Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Матндан ташқари изоҳлар. Кенгроқ маълумот бериш учун қўлланилади


Download 282.99 Kb.
bet19/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Матндан ташқари изоҳлар. Кенгроқ маълумот бериш учун қўлланилади.

  • Матн орасидаги изоҳлар. Бунда таржимон изоҳни алоҳида матн остидан бермасдан, матн ичига сингдириб юборишга интилади.

    Матности изоҳларда аслият руҳини сақлашга ҳаракат қилинса, матндан ташқари изоҳлар (муаллиф асарга киритмаган бўлсада, таржимон ўзи қўшимча изланиб киритган маълумотлари)да эса таржимон аслият ва бошқа тил вакили ўртасида воситачигина бўлиб қолмай, имкониятларидан кенгроқ фойдаланади, фақат ёзувчи маълумотлари билан чекланиб қолмай, қўшимча равишда изланади, турли адабиётлардан маълумот тўплайди ва ўрганганларини китобхон билан бўлишади. Матн ичига сингдириб юборилган изоҳлар эса, қайсидир маънода ўқувчини матндан узоқлаштирмайди, чалғитмайди. Яна қаерга киритилишидан (саҳифа ёки жилднинг охирида) қатъи назар изоҳлар таржима матнининг муаллиф матнига нисбатан муносабатини ифодалайди. С.Влахов ва С.Флорин “Непереводимое в переводе” китобида таржимон изоҳлари ҳақида шундай дейилган: “Таржимада матндан ташқари шарҳларнинг мавжудлиги ўқувчини асардан чалғишига, нотаниш сўзнинг маъносини излашга ва у билан бевосита алоқадан чиқишга мажбур қилади”137.


    Шу билан бирга, киритмалар китобхонда асардан таъсирланиш, қаҳрамонлар ҳаёти билан яшаш ҳиссини, яъни миметик таъсирни йўққа чиқариши ҳам мумкин. Л. К. Латышев ва А. Л. Семенов изоҳлар: “таржиманинг мақсади бир тилли тасвирда икки тилли мулоқотни максимал даражада таъминлашдир”138, деган фикрни илгари сурадилар. Фикрининг мантиқий давоми сифатида олимлар шуни таъкидлайдики, таржимоннинг ҳар қандай аниқ аралашуви таржиманинг ижтимоий мақсадига зид келиши мумкин139. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда таржимон матнда ўзини ошкор қилмаслиги керак.
    Ўзга тиллардан ўзбек тилига ўгирилган кўпгина асарларда ушбу таъсир сезилади, яъни таржимон аралашуви сезилмайди. Масалан, Шекспир, Гёте, Пушкин, Лермонтов, Гоголь, Шиллер, Толстой асарларини таржимада эмас, аслиятда ўқиётгандай ҳис туғилади ўқувчида. Ҳеч қандай кичик детал ҳам мутаржимлар назаридан четда қолмаган. Ойбек “Евгений Онегин” шеърий романи таржимасига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида ҳам буни билиш мумкин: “Романда турли воқеалар тасвирланади, турли-туман қаҳрамонлар учрайди, шароит тасвирлари, манзаралар берилади. “Евгений Онегин”нинг ҳаммасини ўқиб чиқиб, янгидан шеърий романни яратиш тўғри бўлмайди. Чунки асардаги ҳар бир деталь маълум бир маънога эгадир. Ҳар бир деталь, ҳар бир чизиқ даврнинг кенг ва ҳар томонлама образини яратишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам биронта чизиқни, биронта детални тушириб қолдириш ёки уларни бошқача бериш таржимада ўша давр образини ҳаққоний ифодалашга путур етказади”140. Мисол тариқасида, Ойбек асардаги фагот, флейта кабиларни карнай ёки сурнай, деб таржима қилиб бўлмаслигини айтади. Асарнинг яна бир жойида Ленский клавикордда ўйнаса, бошқа қаҳрамонлар мазурка, вальс каби рақсларга тушади. Ойбек бу куйларни ҳам сегоҳ, чоргоҳга алиштиришнинг имконсизлиги ҳақида ёзади. Шу боис бўлса керак, Евгений Онегин таржимасида таржимон асар оригиналлигини сақлаш ниятида эркин эмас, адекват таржима усулидан фойдаланади. Ҳар бир сўзга изоҳ беради. Бу таржима усули ёзувчига Пушкин романининг руҳи ва маъносини бузмаслик имконини беради. Ойбек ушбу шеърий романга 218 та изоҳ беради. Айнан “Евгений Онегин” таржимаси изоҳлари бўйича яна бир воқеани ёзишни жоиз топдик. “Евгений Онегин” шеърий романидан каттагина парча 8-синф “Адабиёт хрестоматияси”га киритилади. Китобга Иноят Махсумов муҳаррирлик қилади. Таҳрир вақтида олинган парчадан 72 та изоҳталаб сўз чиқади. Бу сўзларнинг ҳаммаси худолар, афсонавий қаҳрамонлар, тарихий обидаларнинг номлари бўлган. Айрим ибораларнинг изоҳи бир бетни ташкил қилса баъзилари эса икки, уч минг йил бурунги одамларнинг афсонавий нарсаларнинг номи эди. Изоҳталаб сўзларга қандай изоҳ бериш тўғрисида боши қотган муҳаррир бир иш юзасидан нашриётга келган асар таржимони, ёзувчи Ойбекка мурожаат қилади. Энциклопедиялар, луғатларни тайёрлаб беришини, хорижий сўзларнинг изоҳини шу китоблардан фойдаланиб ёзиб беришини илтимос қилади. Менга энциклопедиялар керакмас, оқ қоғоз берсангиз бўлди деб, ҳамма сўзларга изоҳни бир зумда ёзиб беради. “Ойбек ака шуларнинг ҳаммасига на луғат, на қомусга қарамай, бир ўтиришда мукаммал изоҳ ёзиб ташлабдилар. Шунда мен улуғ, талантли адибимизнинг шуурига, хотира кучига, чегарасиз билим хазинасига қойил қолдим” 141, деб ёзади И.Махсумов ўз хотираларида. Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, демак, таржимон асарни ўз тилига ўгирар экан, уни шунчаки ўгириб қўймайди. Ёзувчи асл матндаги ҳар битта сўз, атама, қадимий жой номларини тўлиқ ўрганиб чиққан.
    Адиб “Навоий” романида қўшимча равишда 278 сўзга изоҳ бериб ўтган. Асарнинг хитой тилига қилинган иккала таржимасида ҳам изоҳлар берилган. Таржимон Ванг Женг Жонг 138 та, Хао Гуанг Жонг эса асарда 32 та изоҳ қолдирган.
    Баҳор қуёши кўкнинг тиниқ ферузасида Ҳиротнинг Гавҳаршод мадрасасининг ҳайбатли гумбази устида порлар...” (5-б) деб бошланади “Навоий” романи. Ванг Женг Жонг таржимасида:
    春天的太阳在深遂的藍宝石苍穹中,在赫拉特城“古海尔夏德” 经学院...” (Chūntiān de tàiyáng zài shēn suì de lán bǎoshí cāngqióng zhōng, zài hè lā tè chéng “gǔ hǎi'ěr xià de” jīng xuéyuàn...), деб таржима қилинган. 古海尔夏德” (“gǔ hǎi'ěr xià de”) сўзига саҳифа остида изоҳ берилган.
    ①“古海尔夏德”意思是“至宝快乐”。下文中有时也称“古海尔夏德别根”经学院。一译者 (“Gǔ hǎi'ěr xià dé” yìsi shì “zhìbǎo kuàilè”. Xià wénzhōng yǒushí yě chēng “gǔ hǎi'ěr xià dé bié gēn” jīng xuéyuàn. Yī yì zhě)
    Гавҳаршоднинг маъноси “бахт, хуррамлик хазинаси”. Кейинги сатрларда “Гавҳаршодбегим” деб юритилади. – Таржимон. Изоҳдан кўринадики, таржимон Гавҳаршод сўзининг маъносини келтирган. Гавҳар сўзини “хазина” деб таржима қилган. Аслида бу форсча сўз бўлиб گوهرشاد‎ — Gowhar šād – “Бахтли марварид” ёки “Ёрқин марварид” маъносида қўлланади142.
    Бу изоҳ аслиятда ҳам, М.Салье ва П.Слётов таржима қилган рус тилидаги вариантида ҳам йўқ. Бу изоҳни таржимон изоҳи сифатида Ванг Женг Жонг матндан ташқари киритган.
    Бизнингча, таржимон Гавҳаршодбегим мадрасаси Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли катта хотини, буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг онаси (Темурий маликалардан бири Гавҳаршодбегим (1379—1457) шарафига қурилгани ва Гавҳаршодбегимнинг кимлиги ҳақида маълумот бериб кетса, таржимада тарихий давр руҳини сақлашга эришилган бўлар эди. Иккинчи таржимон Хао Гуанг Жонг қилган таржимада ҳам бу изоҳ берилмаган.
    Асарнинг ўзбек тилидаги вариантида “Улар япалоқ ғишт ётқизилган йўлкаларга бўйралар солиб дарс тайёрлашади. Уларнинг қай бири “Кофия”да, қай бири “Ҳошия”да, қай бири “Шамсия”да. Мана бунда бири китобни тиззасига қўйиб катта саллали бошини узлуксиз чайқаб, кўзларини чирт юмган ҳолда ғўнғиллаб “Арабиёт”ни ёдлайди” жумлалари бор. Ёзувчи Ойбек саҳифа охирида ҳар бир номаълум сўзларга таъриф бериб, “Кофия”, “Ҳошия”, “Шамсия” каби сўзларга – мадрасаларда ўқитиладиган дарслик китоблар, “Арабиёт” сўзига эса – араб тили қоидалари, деган изоҳни ёзади143.
    有的学生在做《卡非亚》课,有的在做《哈什亚》课,还有的在做《显西亚》课。其中有个学生,把书摆在双膝上面,不停地摇晃顶着大缠中的脑袋,双目紧闭,嘴嘴明吸地背诵《阿拉比亚特》。(Yǒu de xuéshēng shēng zài zuò “kǎ fēi yà” kè, yǒu de zài zuò “hà shi yà” kè, hái yǒu de zài zuò “xiǎn xīyǎ” kè. Qízhōng yǒu gè xuéshēng, bǎ shū bǎi zài shuāng xī shàngmiàn, bù tíng de yáohuàng dǐngzhe dà chán zhōng de nǎodai, shuāng mù jǐn bì, zuǐ zuǐ míng xī de bèisòng “ālā bǐ yǎ tè”).
    《卡非亚》是讲述阿拉伯文字古体书法的书;《哈什亚》是经学院学生使用的阿拉伯词汇语法手册;《显西亚》讲述阿拉伯字母中的太阳字母的拼写规则等。一译者。《阿拉比亚特》,阿拉伯语言及行为规范,阿拉伯学一译者 (“Kǎ fēi yà” shì jiǎngshù ālābó wénzì gǔtǐ shūfǎ de shū;“hà shi yà” shì jīng xuéyuàn xuéshēng shǐyòng de ālābó cíhuì yǔfǎ shǒucè;“xiǎn xīyǎ” jiǎngshù ālābó zìmǔ zhōng de tàiyáng zìmǔ de pīnxiě guīzé děng. Yī yì zhě. “ālā bǐ yǎ tè”, ālābó yǔyán jí xíngwéi guīfàn, ālābó xué. Yī yì zhě)
    Изоҳлар ўзбек тилига ўгирилганда:




    Download 282.99 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling