Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
ва соғлиғига хавф туғдирса, юқорида кўрсатилган шахсларнинг
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
ва соғлиғига хавф туғдирса, юқорида кўрсатилган шахсларнинг
ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас. 1. Умумий қоида бўйича, муайян ер участкасига нисбатан мавжуд ашёвий ҳуқуқларнинг эгаси, ўша ерда биноларни ва иншоотларни 536 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР қуриши, уларни қайта қуриши ёки бузиши мумкин. Бунда у қурилиш ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ва шунингдек, ер участкасининг белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш тўғрисидаги қоидаларга риоя қилиши керак. Ер участкаларининг мулкдорлари, эгадорлари (эгалик қилувчилар), фойдаланувчилари ва ижарачилари, агарда қонунда ёки шартномада бошқа шарт белгиланган бўлмаса, қурилган кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини қўлга киритадилар. қурилиш белгиланган қоидалар бузилган тарзда амалга оширилганлиги ҳолларида қурилган иморат ўзбошимчалик билан иморат қуриш деб баҳоланади. шарҳланаётган модда турар жойлари, бинолари, иншоотлари ҳамда бошқа турдаги кўчмас мулкнинг қурилишида қонунчилик бузилганлиги ҳолларида пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади. 2. шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ, ўзбо шим- чалик билан қурилган иморат – бу қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратиб берилмаган ер участкасида қурилган, шунингдек иморат қуриш учун зарурий рухсатномани олмаган ҳолда ёки меъморчилик ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларини жиддий равишда бузган ҳолда қурилган уй-жой биноси, бошқа бинолар ёки бошқа турдаги кўчмас мулкдир. шундай қилиб, турар жой биноси ҳам, ҳар қандай бошқа турдаги кўчмас мулк ва бошқа хил иморат ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб тан олинади, агарда у: қонунчиликда ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган – тартибга мувофиқ мақсадлар учун ажратиб берилмаган ер участкасида қурилган бўлса; бунинг учун зарур бўлган рухсатномаларни олмай қурилган – бўлса; шаҳарсозлик ва қурилиш меъёрларини ва қоидаларини жиддий – равишда бузган ҳолда қурилган бўлса. Бино, иморат ва бошқа турдаги кўчмас мулк кўрсатилган учала белгилардан биттаси мавжуд бўлганда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб тан олинишини инобатга олиш лозим. 3. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг қурилиши қурувчи шахс учун бир қатор салбий моддий оқибатларни келтириб чиқаради. Биринчидан, ўзбошимча қурилишни амалга оширган шахс, унга мулк ҳуқуқини қўлга киритмайди ва қурилган иморатни тасарруф этишга яъни унга доир ҳар қандай битимларни тузишга ҳақли 537 16-боб. хусусий мулк эмас. Ўзбошимча қурилган иморатлар билан тузиладиган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. мазмунан, мазкур иморат, қонуннинг императив кўрсатмасига биноан, шу жумладан, тугатилмаган қурилиш объекти сифатида ҳам фуқаролик муомаласидан чиқарилган ва давлат рўйхатига олинмайди. Иккинчидан, суд қарорига биноан, ўзбошимча қурилишни амалга оширган шахс қурилмани бузиши ёки уни бузиш билан боғлиқ харажатларни қоплаши керак. Ноқонуний равишда қурилиш бажарилган ер участкасининг мулкдори ёки шаҳарсозлик ва меъморчилик соҳасидаги назоратни амалга ошираёт- ган ваколатли давлат органи тегишли талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин. Ўзбошимча қурилишни ва қурилманинг бузилишини амалга оширган шахс фойдаланилган материалларга мулк ҳуқуқини сақлаб қолади. 3. Илгари ҳаракатда бўлган фуқаролик қонунчилигидан фарқли равишда, шарҳланаётган модданинг 4, 5-қисмлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқини суд тартибида қўлга киритиш имкониятига йўл қўяди, бу эса белгиланган талабларга жавоб берадиган иморатнинг бузилишидан сақлаб қолишга имкон беради. шарҳланаётган модданинг 4-қисмига мувофиқ тарзда, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк хуқуқи суд томонидан, ўзига тегишли бўлмаган ер участкасида мазкур қурилишни амалга оширган шахсга нисбатан тан олиниши мумкин, бироқ бунда мазкур иморат қурилган ер участкаси белгиланган тартибда ўша шахсга берилиши шарт қилиб қўйилади. Ер участкаларини шахсий турар жойларнинг қурилиши учун бериш ёки сотилишининг тартиби ЕКда (26 – 27-моддаларда) белгиланган. шарҳланаётган модданинг 5-қисмига мувофиқ, ўзбошим- чалик билан қурилган иморат ўзга шахсларнинг мулк ҳуқуқи, умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий (муддатсиз) эгалик қилаётган ва фойдаланишида бўлган ер участкасида бўлган ҳолларда, ўзбошимчалик билан қурилишни амалга оширган шахс томонидан мулк ҳуқуқининг қўлга киритилишига йўл қўйилмайди. Бу ҳолда шарҳланаётган модда бундай ҳуқуқни, ўзбошимчалик билан қурилган ер участкаси мулкдори ёки ашёвий ҳуқуқ эгаларига бундай (мулк) ҳуқуқни тақдим этади. Ва бу ҳолда ҳам мулк ҳуқуқи 538 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР худди шу тарзда, суд қарори билан ўрнатилади. Иморатга мулк ҳуқуқи тан олинган участка эгаси, ўзбошимчалик билан қурилишни амалга оширган шахсга суд томонидан белгиланган миқдорда қилинган қурилиш харажатларини қоплаши керак. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқининг тан олиниши тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарорлари кўчмас мулкка мавжуд ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиниши учун асос бўлади. шу билан бирга, ўзбошимча қурилган иморатга мавжуд мулк ҳуқуқи суд томонидан фақат мазкур қурилманинг сақланиши ўзга шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун томонидан ҳимояланадиган манфаатларининг бузилмаслиги, одамларнинг ҳаётига ва саломат- лигига ҳавф туғдирилмаслиги шартида тан олиниши мумкин. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling