Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари ва халқаро


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

7-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари ва халқаро 
шартномалар ҳамда битимлар
Агар халқаро шартномада ёки битимда фуқаролик қонун 
ҳужжатларидагига қараганда бошқача қоидалар белгиланган бўлса, 
халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
1. Фуқаролик қонун ҳужжатлари билан халқаро шартнома ва 
келишувларнинг ўзаро муносабати тўғрисидаги шарҳланаётган 
модданинг қоидаси Ўзбекистон фуқаролик ҳуқуқи учун янги 
ҳисобланади.
халқаро шартнома ва битимларни ЎзР ҳуқуқ тизимига ва унинг 
фуқаролик ҳуқуқига доир осттизимига киритилиши икки хил усулда 
амалга оширилиши мумкин: халқаро шартнома ва келишувларнинг 
қоидаларини мамлакатимизнинг ҳуқуқ нормаларига айлантирувчи 
(имплантация) қонунни қабул қилиш йўли билан ҳамда қонун 
чиқарувчи томонидан унсиз (сукут) равишда Ўзбекистон ҳуқуқ 
тизимида шартнома ва келишувларнинг қоидалари мавжудлигини 
тан олиш йўли билан.
2. Ўзбекистоннинг фуқаролик қонунчилигида кенг қўлланадиган 
биринчи ҳолда ҳаттоки халқаро ҳуқуқнинг муайян манбаларига 
хавола қилиш заруратининг ўзи вужудга келмайди. масалан, ФКга 
фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизлари тўғрисидаги 
1-модда шу тартибда киритилган эди. шунга мувофиқ равишда, 
фуқаролик қонунчилиги билан халқаро ҳуқуқ нормаларининг 
ўзаро муносабатига бирон-бир алоҳида муаммонинг ўзи амалиётда 
вужудга келмайди.


24
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Иккинчи ҳолатда эса кўрсатиб ўтилган халқаро шартнома ва 
келишувлар ЎзР ҳуқуқ тизимида автоном тартибда амал қилади. 
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига нисбатан 
бу ҳолат уларни идентификациялашда ҳуқуқни қўллаш органлари 
учун маълум бир қийинчиликларни туғдиради. Бу нормалар 
БмТ Уставида, БмТ Бош Ассамблеясининг декларация ва 
резолюцияларида, халқаро Суднинг қарорларида, бошқа универсал 
халқаро ташкилотларнинг қарорлари ва умуман халқаро одат 
ҳуқуқида мавжуддир. масалан, халқаро савдо палатаси томонидан 
чиқариладиган савдо атамаларининг талқин этиш бўйича халқаро 
қоидалар («Инкотермс») халқаро иш муомаласи одатлари сирасига 
киради.
3. шарҳланаётган моддада ЎзРнинг халқаро шартнома ва 
келишувларини қўллашга доир махсус қоидалар белгиланган. 
қонунда белгиланган тартибда ратификация қилинган ёки кучга 
киритилган ЎзРнинг халқаро шартномаларини бевосита қўллаш 
презумцияси назарда тутилмоқда. халқаро шартномада мавжуд 
қоида ва нормаларни қўллаш бўйича ички давлат ҳужжатининг 
қабул қилиниши фақатгина бу шартноманинг ўзидан келиб чиққан 
ҳоллардагина талаб этилади.
Бундан ташқари, фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари ва 
ўзга норматив ҳужжатларга зид бўлган ҳолларда халқаро шартнома 
ва битимларнинг қоидаларини қўллаш устунлиги мустаҳкамлаб 
қўйилмоқда.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling