Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

140-модда. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга 
бериш (бошқа шахсга ўтказиш)
Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан 
амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат 
берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини 
ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга 
оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома 
нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 
138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал 
қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг 
амал қилиш муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас.
ваколатларини бошқага берган шахс ишончнома берган шахсга 
буни маълум қилиши ҳамда мазкур шахс ва унинг яшаш жойи 
тўғрисидаги зарур маълумотларни хабар қилиши керак. мазкур 
бурчлар бажарилмаса, ўз ваколатларини бошқага берган шахс ундан 
ваколат олган шахснинг ҳаракатлари учун худди ўзининг ҳаракатлари 
каби жавобгар бўлади.
Ваколат берувчи, агар у шундан манфаатдор бўлса, ишончномада 
нафақат ушбу ишончномада кўрсатилган вакил, балки бошқа шахсга 
ишониб топшириш тартибида бу ҳуқуқни олувчи шахс томонидан 
унинг учун битимларни ёки бошқа ҳаракатларни амалга ошириш 
имкониятини кўзда тутиши мумкин. Агар ишончномада бошқа 
шахсга ишониб топшириш имконияти айтиб ўтилмаган бўлса, у 
фақат вакилнинг шахсан фаолиятининг имконини истисно этувчи 
ҳолатлар юзага келганда ваколат берувчининг манфаатларини ҳимоя 
этиш учун мумкин бўлади.
Ишончномада кўрсатилган вакил бошқа шахсга ишониб 
топширишда ваколат берувчига бу ҳақда билдириши ва унга унинг 
ўрнини босувчи шахс тўғрисида барча маълумотларни бериши шарт, 
чунки вакиллик муносабатлари кўп жиҳатдан шахсий, ишончга 
асосланган бўлади. Бу мажбуриятни бажармаслик учун жавобгарлик 
шундан иборатки, вакилга ишониб топширишни амалга оширувчи 
шахс фаолиятининг барча оқибатлари юклатилади.
Ваколат берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 
бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида бериладиган ишонч-
номанинг мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби ҳамда унинг амал 


362
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қилиш муддати бирламчи ишончнома амал қиладиган муддатдан 
узоқроқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Бундай ҳаракатга ваколатламаган ҳолда бошқа шахсга ишониб 
топшириш истисно сифатида, фавқулодда ҳолат таъсирида ва фақат 
ваколат берувчининг манфаатларини ҳимоя этиш учун йўл қўйилади. 
Бундай шартлар бўлмаганда ваколатларсиз амалга оширилган бошқа 
шахсга ишониб топшириш ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади.
Бошқа шахсга ишониб топширишни нотариал тасдиқлаш 
тўғрисидаги қоида юридик шахс томонидан берилган ишончномага 
нисбатан ҳам амал қилади. Филиал ёки ваколатноманинг раҳбари 
филиал ходимига ёки бошқа шахсга ишончномани фақат бошқа 
шахсга ишониб топшириш тартибида, уни нотариал тасдиқлаган 
ҳолда бериши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling