Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида
Download 282.99 Kb.
|
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Sianxi" (Шамсия)
Бу изоҳларда таржимон “Қофия”, “Ҳошия”, “Шамсия”, “Арабиёт” каби сўзларга кенгроқ изоҳ ёзган. Аммо таржимон изоҳларни тўла ўрганмаган. Ва изоҳларга нотўғри маълумотларни киритган. Аслида:
Эскартишлардан кўринаяпдики, Ванг Женг Жонг изоҳларни нотўғри қўллаган. Хао Гуанг Жонг эса умуман изоҳ бермай қўяқолган. Уйғурча таржимадаям юқоридаги сўзларга изоҳ ҳам, муаллиф берган изоҳлар ҳам киритилмаган. Фикримизча, Хао Гуанг Жонг таржимада уйғур тилидаги ўгирмага асослангани учун сўзлар изоҳига тўхталмаган. Лекин масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор, уйғур қардошларимизга бу сўзларнинг маъноси таниш бўлгани боис бу сўзларга изоҳ қолдирмаган бўлиши керак. Аммо хитойлик китобхон учун ушбу сўзларнинг маъноси қоронғу. Хао Гуанг Жонг таржимада сўзлар изоҳини берганида таржима тўлиқроқ чиққан бўларди. Бундан ташқари, ушбу таржимада иероглифлардан фойдаланаётганда ҳам бироз ғализлик бор. Масалан, юқоридаги жумлани Хао Гуанг Жонг қуйидагича таржима қилган: 有的在读《喀菲耶》,有的在读《哈希耶》,有的在读《谢姆西耶》。那边一位,把书推开在膝盖上,紧闭着双眼,摇晃眷戴着缠头中的脑袋,嗡嗡喻地背通者《阿拉比並特》。(Yǒu de zàidú “kā fēi yé”, yǒu de zàidú “hā xī yé”, yǒu de zàidú “xiè mǔ xī yé”. Nà biān yī wèi, bǎ shū tuī kāi zài xīgài shàng, jǐn bìzhe shuāngyǎn, yáohuàng juàn dàizhe chán tóu zhōng de nǎodai, wēng wēng yù de bèi tōng zhě “ālā bǐ bìng tè”). Хитой тилига ўгирилган таржималарда аслиятнинг тарихий-миллий бўёқдорлигини акс эттириш учун фақатгина қайси сўздан фойдалангани эмас, ўша сўзлардаги бўғинларни қайси иероглифда бергани ҳам муҳимдир. Иккала таржимоннинг сўзлар ва иероглифлардан фойдаланиш даражасини аниқлашлаш учун қуйидаги устунларга эътиборимизни қаратамиз:
Download 282.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling