар учала ҳол ҳам учрамаган тақдирда таржимон уларнинг умумий маъносини акс эттириш билан кифояланишга мажбур бўлади”106.
Шу кунгача ўзбек таржимашунослигида мақол, матал ва ибораларнинг бадиий таржимада берилиши масалалари, асосан, рус тилидан (рус тили воситасида хорижий тиллардан) ўзбек тилига ва ўзбек тилидан рус тилига қилинган таржималар мисолида кенг ўрганилган. Ўзбек тилидан ханзучага (хитой тилига) ўгирилган бадиий асарларда мақолларнинг берилиши каби масалалар илмий нуқтаи назардан кам ўрганилган. Шу боис қуйида “Навоий” романида ишлатилган баъзи мақолларнинг хитойча таржималарига (лозим бўлганда русча ва уйғурча вариантларига мурожаат қилдик – Г.Н.) эътибор қаратишни лозим топдик.
Маълумки, таржимада жой номлари, қаҳрамонларнинг исмлари, мақол, матал, фразеологик бирликларни аслидагидек (тарихий романда бу янада қийинлашади — Г.Н.) бериш таржимон учун қийинчилик туғдиради. Боиси, ҳар бир мақолда ўша халқнинг миллий тафаккур тарзи гавдаланади. Бадиий асар майдонидаги ҳар бир мақол лексик-семантик мазмун билан бирга бадиий функцияга ҳам эга. Мақолни таржима қилиш эса таржимонга масъулият юклайди. Мутаржим таржима қилинаётган асар тили билан биргаликда ўша халқ маданияти, урф-одати, яшаш тарзи, тарихий ва миллий менталитетини яқиндан билиши лозим. Акс ҳолда, асарнинг аслиятдаги жозибасини тўла сақлаб қолиш мушкул. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳар қандай асар тилини таъсирчан ва мазмунли қиладиган услубий воситалардан, мақол, матал ва иборалардан ўринли фойдаланиш ёзувчидан маҳорат талаб қилади. Буларсиз асар қаҳрамонларининг характери, воқеалар ривожидаги ўзига хослик, муаллиф маҳоратини тасаввур қилиш қийин.
К.Жўраев турғун бирикмалар таржимаси ҳақида шундай ёзади: “Адабий асар фақат бадиий етук, гўзал, нафосатли бўлгандагина китобхонни ҳаяжонга солади, ажойиб руҳий кўтаринкилик бахш этади. Яхши китоб ўқиётганимизда, биз ундаги образлар дунёсига ғарқ бўламиз, бутунлай бошқа ҳаёт бизнинг ҳаётга айланади. Фразеологик бирликлар мақол, матал, ҳикматли сўзлар сингари, ёзма ва оғзаки нутққа образлилик ва ҳиссиёт бахш этиб, унда айтилаётган воқеа-ҳодиса, нарсаларга бамисоли жон киритади. Улар туфайли бадиий асар ва жонли тилимиз ихчам, ширали, бой, кучли ва чиройли бўлади, таъсирчанлиги ошади, ўқиш ва уқиш енгиллашади”107. Дарҳақиқат, бадиий асарда ишлатилган иборалар асар бадииятини, унинг тил хусусиятини шунчалик оширадики, бир неча жумлалар ва матнлар таркибида бериладиган фикрни ихчамгина қурилмаларда, образли тасвирда муаллиф китобхонга тезда етказа олади.
Ойбек “Навоий” романида жуда кўп иборалар, мақол ва ҳикматли сўзлардан фойдаланган. Романда йигирма еттита мақол ишлатилган. Масалан, асар бошида муаллиф уч толиби илмнинг мадрасадаги ҳаётини: “Буларнинг илм даражалари, ёшлари, феъл-ҳуйлари орасида катта тафовут, ҳатто зиддият бўлишига қарамай, мадрасанинг энг қашшоқлари бўлганларидан, аксар вақт тўпланиб, “икки ярим – бир бутун” дегандай овқат тадорикини бирга кўришар эди”108, дея тасвирлайди. Бунда ёзувчи “икки ярим – бир бутун” мақолини қўллайди. Ушбу мақол ўзбек тилида “Икки ёрти – бир бутун” шаклида ҳам қўлланиб, “кишиларни бирлашишга, ҳамкорлик қилишга даъват этади”.109 Таржимон Ванг Женг Жонг сўзма-сўз таржима принципидан фойдаланишга ва аслиятни сақлашга ҳаракат қилган. У хитойчага қуйидагича таржима қилган: 他们有三人是修士,第四位是斗室主人的客人。虽然他们在学问层次。年,性格上有很大差别,甚至格格不入,但都是经学院最穷困的修士,正如俗话所说 “两个半拉凌一个整儿”常常聚在一起用餐。110
Ванг Женг Жонг жумлани сўзма-сўз таржима қилган ва мақолни айнан берган. Аслиятдаги фикр тўла англашилган. Асосан русча таржималардан фойдаланиб ўгирган бўлса-да, романнинг ҳар иккала русча ўгирмасидаги каби бир гапни икки-уч жумлага парчаламасдан фикрни аслиятдагидек, битта яхлит жумлада беришга ҳаракат қилган. Қуйида романнинг русча вариантларини солиштириш мумкин:
“Собравшиеся были самыми бедными студентами медресе. Следуя правилу: «Сложи две половины, и выйдет целое», они сходились обычно, чтобы вместе готовить пищу”111. (П.Слётов таржимаси)
ёки
“По учености, возрасту, характеру они резко отличаются друг от друга, но все они – самые бедные студенты медресе. Следуя правилу: “Сложи две половины и выйдет целое” они большей частью сходятся, чтобы вместе готовить пищу”.112 (М. Салье таржимаси)
Асарни уйғур тилидан ўгирган таржимон Хао Гуанг Жонг эса мақолнинг хитой тилидаги эквивалентини қўллаган. “两个八两漆成一个”113 (liang ge ba liang qi cheng yi ge) (Икки чизиқ бўялиб, бир саккиз ҳосил бўлади ёки икки бўёқ бир саккиз) мақолини қўллаган. 八 хитой тилида “саккиз” рақами. Бу ерда таржимон икки таёқчанинг бирлашиб битта саккиз ҳосил қилишини назарда тутган. Уйғур тилида ҳам -- икки ёрти бир бутун шаклида таржима қилинган.
Романдаги қуйидаги мисолда текинхўрлик, очкўзлик маъносида “Сўфи сўғон ер, топилса йўғон ер” мақоли қўлланган:
“Ҳали ҳам ҳурпайиб ўтирган Тўғонбек, одати бўйича салмоқланиб:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling