Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Download 0.76 Mb.
bet19/23
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1649720
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
515-сонли ВМ Қарори

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Геологик ва гидрометеорологик хавфли участкаларда ўрмонзорлар барпо этилишининг олди олинишини назорат қилиш.
Ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш ва эпифитотияга қарши курашиш.
Ўрмон хўжалиги соҳасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни ва прогноз мълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектлар ва ҳудудларнинг рельефини ва фавқулода вазият таъсирига тушувчи ҳудудларнинг компьютер модулларини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини геодезия ва картография ахбороти, шунингдек, ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Туризм хизматларини ташкил этишда, туристик объектларда, туристлар вақтинча жойлаштириладиган, овқатланадиган ва ҳаракатланадиган жойларда, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолат (фавқулодда вазият) ларнинг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш.
Туризм объеклари ва йўналишлари, шунингдек, соҳада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар ва прогноз маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси
Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан маҳаллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар, тижорат тузилмаларидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуналар, приборлар ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жисмоний ва юридик шахсларга фавқулодда вазиятлар оқибатида етказилган зарарни қоплаб бериш ёки компенсация тўлаш бўйича етказилган зарарни аниқлаш учун баҳолаш ишларини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling