Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Хитой таржимашунослиги уч мезонга таяниб иш кўради29


Download 282.99 Kb.
bet7/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Хитой таржимашунослиги уч мезонга таяниб иш кўради29:

  • Содиқлик;

  • Меъёр;

  • Услуб;

Таржимашунос олим Ян Фу (嚴復)30 фанга киритган бу уч мезон Хитой классик таржима назариясининг “ядроси” сифатида тан олинди. Ушбу формула таржиманинг асосий қоидаси, деб ҳисобланди ва “содиқлик” принципи Хитой таржима назариясининг миллий ўзига хослиги белгисига айланди31. Ян Фудан кейин хитой таржимашунослигида Фу Лейнинг "ўхшашлик назарияси" пайдо бўлади. Олим ўз назариясида “анъанавийлик” принсипини илгари суради. Назарияга кўра, ўтмишдаги тамойиллар бугунги янги меъёрлар билан узвийликда бўлмоғи даркор. Олим таржимани санъат деб билади. “Санъат эса чексиздир” дейди. Айнан Фу Лей давридан бошлаб хитой таржимачилик мактаби янги бир даврга қадам қўйди. Аслида бошқа давлатларнинг таржима назариясида ҳам ушбу мезонлар “ёзилмаган қонун” сифатида тан олинади. Айни шу “содиқлик” принсипи замирида таржимада меъёрни сақлаш ва муаллиф услубига путур етказмаслик мезонлари ҳам жамланади. Ушбу мезонлар меъёрини ушлаб туриш эса ўз-ўзидан миллийлик, тарихийлик, лисоний ўзига хосликларни асраган ҳолда таржимани ўқувчига етказишга йўл очади.Аслида бошқа давлатларнинг таржима назариясида ҳам ушбу мезонлар “ёзилмаган қонун” сифатида тан олинади. Айни шу “содиқлик” принципи замирида таржимада меъёрни сақлаш ва муаллиф услубига путур етказмаслик мезонлари ҳам жамланади. Ушбу мезонлар меъёрини ушлаб туриш эса ўз-ўзидан миллийлик, тарихийлик, лисоний ўзига хосликларни асраган ҳолда таржимани ўқувчига етказишга йўл очади.
Таржимашунос олима Нинель Владимированинг таъкидлашича, миллий ўзига хослик қуйидагиларда кўринади:

  1. Топонимик элементлар, ономастика бўйича маълум бир миллатнинг маданий турмуш шароитини ифодаловчи сўзлар;

  2. Аслият тилига оид хусусиятларни ифодаловчи фразеологизмлар, эпитетлар, ўхшатишлар, каламбурлар, мақол ва маталлар;

  3. Нутқ ритми ва оҳанги, халқнинг фикрлаш тарзи, руҳий ҳолати, хулқ-атворини ифодаловчи морфологик, синтактик, фонетик воситалар.32

Яна асл нусханинг миллий ўзига хослиги дейилганда, “миллий тил, у ёки бу халқ турмуш тарзига хос миллий белгилар, миллий маданият, миллий либослар, реалиялар”33 ва бошқалар тушунилади.
Ҳар қандай асар маълум бир маданиятга асосланади. Табиийки, маълум бир асар асосида яратилаётган таржима тадқиқотлари ҳам ўша маданият асосида иш кўради, шунга мувофиқ таҳлил қилади. Таржима учун танланган бадиий асарнинг миллий спецификасини ўзга тилда мукаммал бера олиш масаласи эса долзарбдир. Миллатнинг миллий индивидуал белгисини асар персонажлари, уларнинг портрети, кечмишию ҳислари тасвирида кўриш мумкин. Демак, асарнинг тарихий ва миллий колоритини бера олиш масаласи билан тўқнаш бўлган мутаржим олдида қуйидаги икки муҳим вазифа туради:

  • Асл нусха тилини билмайдиган китобхон (ёки тингловчи)ни ўша матн (ёки оғзаки нутқ мазмуни) билан мумкин қадар чуқурроқ таништириш.

  • Бир тил орқали ифодаланган фикрни унинг мазмун ҳамда шакл бирлигини сақлаган ҳолда, иккинчи бир тил воситасида мумкин қадар тўла ва аниқ акс эттириш.34

“Таржимада тил алмашади, лекин миллийлик қолади”, дейди Э.Очилов “Таржимашунослик терминларининг изоҳли луғати” китобида. Яна олим, миллий колорит таржиманинг:

  • Асарда тасвирланган халқнинг миллий ўзига хослигини акс эттириш керакми?

  • Асарни бошқа миллий заминга кўчириш керакми? деган икки бир-бирига зид принципини белгилашда асосий омил ҳисобланади,35 дея таъкидлайди.

Бир халқда мавжуд тушунчалар, шу тушунчаларни ифодаловчи сўзлар ёки бир тилда мавжуд грамматик воситалар бошқа тилларда бўлмаслиги мумкин. Бу ҳар бир халқнинг табиий ва турмуш шароити ва ўша тилнинг қайси тизимга мансублиги билан белгиланади.
Бундан ташқари, таржималарда уйғунлик стандарти муҳим омил бўлиб хизмат қилмоғи даркор:

Буларнинг ҳаммаси яхлит бир тизим бўлиб, уйғунлик стандарти ичига кириб кетади. Ва бири иккинчисига занжир каби боғланиб, бир-бирини тўлдириб бораверади. Ҳатто таржимон томонидан англашилмаган биргина сўз ҳам бутун бир таржимани, унинг йўналишини ўзгартириб юбориши ёки таржимани йўққа чиқариши мумкин.


Таржимон, деб ёзади Корней Чуковский, – аслиятдан айнан нусха кўчирмайди, аксинча, уни ижодий қайта яратади. Таржимон бўлиш учун қайсидир тилни билиш камлик қилади. Таржимон бу – рассом, сўз санъаткори, таржима қилмоқчи бўлган асар муаллифининг ижодий ҳамкоридир. Олим ўзининг “Принципы художественного перевода”36 номли китобида таржима санъатининг тамойилларини ишлаб чиқади. Унга кўра, прозаик асарлар таржимасида қуйидаги беш тамойил устувор бўлмоғи керак:

  1. Асарнинг ритмик ва фонетик яхлитлигини сақлаш.

Бунда таржимон бирор хорижий асар таржимасига киришишдан олдин, аввало муаллиф услубини ва асар ритмини ўзлаштириши керак. Асарни қайта ва қайта баланд овоз билан ўқиб, унинг ички мусиқий оҳангларини топиш даркор. Асар динамикасини сақлашга интилиш зарур. Роман таржимасида, юқорида таъкидлаганмиздек, аввал рус тилидаги, кейин хитой тилидаги вариантларида мутаржимлар Ойбек услубига тегишли оҳанг ва ифодадаги лисоний бутунликни сақлашга ҳаракат қилишган. Ҳар бир образ ўз манерасидан келиб чиққан ҳолда сўзлайди. Хитойлик мутаржимларда иш бутунлай бошқа аспектда юз беради. Яъни улар асосан ҳаракат ва ҳолатни кўрсатувчи белгилар иеогрифлардан фойдаланади. Бунда уларга асосан ритмик оҳангни ҳис қилиш ва буни ўз ёзувлари орқали оҳангга солиб акс эттириш мураккаб жараён саналади. Хитойликлар оҳангни ҳаракатлар воситасида амалга оширади. Тадқиқот давомида рус ва хитойлик мутаржимлар ишига мурожаат қилишларимиз шуни кўрсатдики, хитойлик таржимонлар ишга бир қадар маъсулият билан ёндошганлар. Роман таржимасидаги ҳар бир лавҳа, ҳар эпизод ўзида халқона оҳангларни жамлай олган ва бу таржимада сақланган.

  1. Услуб бирлигини сақлаш.

Агар ҳар бир таржимон таржима қилинажак асарни қайта ва қайта ўқиганида эди, асар ритми ва услубидаги барча хатолардан ўзини сақлаган бўлар эди. Амалий иш фаолияти ва тижорат қоғозлари таржимаси билан шуғулланувчи таржимон бадиий таржимага қўл урмаслиги керак. Ва ҳеч қачон романтик услубда ёзилган асар таржимонлари фантастик услубда ёзилган асарларни таржимага олмаслиги керак. Ҳар бир таржимон ўзига услубан яқин ёзувчи ёки ўзи севган ёзувчи асрларини таржимага олса, бу таржиманинг ютуғи бўлади. Таржима назариясидаги ўзига хос принципларни ўрганган олим К.Чуковский кўрсатган бу банд мутаржимлар эътибор қиладиган муҳим жиҳатлардан биридир. Бадиий ижодда ҳар бир ёзувчи асари индивидуал ҳодиса сифатида қайд этилар экан, унинг ёзиш услуби ва ифода талқини бошқа ижодкорникидан фарқ қилиш табиий ҳолдир. Таржимон ишни бошлашдан олдин танлаган асари ва унинг муаллифи ижодини, услубидаги ўзига хосликни ва тақдим этишдаги ифода йўсинини яхшилаб ўрганмоғи зарур. Назаримизда, таржимон ўз руҳига яқин муаллифни ҳис этгандан сўнггина таржимага қўл уриши мумкин. Э.Очилов шундай ёзади: “Таржимон фақат аслият мазмунини беришнигина эмас, балки унинг бадиий гўзаллигини ҳам қайта яратишни, асарнинг таъсир кучини ҳам сақлаб қолишни ва таржиманинг ҳам аслият каби жаранглаб чиқиши, бошқа заминда гуллаб мева берган ниҳол каби ўзга тилда ҳам аслий тароватини кўз-кўз қилиши, таржима ўқувчисининг ҳам шуурини тўлқинлантириб, кўнглидан жой олишига эришиши керакки, бунга фақат катта маҳорат билан амалга оширилган ижодий таржима орқали етишилади”37. Таржима ҳам ижодий жараён боғлиқ экан ҳар икки ижодкор руҳий ҳаммаслак бўлгандагина иш кўнгилдагидек бўлиб кутилган самарани бериш мумкин. Шундай экан хитойлик таржимон Ойбек ижодига айрича ҳурмат билан қараган ва ишда бу сезиларли даражада акс этади. Хитойлик таржимон Ойбек асари устида узоқ йил машаққатли меҳнат қилиб изланади, тайёргарлик кўради. Бу айниқса Навоий шахсини тасвирлашда кўзга ташланиб, улуғ шоирга нисбатан симпатияси кўзга ташланади.

  1. Луғат

Кўпчилик таржимонларнинг тўплаган луғатида бир сўз фақат битта маънони англатади – гўёки, уларнинг синонимлари йўқ. Луғат ночорлиги таржимани ҳам ночор аҳволга олиб келади. Таржимада энг аввал эътибор қаратиладиган хусусият бу таржимоннинг луғавий сўз бойлигидир. Аслиятни сақлаш, унга мос эквивалентни топиб қўллаш, матннинг лексик-семантик бирлигига путур етказмаслик, тарихий-архаик сўзларнинг маъносини яхши билиш, муаллиф мансуб халқнинг этник сифатларини ва урф-одатларидан етарли даражада хабардор бўлиш, авторнинг диний тафаккуридаги ўзига хосликлар кабиларни таржимон луғат бойлигига қараб талқин эта олади. Шунинг учун мутаржимлар луғатларини бойитиши ва уни талқин этишнинг ўзига хос йўлларини излаб топишлари зарур. Таржима жараёнида луғатнинг ўрни муҳим. Лекин матнни тўлалигича беришда фақатгина луғатга таяниб иш кўриб бўлмайди. Лекин таржима пайти луғаци ишлаш қийин масала. “Таржима жараёнида умумлисоний ва умуммаданий билимлар доирасидан чиқиб кетадиган сўз ва иборалар учрайди. Таржимон махсус луғатларга мурожаат қилишга мажбур бўлади” 38 . К.Чуковский: “Ҳеч бир луғат инсон тилидаги нозик маъно белгиларига етолмайди. Шу боис таржимоннинг вазифаси, кўпроқ хорижий ва русча сўзларнинг ҳеч бир луғатда мавжуд бўлмаган муқобилларини излаб топишдан иборатдир” 39. . Олимларнинг фикрига таянган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, таржимани луғатларсиз амалга ошириш мумкин эмаслиги бор гап. Аммо фақатгина “луғатга таяниб бажарилган таржима бадиийликдан йироқ бўлиши мумкин” mumkin”40.

  1. Синтаксис

Моҳир таржимон ўзга тилдаги асарни ўқиётган бўлса ҳам ўз тили қонун-қоидаларини унутмайди. Бир дақиқа бўлса-да ўзга тил нутқий айланмаларига, бегона тил синтактик қоидаларига берилмаслиги керак. Шундай бўлган тақдирда таржимада ўзга тил фикрлаш тарзи сингиб қолади. Аслиятни сақлаш таржимон учун бирламчи аҳамият касб этар экан, мутаржим она тилида сўз қурилишидаги қонуниятларни яхши ўзлаштирмоғи шарт. Ҳар бир тил жуда мураккаб қурилмага эга лисоний бирлик бўлиб, структура ва таркибига кўра бошқа тилдан жиддий фарқланади. Таржимада таркибан қонуниятлар асосда шаклланган мураккаб икки тил қурилмаси ўзаро мулоқотга киришади, муқояса қилинади, семантик маъно ҳудудлари кенгайиб боради. Ўзга тилдаги асарни таржима қилиш жараёнида лисоний тафаккурида мавжуд қурилмага мос келмайдиган ҳолатларни учратиши мумкин. Шундай ҳолларда мутаржим ўзга тилдаги сўз қурилмасини ўзида мавжуд бўлган қолипга мослайди, зарур ўринларда уларни трансформациядан ўтказиб фикр ифодасига мос шаклларда тасвирлайди. Бадиий матн таржимон учун асосий иш майдони ва кутилган натижа ҳам айнан мана шу ўринларда бўй кўрсатади. Таржимон поэтик маҳорати ва бадиий тафаккурини бадиий матн орқали ифодалайди, бу эса унинг тасвир услубида намоён бўлади

  1. Матний аниқлик

“Сўзни эмас, асар руҳини таржима қилиш керак”, деган эди Драйден. Агар таржимада асл нусханинг ритм ва услуби сезилмас экан, бу таржиманинг қиймати нолга тенг. Уни тузатиш мумкин эмас. Уни қайтадан ўгириш керак. Мабодо муаллиф услуби ва асар ритмида сал бузилишлар бўлиб, асар руҳи ҳам сақланган бўлса бундай таржимани таҳрирлаб ўқувчига тақдим қилиш мумкин.
Олим матний аниқлик деганда фақат сўзнинг таржимаси эмас, балки халқона оҳанг ва миллий руҳ масаласини эътиборга олган. Бу жараён таржимада ҳал қилувчи босқич бўлиб, мутаржим асар миллий буёқдорлигини таъминлаган ёрқин рангларни таржимада ҳам акс эттириш демакдир. Асар руҳи унинг жавҳарини ташкил қилади. Таржимон мана шу жавҳарни англай олмас экан у кутилган натижани бермаслиги мумкин. Навоий портретин чизишда Ойбек қанчалик аниқ ва жонли тасвирдан фойдаланса, таржимон ҳам мана шу буёқдорликни маҳкам тутади. Ёки Мажидиддин билан муносабатларда ҳам ҳар бир сўз, ҳаракат таржимон назаридан четда қолмайди. Чунки бу асардаги муҳим эпизодлардан бири саналади. Таржимон романдаги ҳал қилувчи саҳналар тасвирида Ойбекнинг ифода услубини ва жозибадорлигини сақлашга ҳаракат қилганини мисоллар тасдиқлайди.
Фикримизча, Корней Чуковский тақдим қилган тамойиллар ҳар бир бадиий асар таржимони учун дастуруламал бўлиб хизмат қилмоғи керак. Шу маънода хитойлик таржимонлар рус таржимонларига қараганда аслиятни сақлашга ҳаракат қилгани маълум бўлади.
Назаримизда, романни асар ўгирилаётган тил заминига кўчириш аслиятдаги миллийликни, тарихийликни сақлашга қайсидир маънода путур етказади. Яъни асарда тасвирланган халқнинг миллий ўзига хослигини таржимада ҳам акс эттириш керак. Шундагина таржимон юқорида санаб ўтганимиз “содиқлик” принципига содиқ қола олиши мумкин. Агар шу тамойилларга амал қилинса, таржима аниқ, равон ва мукаммал чиқади.




    1. Download 282.99 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling