Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахснинг ишончномаси


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

138-модда. юридик шахснинг ишончномаси
юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан 
имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади.
Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа 
мулкий бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган 
ишончнома шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан 
ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга 
ишончнома бериш тартиби ва унинг шакли қонун ҳужжатлари билан 
белгилаб қўйилади.
Юридик шахснинг номидан бериладиган ишончнома унинг 
раҳбари ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан ваколатланган бошқа 
шахс (раҳбарнинг ўринбосари, ширкатнинг тўлиқ шериги ва ҳоказо) 
томонидан имзоланади. Бундай тартиб юридик шахснинг ташкилий-
ҳуқуқий шакли ва ваколатнинг мазмунидан қатъий назар қўлланади. 
мулкий бойликларни олиш ёки бериш учун ишончнома унитар 
корхонанинг ёки давлат мулкига асосланган муассасанинг номидан 
берилган ҳолатлар бундан истисно. Бундай ишончномалар нафақат 
ташкилотнинг раҳбари, балки бош ҳисобчиси томонидан ҳам 
имзоланади.
Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонун бошқача қоидани 
белгилайди (Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерлик ҳисоби 
тўғрисида»ги қонунининг 8-моддаси):
«Пулларни, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш 
ва бериш учун асос бўлган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва 
ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек
бухгалтерлик ҳисоботлари ва баланслари раҳбар ёки унинг 
томонидан белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади.
Раҳбар имзо ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини 
тасдиқлайди. Биринчи рўйхатига раҳбарлик вазифаларини амалга 
оширадиган шахслар, иккинчисига бухгалтерлик ҳисоби ва молиявий 
бошқариш вазифаларини бажарадиган шахслар киради.


359
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
мазкур модданинг 2-қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси 
бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади».
Ушбу меъёрга кўра исталган юридик шахс томонидан берила-
диган пул маблағларини, маҳсулотлар ва ҳоказоларни олиш ва бериш 
учун ишончномалар иккита имзо билан тасдиқланиши лозим, акс 
ҳолда улар қонун талабларига мос келмайдиган бўлиб, ҳақиқий эмас 
деб ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 116-моддаси).
Ишончномани тегишлича расмийлаштирилган деб тан олиш 
учун у ҳам имзо, ҳам муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим. 
Ишончномада юридик шахснинг муҳри йўқлиги вакил томонидан 
тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling