Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

209-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари
Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай 
мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин.
1. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг хусусий мулкида муома-
ладан чиқарилган ашёлардан ташқари ҳар қандай кўчар ва кўчмас 
ашёлар бўлиши мумкин (бу ҳақда батафсилроқ ФКнинг 82–83, 169-
моддаларига қаранг).
2. Фуқаролар саломатлигини, ҳуқуқларини ва қонуний манфа-
атларини ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаасини ва давлатнинг 
иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида, қонунчилик 
томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг хусусий мулки 
сифатида мавжуд бўлмайдиган объектлар назарда тутилган бўлиши 


526
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқа-
риш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида 
давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган 
давлат мулки объектлари белгиланган:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер (қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости 
бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
2) маданий мерос объектлари, давлат фондларини киритган ҳолда, 
шу жумладан, китобларнинг, кино, фото ва фоноҳужжатлар, архивлар 
ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондлари, музейлар ва музей 
бойликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
3) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, валюта захира-
сининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Респуб-
ликаси марказий банкининг маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикасининг олтин захираси;
4) пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилот-
лари, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ва почта 
тўлови белгиларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва 
ташкилотлар;
5) Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучларининг, миллий 
хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, 
муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта 
ишлов берилгунига қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов бери-
лиши мумкин бўлмаган мол-мулк);
6) ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб илмий-
тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини олиб борувчи, рентген 
ускуналари, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш 
ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;
7) радиоактив моддаларни кавлаб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, 
қайта ишлашни, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа 
бўлинувчи материалларни, шунингдек, улардан ясалган буюмларни 
реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;
8) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, 
эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва улар учун асбоб-ускуналар, 
портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек, улар-
ни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб 
чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга 
оширувчи корхоналар;


527
16-боб. хусусий мулк
9) овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қурол-
лар ва ўқ-дорилар, шунингдек, тиғ қурол (совға тарзидаги миллий 
пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва 
реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;
10) кучли таъсир этадиган заҳарлар, гиёҳвандлик моддалари 
ва заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, таркибида 
гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинлар экувчи, 
етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар;
11) Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари. Фуқаро 
муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулк;
12) атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари 
ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни 
қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш 
ҳамда уларни таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган 
корхоналар ва ташкилотлар;
13) портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни ташишни 
амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар;
14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари. Ҳарбийлаш-
тирилган автоколонналар;
15) санитария-эпидемиология станциялари. Суд-тиббий эксперти-
заси бюролари. Атроф муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда 
табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар;
16) даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, жазони ижро этиш 
муассасаларининг корхоналари;
17) махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика 
махсус алоқа узели, 15361 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит 
мослик маркази);
18) қабристонлар.
ЎзР қонунчилиги томонидан хусусий мулкда мавжуд бўлиши 
мумкин бўлмаган яна бошқа объектлар ҳам назарда тутилиши 
мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling