Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Сервитут белгиланган участканинг эгаси, агар қонунда бошқа


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

Сервитут белгиланган участканинг эгаси, агар қонунда бошқа 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб 
белгиланган бўлса, ўша шахсдан участкадан фойдаланганлик учун 
мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.
1. Бозор муносабатларига ўтиш ва мулкнинг барча шаклларини 
тенглигини тан олиш, янги ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келишига 
сабаб бўлди. Сервитут шундай янги ашёвий ҳуқуқлардан биридир. 
Сервитут лотинча «servire» – хизмат кўрсатиш сўзидан келиб чиққан. 
Сервитутнинг моҳияти шундан иборатки, битта ер участкасининг 
афзалликлари ёки камчиликлари қўшни ҳисобига қондирилади, 
яъни манфаатдор субъектларга (қўшни ер участкаси мулкдорларига) 
ўзганинг кўчмас мулкидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи 
берилади.
2. шарҳланаётган модданинг 1-қисми билан ер участкасига 
нисбатан ашёвий ҳуқуқнинг мустақил тури ўрнатил ган, яъни 
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи 
(сервитут). Сервитутнинг вужудга келиши битта ер участкасининг 
мулкдорига бошқа ер участкаси мулкдоридан сервитут ўрнатмасдан 
қондирилиши мумкин бўлмаган, муайян эҳтиёжларнинг мавжудлиги 
билан боғлиқ, тобе участкадан чекланган тарзда фойдаланиш 
ҳуқуқининг берилишини талаб қилиш ҳуқуқини берувчи иккита ер 
участкаларининг қўшнилиги, туташлигига асосланади.
шарҳланаётган модданинг 2-қисмига мувофиқ, ўзганинг ер 
участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, 
электр узатгич, алоқа ва қувур тармоқларини ўтказиш улардан 
фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек, кўчмас мулк 
эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши 
мумкин бўлмаган бошқа эхтиёжларини қондириш учун сервитут 
белгиланиши мумкин. шу билан бирга таъкидлаш лозимки, ер 
участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш бўйича муносабатлар 
фақатгина ФК билан эмас, балки ЕК билан ҳам тартибга солинади. 
масалан, ЕК 30-моддасига мувофиқ, сервитут қуйидаги мақсадларда 
белгиланиши мумкин: ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки 


438
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
транспортда ўтиш; ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш; 
ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа тармоқлари ва 
қувурлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа тармоқлар ўтказиш 
ва улардан фойдаланиш; ўзганинг ер участкасидан экинзор ва 
молларни суғориш учун сув олиш; молларни ўзганинг ер участкаси 
орқали ҳайдаб ўтиш; ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва 
бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш; ўзганинг ер 
участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга 
тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш. ФК ва ЕКда сервитут 
ўрнатиш мақсадларининг келтирилган рўйхати тўлиқ эмас. Сервитут 
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши 
мумкин. Сервитутнинг барча ҳоллардаги муҳим шарти – кўчмас 
мулк эгасининг тегишли эҳтиёжларининг мавжудлиги ва уларни 
«сервитутни таъминлаш» тартибида, ўзга участкадан чеклан ган 
тарзда фойдаланиш ҳуқуқининг сервитут ўрнатмасдан қонди ри-
лишининг имконсизлигидир. Субъект томонидан ўзга ер участ-
каси сервитутидан фойдаланиш хусусияти, унинг ўрнатилиш 
мақсадларига жавоб бериши лозим. шунинг учун, ер участкасининг 
бир қисми транспортда ўтиш учун ажратилган бўлса, у ердан 
молларни ҳайдаб ўтиш ёки электр ўтказгич тармоқларини ўтказиш 
учун фойдаланиш мумкин эмас.
Сервитут ўрнатилишини талаб қилиш ҳуқуқига ер участ касининг 
ёки ўзга кўчмас мулк эгаси ҳамда ер майдонига бўлган мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ёки ер участкасидан 
доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи бўлган шахс эга 
бўлади.
Ер участкасининг сервитут билан юклаштирилиши ашёвий тусга 
эга эканлиги ва бевосита ер майдони юклаштирилишидан келиб 
чиққан ҳолда сервитут билан нафақат ер участкасига нисбатан 
мулк ҳуқуқи, балки ушбу ер участкасида вужудга келадиган бошқа 
ҳуқуқлар ҳам юклаштирилади (ижара ҳуқуқи, текин фойдаланиш 
ҳуқуқи ва ҳ.к.).
Ер участкасига сервитутни ўрнатишда унинг эгаси манфаатларини 
ҳам эътиборга олиш даркор, чунки ушбу юклаштириш мулкдорнинг 
хўжалик ёки бошқа фаолиятини амалга оширишда жиддий 
тўсиқларнинг пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак. мулкдорга 
тегишли бўлган ер участкаси сервитут билан юкланиши оқибатида 


439
13-боб. Умумий қоидалар
уни мақсадга мувофиқ фойдалана олмаса, мулкдор сервитутни бекор 
қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмига мувофиқ, ер участ-
касида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участ-
кага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш 
ҳуқуқларидан маҳрум этмайди. Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи 
мулкдор томонидан, унинг ихтиёрига кўра амалга оширилади, лекин 
сервитут моҳиятидан келиб чиқадиган чекланишлар билан бирга 
сервитут ўрнатилган ер участкасига нисбатан мулкдор, сервитут 
ҳуқуқларини бузмайдиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириши 
мумкин. масалан, мулкдор ер участкасини олди-сотди, айирбошлаш, 
ҳадя қилиш, ижара шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга. Чунки 
сервитут чекланган ашёвий ҳуқуқ бўлиб, мулкдор томонидан бундай 
шартномаларни тузиш сервитутнинг бекор қилинишига ёки унинг 
бекор бўлишига олиб келмайди. Бундай шартларни ўз ичига олган 
шартнома аҳамиятсиздир, яъни ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
4. Сервитут белгилашнинг асоси – сервитут белгилаш тўғриси-
даги шартнома ёки сервитутни ўрнатиш тўғридаги суд қарори 
ҳисобланади.
Сервитут белгилаш тўғрисидаги шартнома, сервитут ўрнати-
лишини талаб қилувчи шахс билан юклаштирилаётган участканинг 
мулкдори орасида ёзма шаклда тузилади. шартномада мулкдан 
чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи амалга оширилишининг 
мазмуни, муддатлари, шартлари ҳамда участкадан фойдалангани 
учун ҳақ миқдори белгиланади.
Сервитутни ўрнатиш ёки унинг шартлари масаласи бўйича 
келишмаслик ҳолларида, сервитут суд қарорига биноан ўрнатилиши 
мумкин. Даъво, сервитут тақдим қилинишини талаб қилувчи шахс 
томонидан билдирилиши мумкин. Сервитут ўрнатилишини талаб 
қилувчи манфаатдор шахс, қўшни ер участкасини сервитут билан 
юклаштиришсиз ер участкасидан ёки бошқа кўчмас мулкдан 
фойдаланиш имкониятининг йўқлигини исботлаб бериши лозим. 
Агар томонларда сервитут шартлари бўйича келишмовчиликлар 
мавжуд бўлса, улар суд тартибида ҳал қилинади.
ФК 84-моддасига мувофиқ, ер участкасидан чекланган тарзда 
фойдаланиш ҳуқуқи, бундай ер участкасининг юклатилиши 
сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Сервитутнинг 
давлат рўйхатига олиниши шартнома ёки суд қарори асосида туман 


440
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ва шаҳарларнинг ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри хизматлари 
томонидан, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб белгиланган бўлса, 
ўша шахснинг аризасига кўра амалга оширилади (Ўзбекистон 
Респуб ликасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйха-
тига олиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4.4-банди). Рўйхатга 
олиниш, сервитут эгасига ўзга мулкдан чекланган тарзда фойда-
ланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиниши тўғрисидаги гувоҳнома 
берилиши билан тасдиқланади. Сервитут давлат рўйхатига олинган 
пайтдан бошлаб кучга киради.
5. шарҳланаётган модданинг 6-қисмига мувофиқ, сервитут 
белгиланган участканинг эгаси сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб 
белгиланган бўлса, ўша шахсдан участкадан фойдаланганлик учун 
мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир. Ушбу қоиданинг истисноси 
фақат қонун томонидан белгиланиши мумкин. Юклантирилган 
участкадан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ ҳамда уни тўлаш 
тартиби сервитутни ўрнатиш тўғрисидаги шартнома билан, низо 
мавжудлигида эса суд қарори билан белгиланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling