Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 282.99 Kb.
bet5/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги диссертацияда муаммонинг аниқ қўйилгани, “Навоий” романининг хитой тилига таржималари аслият билан қиёсий ўрганилиб, таҳлил асосида таржима муаммоларига тегишли назарий хулосалар чиқарилгани ва ишончли назарий манбалардан фойдаланилгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, таржимада мутаржим маҳорати, аслиятни сақлаш, тарихий романлар таржимасида тарихий-миллий колоритни қайта яратиш муаммоларини ўрганишга доир тадқиқотлар базасини тўлдиришда муайян назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Ишнинг амалий аҳамияти диссертация материаллари ва илмий хулосаларидан олий ўқув юртларида таржима тарихи, назарияси ва амалиёти, адабий алоқалар бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишда, таржимашуносликка бағишланган махсус курс ва семинарлар ўтишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Навоий” романининг хитой тилига таржималари аслият ва бошқа тиллардаги таржималари билан қиёсий ҳамда асар таржимасида тарихий-миллий колоритни қайта яратиш муаммолари таҳлили жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги асосда жорийланган:
таржимадаги тарихий-миллий бўёқдорликни сақлаш учун бир бўғин ёки бир сўзни ифода этувчи иероглифлардан фойдаланиш, матнни хитой маданий контекстига мослаштириш, мутаржимларнинг иероглифни танлашда маданий аҳамияти ва жозибасини сақлашга эришгани ҳамда этнопсихологик омилларнинг таржимада берилишига оид қиёсий таҳлиллардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2962-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар “Ойбекнинг “Навоий” романи дунё аҳли нигоҳида”, “Навоий” романининг хитойча таржимасида миллий ўзига хослик талқини”, “Таржимада тарихий ва миллий колорит муаммоси” номли илмий мақолаларнинг асосини ташкил қилган. Натижада Ойбек ижоди билан боғлиқ назарий маълумотларнинг бойитилишини илмий таҳлил қилишга асос бўлган;
таржимада вақт концепцияси ва хронотоп муаммоси русча, хитойча таржималар доирасида ўзаро муқояса қилинган “Таржимада замон ва макон талқини”, “Навоий” романи таржимасида хронотоп масаласи” каби мақолалардаги таҳлиллардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” фундаментал лойиҳасида ХХ аср ўзбек насрини бошқа халқлар адабиёти билан қиёсий ўрганишда, хусусан адабий алоқалар, таржима назарияси каби адабиётшуносликнинг муҳим муаммоларини ёритишда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2962-сон маълумотномаси). Натижада “Ойбек “Танланган асарлар”ига киритилган “Навоий” романининг навбатдаги янги нашрига ёзилган “Кириш сўз” ва “Тарихий шахслар ва тарихий жой номлари”ни изоҳлашда, романнинг хитой, уйғур, русча таржималари ҳақидаги маълумотларнинг бойитилишига муҳим асос бўлган;
таржиманинг муаллиф ва таржимон иккилигига асосланиши, бадиий матн ўзида муаллиф ва таржимон шахсиятини (тафаккур тарзи, миллий, диний, аҳлоқий қадриятларини) акс эттириши, икки тилнинг мураккаб тузилмаси ва муайян миллатнинг қадриятлар тизимини ўзида мужассам этишига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Адабий жараён” кўрсатуви, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот”, “Аслида қандай?” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда ҳамда Ойбекнинг “Навоий” романи бадиий қиймати, унинг жаҳон тиллари, хусусан хитой тилига таржимаси бўйича “Маҳалла” радиоканалининг “Адабиёт гулшани” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (“Маданият ва маърифат” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 18 октябрдаги 01-16/201-1-сон маълумотномаси; “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 26 ноябрдаги 01-14-16-70 сон маълумотномаси; “Маҳалла” телерадиоканалининг 2022 йил 24 октябрдаги 768-сон маълумотномаси). Натижалар татбиқи адабий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий асосларга бой бўлишини таъминлаган.

Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling