Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 0.76 Mb.
bet2/23
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1649720
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
515-сонли ВМ Қарори

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш., 2020 йил 26 август, 515-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарорига


1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг асосий мақсади ва вазифаларини, унинг ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув органлари, кучлари ва воситаларидан иборат тизим.
3. ФВДТ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй-ҳаракатлар мажмуи;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар пасайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлигини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling